#Давлат_хизматлари__яна_бир_янгилик
⚡️Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди
📝 Эндиликда, Давлат хизматлари маркази оператори, хоҳланг уйингизда хоҳланг иш жойингиз чиққан ҳолда хизмат кўрсатиши мумкин.
❓Қандай дейсизми?
❗️Бунинг учун Сиз, Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (1148) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилишишингиз кифоя.
🔹 «Call-markaz» орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.
🌐Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қолдирилиши мумкин.
📌Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.
➡️ «Call-markaz» масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.
🗓 Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).
📝Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.
✔️ Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
❌Шунингдек, ушбу хизмат қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди:
🔸миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришга;
🔸ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга;
🔸ЖШШИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга.

#Bu_muhim
1008 қайси кунлари ишлайди?
Адлия органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш, фуқароларга янада қулайликлар яратиш, мурожаатларни марказлаштирилган тартибда қабул қилиш мақсадида Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” 1008 қисқа рақами ташкил этилган.
Вазирликнинг мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

#Adliya_xabari #xalqaro_hamkorlik
Туркия Адлия вазирлиги билан ахборот технологияларини қўлланилиши бўйича тажрибалар алмашинилади
Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов 6 октябрь куни Туркия Республикаси Адлия вазирлигининг Ахборот технологиялари Бош департаментида бўлишди.
Вазир А.Тошқуловни Туркия адлия вазирининг ўринбосари Акин Гурлек ҳамда Ахборот технологиялари Бош департаменти директори Сервет Гул ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Ташриф давомида вазирга Туркия адлия тизимида мавжуд ахборот дастурлари бўйича тақдимот қилинди. Хусусан, Туркия адлияси суд, прокуратура, адвокатура, медиация, суд ижро, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш ва бепул ҳуқуқий ёрдам каби 50 дан ортиқ ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз ўрнида, Туркия томонига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жорий қилинаётган ахборот тизимлари ҳақида маълумотлар берилиб, томонлар ўзаро тажрибалари ҳақида фикр алмашишди.
Ташриф якунида томонлар вазирликлар ўртасида суд-ҳуқуқ соҳасига ахборот технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш ва тажриба алмашишга келишиб олдилар.

#Adliya_xabari #Xalqaro_hamkorlik
Адлия вазири А.Тошқулов Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонасида Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ректори проф. др. Али Женгиз Кўсеўғли билан учрашди
Жорий йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқуловнинг Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги элчихонасида Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ректори проф. др. Али Женгиз Кўсеўғли билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида юридик таълим йўналишида самарали ҳаморлик алоқалари йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ушбу ҳамкорликни янада чуқурлаштириш лозим эканлигини айтиб ўтди.
Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ва Боязид Йилдирим номидаги Анқара университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги ҳамда ҳозирда ТДЮУда ўзбек-турк ҳуқуқий ҳамкорлик маркази самарали фаолият юритаётганлиги, ўқув услубий ва илмий йўналишда аниқ мақсадлар белгилаб олинганлиги, хусусан, университетлар ўртасида қўшма магистратурани жорий қилиш режалаштирилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар юридик таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Ботаника боғи можароси: қонунчиликка ва ислоҳотларга зид лойиҳа нима учун ишлаб чиқилди? Ҳуқуқий таҳлил
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғини Фанлар академияси тасарруфидан чиқариб пойтахт ҳокимлигига ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Hudud24.uz масалани ҳуқуқий жиҳатдан ўрганди.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=22066
Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Sevara Urinbayeva
Ботаника боғи можароси: қонунчиликка ва ислоҳотларга зид лойиҳа нима учун ишлаб чиқилди? Ҳуқуқий таҳлил Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғини Фанлар академияси тасарруфидан чиқариб пойтахт ҳокимлигига ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар…
☝🏻 Ботаника боғи бўйича лойиҳа томонлар билан келишилмаган, ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда ҳам ижобий хулоса берилмаган.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
‼️Веб-сайт эгаси ва блогер интернетдаги саҳифасида нималарга йўл қўймаслиги кераклигини биласизми?
🔰 Веб-сайтнинг ва веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернетдаги ўз веб-сайтида ва веб-сайт саҳифасида ёхуд бошқа ахборот ресурсида қуйидагиларга йўл қўймаслиги шарт:
▪️Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
▪️оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
▪️жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
▪️уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
▪️давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
▪️миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
▪️жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
▪️гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
▪️порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
▪️фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
▪️қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

⏰ Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

#Adliya_munosabati
Истироҳат боғларини ҳокимлик тизимига ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси юзасидан Адлия вазирлиги муносабати
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари”ни ташкил этиш ва уларга барча давлат истироҳат боғларини ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–102-сон қарорида белгиланган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
“Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси вазирлик томонидан ҳуқуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, лойиҳа матни бўйича бир қатор таклиф ва эътирозлар билан биргаликда “Ботаника боғи”ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Истироҳат боғларини бошқариш дирекциясига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласи Фанлар академияси билан белгиланган тартибда келишилиши бўйича хулоса берилган.
Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest
📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести

#Adliya_onlayn_muloqot
💬Онлайн мулоқот: Сўнги йиллардаги юридик хизматлар, адвокатура ва нотариат соҳасидаги энг муҳим ўзгаришлар
Айни вақтда онлайн мулоқот вазирликнинг Фейсбукдаги Адлия билан мулоқот гуруҳи (https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/5025154504275422/?mibextid=Nif5oz) ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.
❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
#Adliya_xabari
Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтмоқда.Халқаро конференция бошланди.
Жорий йилнинг 10–11 октябрь кунлари Самарқандда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирларда Халқаро нотариуслар иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик комиссияси Президенти Ричард Бок, дунёнинг 33 та давлатларидан 150 дан ортиқ нотариат соҳасида фаолият олиб борувчи вакиллар, шу жумладан турли давлатларнинг Нотариал палаталари раислари иштирок этмоқда.
Тадбирлар доирасида улар “Нотариал фаолиятда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш” ва “Нотариат соҳасини рақамлаштириш” мавзуларида фикр алмашинилади.

Адлия вазири Акбар Тошқулов: масофадан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар доирасини кенгайтириш мақсад қилинган
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши коференция шаклида бошланди. Икки кун давомида 33 та давлатдан ташриф буюрган 150 нафарга яқин соҳа вакиллари, экспертлар иштирокида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда нотариуснинг ўрни” ҳамда “Рақамлаштириш асрида нотариатнинг ўрни” мавзулар муҳокама қилинади.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда мамлакатимизда нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги режаларга тўхталиб ўтди.
Таъкидлангандек, Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ хусусий нотариуслар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 2022 йилда Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқининг 91-аъзоси бўлди.
Фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини, мулкдорнинг яқин қариндошларига бериладиган автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончномаларни, бирламчи бозордаги гаров ва ипотека шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Битимларни тасдиқлашда экстерриториаллик принципи жорий этилди.
“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳуқуқий мақом берилди ва барча нотариал ҳаракатлар ушбу тизимда рўйхатга олинмоқда. Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали нотариус томонидан олиниши йўлга қўйилди. Фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди. “E-notarius.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди. Айрим нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан видеоконференцалоқа орқали онлайн равишда амалга оширилмоқда.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш “Лицензия” ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида хусусий нотариусларга лицензия бериш бўйича имтиҳонлар онлайн трансляция қилинмоқда.
Айрим турдаги нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ставкалари миқдорлари оптималлаштирилди, шаффофлаштирилди ҳамда камайтирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан нотариат соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва уни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунда Германия, Франция, Италия, Туркия, Хитой, Япония, Индонезия, Въетнам, Монголия, Доминика, Бенин, Украина, Литва, Беларусь, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг нотариат соҳасидаги ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
“Бутун дунё ҳуқуқшунослари ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали юзага келадиган муаммоларни биргаликда тартибга солиш мумкин. Бу эса соҳани ривожланишига замонавий, тушунарли ва барча ҳурмат қилиб, итоат этадиган ҳуқуқий замин яратишга хизмат қилади”, — дея таъкидлади адлия вазири.
Хусусан, 2024 йилдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш йўлга қўйиш, масофадан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар доирасини кенгайтириш мақсад қилинган.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими