Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Iqtibos

RICHARD BOK, Xalqaro notariuslar ittifoqining Xalqaro hamkorlik komissiyasi Prezidenti:
O‘zbekiston rekord darajada qisqa vaqtda notariat tizimini zamonaviy talabda isloh qilgan davlat hisolanadi.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Самарқандда бугун иш бошлаган Халқаро нотариуслар конференцияси доирасида Туркия нотариуслар иттифоқи, Венгрия нотариал палатаси, Мўғилистон нотариал палатаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Конференция эртага ҳам ишини давом эттиради.
#Адлия_хабари

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилди

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда ЮНИСЕФнинг минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликка киритилаётган янги тартиблар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур муҳокамаларда қонунчилик ҳокимияти ҳамда ижро ҳокимияти тузилмасидаги 15 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хусасан, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Регионал офиси директори Регина де Доминицис, ташкилотнинг “Болалар ҳимояси” дастури вакили Сафинас Ахаева, Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, раҳбарнинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, шунингдек, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва агентликнинг масъул ходимлари томонидан болаларни зўравонликдан муҳофаза қилишдаги долзарб масалалар бўйича сўз юритилди.

Давра суҳбати давомида болаларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари статистикаси, ушбу ижтимоий қилмишлардаги ўзига хослик ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида таҳлил қилинди.

Ушбу давра суҳбатининг бош мавзуси – болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келаётган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти муҳокама қилинди ҳамда лойиҳа бўйича тадбир иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Ўйлаймизки, мазкур давра суҳбатида билдирилган фикрлар асосида қайта ишланган лойиҳа келгусида болаларга нисбатан содир этилаётган турли шакллардаги зўравонлик ҳолатларини олдини олиш, жабрланувчиларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва маънавий ҳолатини яхшилаш борасидаги жиддий қадамлар учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#Adliya_onlayn_muloqot

💬Онлайн мулоқот:“Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш механизмлари қандай ва қай тартибда?”

Онлайн мулоқот 11 октябрь куни соат 16:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Adliya_xabari

Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конференциянинг 2- иш куни “Рақамлаштириш даврида нотариатнинг ўрни” мавзусига бағишланган.

Анжуманда 30 дан ошиқ давлатларидан 150 дан ортиқ нотариат соҳасида фаолият олиб борувчи вакиллар иштирок этмоқда.
#Adliya_xabari

Onlayn amalga oshiriladigan notarial harakatlar miqdori va imkoniyatlari kengaytiriladi

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_teleloyiha

Adliya vazirligi va "O‘zbekiston" telekanali tomonidan o‘zaro hamkorlikda yo‘lga qo‘yilgan "YURIDIK KLINIKA" ko‘rsatuvi jonli efirda uzatildi.

Mavzu: Davlat xizmati va mehnat qonunchiligi


📹 https://www.youtube.com/watch?v=AJ27BaNJEI0