#ОАВ_биз_ҳақимизда
📎Давлат хизматлари кўрсатишни онлайн кузатувчи ситуацион марказ ташкил этилди
Давлат хизматлари марказларида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини кузатиб бориш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда олинган маълумотлар таҳлили асосида келгусидаги ишларни прогнозлаш мақсадида Адлия вазирлигида Ситуацион марказ ташкил этилди.
Ушбу марказ стратегик бошқарувда вазиятга қараб ёндашувни амалга оширишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Бу динамик ривожланаётган вазиятларни изчил, ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида муҳим қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳақиқий ҳолатни белгилайдиган асосий муаммолар ва масалаларни аниқлаш ва ечимини топишга қаратилган қарорларни қабул қилиш имконини беради.

Uza.uz
Давлат хизматлари кўрсатишни онлайн кузатувчи ситуацион марказ ташкил этилди
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” соҳасини ривожлантириш, яъни давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва давлат хизматларида замонав
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Янги йил янги режалар тузишгина эмас, балки якунига етган йилни сарҳисоб қилишдир - адлия тақдимномалари...
Адлия вазирлиги жорий йилда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, давлат хизмати кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятларини янада ривожлантириб, аҳолига қулайлик яратиш имкониятларини тақдим этишда давом этади.

2022 йилда:
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш имконияти яратилди

Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Соҳага “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили жорий этилди.
Бу тамойил қандай ишламоқда? Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев шу ҳақда сўзлаб берди:
Батафсил👈🏻

Худоёр Мелиев: фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади
Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камай
#ОАВ_биз_ҳақимизда
«Энг яхши хизмат – уни олганингизни билмай қоладиган хизматдир». ДХМлардаги хизмат турлари 500 га яқинлашади. Бунинг қандай оқибатлари бор?
Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари кунига ўртача 70 минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Келаси йил охиригача тақдим қилинаётган давлат хизматлари сони 310 дан 450 га етказилади. Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Kun.uz'га тақдим қилган мақоласида хизматлар сонининг ошиши фонида – кутиш вақти ва ходимлар иш юкламаси ортиши каби қатор рискларни ҳисобга олиш, фойдаланувчилар учун максимал қулайликларни сақлаб қолишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб берди.
👉 https://kun.uz/55940398

Kun.uz
«Энг яхши хизмат – уни олганингизни билмай қоладиган хизматдир». ДХМлардаги хизмат турлари 500 га яқинлашади. Бунинг қандай оқибатлари…
Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари кунига ўртача 70 минг кишига хизмат кўрсатмоқда.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Тадбиркорлик субъектларининг суд орқали ҳимояланишини чекловчи нормалар бекор қилинади
Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шу асосда қонунчиликда қандай янгиликлар жорий этилади? Бу саволга адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов жавоб берди👇
👉https://uza.uz/uz/posts/tadbirkorlik-subektlarining-sud-orqali-himoyalanishini-cheklovchi-normalar-bekor-qilinadi_517430

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекис
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.

Газета.uz
Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади
«Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Ҳуқуқий акция: 60 ёшида ҳам ҳужжати бўлмаган шахс аниқланди
Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 20 мартга қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Акция юқори савияда ташкил этилган бўлиб, жойларда маҳаллалар кесимида тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахслар хатловдан ўтказилмоқда.
Натижада фуқаролар туғилганлик ҳақида гувоҳнома, ID-карта ва бошқа турдаги ҳужжатларни олиш каби ишларини турли ташкилотларга мурожаат қилиш ва ҳужжат тўплаш каби оворагарчиликларсиз ҳал этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 20 мартга қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Аҳоли давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишдан фойдаланяптими?
Бугун, Адлия вазирлигида “Адлия вазирлиги жамоатчилик олдида ҳисобот берди” номли медиа тадбир ўтказилди. Унда вазир ўринбосари Алишер Каримов ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда ishonch.uz мухбирлари фаол қатнашди ва ўзларининг қизиқтирган саволларини берди.

Адлия вазирлиги: 116 минг нафардан ортиқ шахснинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди
Фуқароларнинг шахсига доир ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги уларнинг жамият билан тўлақонли муносабатга кириша олмаслигига, ўзининг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўла даражада фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлади.
Шахсга доир ҳужжатлар билан боғлиқ аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида адлия органлари томонидан жорий йилнинг 20 мартидан-1 апрелига қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси ўтказилди.
– Ҳуқуқий акция доирасида республика миқёсида кенг қамровли ишлар амалга оширилди, – деди Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева. – Нафақат адлия органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар, балки бошқа давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар юзасидан ҳам амалий ёрдам бериш орқали 116 мингдан ортиқ шахснинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.
3 минг 246 нафар бугунги кунга қадар ўлими рўйхатга олинмаган шахсларнинг ўлими қайд этилиб, яқин қариндошларига гувоҳномалари тақдим этилди. 11 минг 357 нафар фуқарога ID-карталар берилди.
29 минг 118 нафар фуқаронинг тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 15 минг 312 нафар фуқаронинг тадбиркорлик субъектлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. 24 минг 480 нафар фуқаронинг кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
15 минг 817 нафар фуқарога йўқотилган ҳужжатлари ўрнига такрорий гувоҳномалар берилди. 1 минг 49 нафар фуқаронинг туғилиш ва ўлими ҳақидаги юридик фактларни тасдиқлаш юзасидан судларга аризалар киритилди.
Мисоллар билан айтганда, ҳужжати йўқлиги сабабли 10-13 ёшида ҳам умумтаълим мактабига чиқа олмаётган болалар акция натижасида бу йил 1-синфга қабул қилинди. 20, 30, 40 ва ҳаттоки 90 ёшга кирганда ҳам туғилиши қайд қилинмаган ва фуқаролик паспорти ёки ID-карта олмаган шахслар эндиликда тегишли ҳужжатларга эга бўлди.
Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳар қандай муаммоларини ҳал этиш давлатнинг халққа нисбатан асосий мажбуриятларидан бири эканини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Шу боис, акция тугаган бўлса ҳам адлия органлари бу борадаги ишларни давом эттиради. Аҳоли орасида тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахслар мавжуд бўлса, бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимлари ёки Адлия вазирлигининг «1008» ва «1148» қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Фуқароларнинг шахсига доир ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги уларнинг жамият билан тўлақонли муносабатга кириша олмаслигига
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Адлия: барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди ва уларга ёрдам кўрсатилди
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уйида содир бўлган ёнғин натижасида барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди. Адлия органлари уларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришда ёрдам кўрсатди.
Масалан, Зангиота туманидаги бир оилага жами 8 ҳужжат, жумладан, 4 нафар фарзандига ва ота-онанинг ўзига туғилганлик, никоҳ, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 1 апрелга қадар «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акциясида ана шундай хайрли ишлар амалга оширилди.
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев акциядан халқимиз миннатдор бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
– Тошкент шаҳрида шундай ҳолат бўлдики, оғир касал бўлган бемор ҳужжати йўқлиги сабабли даволаниш учун хорижга чиқа олмаган. 2019 йилда туғилган О.А. онкологик касалликка чалинган. Ота-онаси уни зудлик билан хорижга даволатиш учун олиб бориши керак бўлган пайтда унинг хорижга чиқиш паспорти бўлмаган. Қийин вазиятда турган оилага адлия ходимлари зудлик билан ёрдам кўрсатди, яъни ҳужжат тезкор равишда расмийлаштириб берилди.
Нурота туманининг олис Қизилча қишлоғида истиқомат қилаётган 94 ёшли онахоннинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмаслиги аниқланди. Маълум бўлишича, фуқаро 1930 йил 1 июлда туғилган, аммо ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган.
Адлия ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритиш орқали фуқаронинг туғилиши қайд этилди. Эндиликда онахонга шахсини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Батафсил👉🏻https://uza.uz/uz/posts/adliya-barcha-huzhzhatlari-yonib-ketgan-oilalar-aniqlandi-va-ularga-yordam-korsatildi_588213

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уйида содир бўлган ёнғин натижасида барча ҳужжатлари ёниб кетган оилалар аниқланди. Ад
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Адлия энг олис ҳудудларда ҳам халқ билан бирга
👉🏻 https://uza.uz/uz/posts/adliya-eng-olis-hududlarda-ham-xalq-bilan-birga_591874

Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан Оҳангарон туманига хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот вос
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Адлия вазири: интеллектуал мулк ҳимояси йўлида муаллифлар фойдасига бир миллиард сўм товон пули ундирилди
Интеллектуал мулк – ҳар бир давлат учун инновацион ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда бу соҳа қандай тартибга солинган ва интеллектуал мулк эгалари қандай ҳимоя қилинади?
Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазири Акбар Тошқулов билан суҳбатлашилди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/adliya-vaziri-intellektual-mulk-himoyasi-yolida-mualliflar-foydasiga-bir-milliard-som-tovon-puli-undirildi_592654

Бугун, 26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни дунё бўйлаб кенг нишонланмоқда.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Адлия вазирлиги: давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди
Адлия вазирлиги томонидан жорий йил биринчи чорагида келиб тушган 35 минг 493 мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида кўрилган таъсир чоралари натижасида 538 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди.
Давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилиниб, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 812 нафар айбдор шахс интизомий ҳамда 1 минг 371 нафар айбдор мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бу Адлия вазирлигининг жорий йил биринчи чораги якунларига бағишланган ҳайъат мажлисида қайд этилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов бошқарган мажлисда вазирлик ходимлари ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.
Батафсил

Адлия вазирлиги томонидан жорий йил биринчи чорагида келиб тушган 35 минг 493 мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Ф