Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.

📝 Васият мавжуд бўлмаса ёки васият барча меросни тақсимламаса, қонун бўйича ворислик қўлланилади.

Васият ва қонун бўйича ворислар сифатида мерос очилганда ҳаёт бўлган шахслар, мерос қолдирувчи ҳаётлигида ҳомила ҳолида бўлиб, мерос очилгандан сўнг тирик туғилган болалар бўлиши мумкин.
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

📝 Мерос фуқаро ўлганидан ёки у суд томонидан вафот этган деб эълон қилингандан кейин очилади.

Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.

➡️ Мерос қолдирувчини ёки меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган, шунингдек мерос қолдирувчига мерос қолдириш вақтида таъсир ўтказган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция #ворислик_ҳуқуқи

📌Қонун бўйича меросхўрлар ворисликка Фуқаролик кодексининг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақириладилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Меросни тақсимлашнинг қонуний асослари қандай?
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

🔰 Васият қилувчи меросхўрлардан истаганини ҳеч қандай изоҳсиз меросдан маҳрум қилишга ҳақли.

➡️ Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиши ва ўзгартириши мумкин.

📝 Васиятнома ёзма шаклда жойи ва вақти кўрсатилиб тузилади.

Васиятнома шахсан тузилади, уни вакил орқали тузиш мумкин эмас.

📌 Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.

📃 Нотариал тасдиқланган васиятнома васият қилувчи томонидан ёзилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция #vorislik_huquqi

‼️Фуқаролик кодексининг 1142-моддасида Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси келтирилган.
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

🚫 Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахслар мерос очилгунгача васиятномага оид маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.

Васият қилувчи васиятноманинг ижро этилишини васиятномада кўрсатган, меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг васиятноманинг ижро этувчиси бўлишга розилиги унинг ўз қўли билан васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим.

▶️ Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидирлар. Бундай келишувга эришилмаганда, васиятномани ижро этувчи бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби билан суд томонидан тайинланиши мумкин.