Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боғча ва мактаблар ёпилди. Ишлайдиган ота-оналарга таътил бериладими?

Карантин муносабати билан боғча ва мактаблар ёпилган тақдирда ота-оналардан бири 6 ёшгача бўлган фарзандига қараб туриш учун 14 кунгача муддатга таътил олиши мумкин.
Бу ҳақда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов
Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видео

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан
Нафақа масаласида адолат бўлиши керак

📌 Муаммонинг илдизи қанча барвақт аниқланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон кечади. Дарҳақиқат, инсон ўз манфаати йўлида яшайди, елиб-югуради, ёшликдан то кексайгунига қадар моддий эҳтиёжларини ҳисобга олади. Бу оддий ҳаёт ҳақиқати.

Адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни кузатар экансиз, иш ҳақи ва пенсия, нафақа тайинлаш масалаларидаги адолатсизлик кўнгилни бироз ҳира қилади. Шу ўринда эътиборингизни Наманган шаҳар адлия бўлимига келиб тушган мурожаатга қаратмоқчиман.

Фуқаро С. Алимов бир неча кун аввал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, гарчанд фуқаро томонидан нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган бўлмасада, орадаги иш ҳақи мавжуд бўлмаган ойларини ҳисобга олмай иш ҳақи олинган ойга ўтказиб келинганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, натижада 2011-2018 йиллар оралиғида жами 4 751 474 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, пенсия жамғармаси шаҳар бўлимининг 2019 йил 21 июндаги 90-сонли қарори билан фуқародан жами 4 751 474 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.

Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 4 751 474 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

@adliyangiliklari
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги: Коронавирусдан сақланинг!

Telegram | Facebook | Youtube
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияcи Республика суд экспертизаси марказида биринчи бўлиб қачон ташкил этилган?
Anonymous Quiz
50%
2000 йил
34%
2001 йил
16%
2002 йил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз #Онлайн_маслаҳатчи
Қарз олмоқчимисиз? Ёки қарз бермоқчимисиз? Буни қонуний расмийлаштириш керак.
#Adliya_hudud

Пайсалга солинган ҳоким қарори суддан кейин қабул қилинди

Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Рауф Худойбердиев тураржойига Пайариқ туман ҳокимининг қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаётганлигидан норози бўлиб, шикоят қилган.

Аниқланишича, фуқаро Р.Худойбердиев фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдонига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимига мурожаат қилган. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари ҳамда комиссиянинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномасига асосан “ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин” деб топилган.

Комиссия ишчи органи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилган. Аммо туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарори қабул қилинмаган.

Фуқаро Р.Худойбердиевнинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман ҳокимлигига қилган мурожаати ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб Президент “Ишонч телефони”га қилган шикояти Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганилиб, туман ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимномада тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш сўралган бўлишига қарамасдан, туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида “Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган қарори лойиҳаси у тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида қабул қилинади” деб кўрсатилган.

Бироқ кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссиянинг далолатномаси 2019 йилнинг 17 апрелида тасдиқланган бўлса-да, орадан 10 ой вақт ўтганига қарамасдан, ҳоким томонидан қарор қабул қилинмаган.

Туман адлия бўлими фуқаро Р.Худойбердиевнинг манфаатини кўзлаб, 2020 йил 19 февралда Пайариқ туман маъмурий судга тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилди.

Пайариқ туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан туман адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилди ва фуқаронинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида суд қарори қабул қилинди.
https://hudud24.uz/paysalga-solingan-hokim-qarori-suddan-keyin-qabul-qilindi/
#Янгиликлар

Жаримани ўз вақтида тўлаганлик учун чегирма белгиланди

Қонун билан МжТК жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

☑️ Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

✔️ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

✔️ жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

✔️ худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from Gazetalar sharhi
ВАҲИМА — ярим касаллик,
САБР — шифонинг боши

«Ҳуррият» газетасининг 2020 йил 18 март кунги сонидан.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
Адлия вазирлиги: Активларни қайтаришда Г.Каримованинг роли умуман йўқ

Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар анчадан буён Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас.

Шу боис, Ўзбекистонга мулкларни Г.Каримованинг ўзи қайтарганлиги ёки қолган мулклар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги таъкидлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва шу боис ҳақиқатга тўғри келмайди.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻

https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/l8AipH4kM
Нима сўралгани ҳақида ҳеч ўйлама, нима учун сўралганини ўйла. Нима учунлигини топсанг - ўшанда қандай жавоб бериш кералигини тушуниб етасан.

© Максим Горький

https://t.iss.one/Falsafiy_satrlar_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
Карантин ҳолатида фуқаролар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлари хақида нималарни билишимиз зарур?


Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз #ОАВ_учун_махсус #Яна_бир_карра_эслатамиз!

Шахсга доир маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жавобгарлик борми?

Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш шахсга доир маълумотларни тарқатиш ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир.

Шахсга доир маълумотларни йиғишнинг илгари билдирилган мақсадларидан четга чиқилган ҳолларда, ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот ўзига тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима, мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари Жиноят кодексига кўра, юқоридаги ҳаракат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар: ⬇️
👉 бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
👉 такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
👉 ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган бўлса;
👉 хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;
👉 оғир оқибатларга сабаб бўлса, 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди❗️ Буни ёдда тутинг😊❗️
#Адлия_хабари
Президент томонидан "Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.