Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мен_синглим_билан_фахрланаман

Оилада 3 фарзандмиз. Ҳар соҳадан бир шингил деганидек, яхшиямки ота-онам нафақат ўзларини ўйлаб, балки элни корига ярасин деб орамиздан тиббиёт бўйича соҳа вакиллариниям етиштирган экан.😇

Синглим Умаралиева (Қурбонова) Нодирабегим Оҳангарон шаҳридаги Марказий поликлиникада ишлайди. Ҳамшира.Унинг айтишича, иш қайнаган қайнаб ётибди. Аҳоли билан ишлаш, уйма-уй юриб, беморлар холидан хабар олиш...Бундай вазиятда ўз яқинлари. фарзандларининг ҳам ёнида ўзи хоҳлагандек бўла олмайди.

Синглим каби тиббиёт ходимлари борлигига шукур!

Ҳаммаси яхши бўлади🙂

Ота-оналаримиз дуоси доимо бошимизда соябон бўлсин😇
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
Хайрия фондларидан моддий ёрдам оладиган фуқаролар учун даромад солиғи бекор қилинди.
Бизнинг “Эзгу амал” хайрия жамғармамизнинг илк хисобот конференциясида хайрия фондларидан моддий ёрдам оладиган фуқароларнинг даромад солиғи тўлаш муаммоси кўтарилган эди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу холатни қайта кўриб чиқди
ва 1 апрел 2020 йилдан бошлаб фуқароларнинг хайрия фондларидан моддий наф кўринишдаги олган даромадларига даромад солиғи тўлаш амалиёти бекор қилинмоқда.

Мен ушбу тадбирда қатнашган Адлия Вазирлиги жамоасини ва шахсан Вазир Русланбек Давлетовга миннатдорчилик билдирмокчиман. Ушбу кўтарилган масалани ечишга дарров киришилди. Сенатдан кўнғироқлар бўлиб холат хақида батафсил маълумот олишди. Шу билан биргаликда бефарқ бўлмаганлар қўшилди.

Ушбу муаммони ёритган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдираман. Бу жуда хам ажойиб янгилик ва бизнинг яна бир ғалабамиз деб хисоблайман. Барчамизни табриклайман. Катта рахмат.
__
Налог на благотворительность отменён

Во время проведения первого публичного отчета фонда Эзгу Амал был поднят вопрос налогообложения на благотворительность. Государственный Налоговый Комитет пересмотрел эту норму и официально объявил что ‘’с 1 апреля 2020 года освобождаются от налогообложения доходов физических лиц, получаемых в виде материальной выгоды от благотворительных организаций’’.

Я хотела бы поблагодарить команду Министерства юстиции, которая участвовала на мероприятии, а также лично министра Давлетова Р.К. за его внимание и поддержку гражданскому сектору. Сразу началась проработка поднятой проблемы в министерстве. Звонили из Сената, просили справку по ситуации разные чиновники. Подключились неравнодушные. Отмена налога — отличная новость! И я всех нас поздравляю.

И отдельная благодарность всем журналистам, оперативно осветившим данную проблему.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини олиш тартиби
#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Одинахон Ўтбосаровна Халилова Фарғона вилоят Олтиариқ туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

О. Халилова 1978 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Фарғона давлат университети (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 1999 йилда Фарғона вилоят Ўзбекистон туман халқ таълими бўлими услубчиси лавозимидан бошлаб, 2010-2018 йилларда Фарғона вилоят Олтиариқ туман, Риштон туман ва Фарғона шаҳар ФҲДЁ бўлимларида турли лавозимларда ишлаган.

О. Халилова 2018 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилоят Олтиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси Одинахон Ўтбосаровнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ОАВ_учун_махсус #Яна_бир_карра_эслатамиз
#Биласизми

Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бор

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармондаги янгиликлар билан яна бир бор таништирамиз.

Унутманг❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари

Тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатимизда 2019-nCoV коронавирусининг янги тури тарқалишини олдини олиш, республика ҳудудида қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олидини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди.

Эндиликда, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.

Шунингдек, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_онлайн

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қизиқтирган саволлар юзасидан ташкил этилган брифингдан тўғридан-тўғри эфир

Саволларга Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов жавоб бермоқда

Узрепорт телеканали орқали брифинг тўғридан тўғри узатилмоқда.

Унутманг❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=yAUET1UyHCs
#Биласизми

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot