#Xushxabar
⚡️ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ "ОЧИҚЛИК ИНДЕКСИ"ДА АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНА БИРИНЧИ ЎРИНДА
Давлат органларининг "Очиқлик индекси"ни аниқлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республикадаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти мониторинг қилинди.
Давлат органларининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан "Очиқлик индекси"да Адлия вазирлигининг кўрсаткичлари 89.22 балл билан юқори даражада баҳоланиб, 24 та вазирлик ичида биринчи ўринни эгаллади.
🇺🇿 Мониторингда жами 24 та вазирлик, 13 та давлат қўмиталари ва қўмиталар, 25 та агентлик, 9 та марказ ва 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари(ҳокимлик)нинг 2021 йилдаги фаолияти ўрганилди.
🔎"Очиқлик индекси"ни аниқлашда ташкилот ва идораларнинг қуйидаги йўналишлардаги фаолияти баҳоланди:
✍🏻Ташкилот раҳбарининг фаолияти;
🎙Ахборот хизматининг фаолияти;
🌐Расмий веб-саҳифанинг фаолият юритиши;
🖥Технологияларни жорий этилиши;
📬Сўровларни кўриб чиқиш;
🎥Коллегиал мажлисларнинг очиқлиги.
"Очиқлик индекси"да вазирликлар ичида иккинчи ўринни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (87.44 балл), учинчи ўринни эса Инновацион ривожланиш вазирлиги (84.16 балл) банд этган.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2018 йил якунларига кўра ҳам Адлия вазирлиги “Очиқлик индекси” бўйича эълон қилинган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган эди.

#Xushxabar #InsonQadriUchun #Adliya_xalq_xizmatida
Энди Бешариқ туманида ҳам янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази иш бошлади
Бугун Фарғона вилояти марказидан олис ҳудуд - қўшни Тожикистон сарҳадларига туташиб кетган Бешариқ туманида бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бугунги кун Муборак кунларда бешариқлар учун унутилмас кунга айланди.
Аҳоли сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида янги барпо этилган марказ тез фурсатларда ўзига хос дизайн асосида қулай ва шинам кўриниш касб этди. Тўлиқ равишда қўшимча қулайликлар ва замонавий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Очилиш маросимида Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Маълумот учун: туманда айни кунларда 4 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўзида туман давлат хизматлари маркази орқали 20 мингдан ортиқ фуқароларга 50 дан ортиқ йўналишларда давлат хизматлари кўрсатилди.
Очилиш маросимида сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ва замонавий, ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатишга ихтисослашган бинолар фақат ва фақат халқ манфаатлари учун хизмат қилиши таъкидланди.
Фойдаланишга топширилган марказда бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.
Айни кунларда замонавий тарзда жихозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, инфоленд, мўжаз кутубхона, касса, ошхона мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.
Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Биноларда инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, тиббиёт хонаси, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шароитлари яратиб қўйилган. Ушбу янгидан барпо этилган марказ биноларининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда компакт тарзда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳам жой олган. Эндиликда Адлия вазирлиги тизимидаги бу ҳар икки ташкилотга эҳтиёж сезган фуқаролар туманнинг у четидан бу четига боришмайди. Барча ишлари шу ернинг ўзида ечим топади.
– Давлат хизматлари маркази биноcининг қайта қурилиши барча учун қулай имкониятлар эшигини очди, –дейди Ропқон маҳалла фуқаролари йиғини фаоли Аҳмадали Тожибоев. –Марказга кираверишда ходимлар хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, электрон навбат орқали тегишли ойналарга йўналтиради.
Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси... ҳаммаси муҳайё қилинган. 4 та мониторда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.
Очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#xushxabar
Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг 78 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирландилар!
Хабарингиз бор, ушбу стипендиялар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабалари ва ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида адлия вазири томонидан 2021 йилда таъсис этилган.
Маълумот учун, 2021 йилда ҳам 80 нафар талаба-ўқувчилар ушбу стипендия билан тақдирланган эдилар.

Адлия вазирлиги - Электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот
“ICT WEEK UZBEKISTAN 2023” ҳафталиги доирасида айни дақиқаларда пойтахтимизда “Рақамли ҳукумат – ҳукумат инсонлар учун” саммити бўлиб ўтди.
Саммит доирасида рақамлаштириш даражасини баҳолаш якунлари бўйича Адлия вазирлиги "Электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот" номинациясида ғолиб деб топилди.
Жамоамизга яга бир эътироф муборак бўлсин!🌹💐