#Xushxabar #InsonQadriUchun #Adliya_xalq_xizmatida
Энди Бешариқ туманида ҳам янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази иш бошлади
Бугун Фарғона вилояти марказидан олис ҳудуд - қўшни Тожикистон сарҳадларига туташиб кетган Бешариқ туманида бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бугунги кун Муборак кунларда бешариқлар учун унутилмас кунга айланди.
Аҳоли сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида янги барпо этилган марказ тез фурсатларда ўзига хос дизайн асосида қулай ва шинам кўриниш касб этди. Тўлиқ равишда қўшимча қулайликлар ва замонавий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
Очилиш маросимида Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Маълумот учун: туманда айни кунларда 4 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўзида туман давлат хизматлари маркази орқали 20 мингдан ортиқ фуқароларга 50 дан ортиқ йўналишларда давлат хизматлари кўрсатилди.
Очилиш маросимида сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ва замонавий, ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатишга ихтисослашган бинолар фақат ва фақат халқ манфаатлари учун хизмат қилиши таъкидланди.
Фойдаланишга топширилган марказда бир кунда 500 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.
Айни кунларда замонавий тарзда жихозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, инфоленд, мўжаз кутубхона, касса, ошхона мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.
Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Биноларда инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, тиббиёт хонаси, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шароитлари яратиб қўйилган. Ушбу янгидан барпо этилган марказ биноларининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда компакт тарзда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳам жой олган. Эндиликда Адлия вазирлиги тизимидаги бу ҳар икки ташкилотга эҳтиёж сезган фуқаролар туманнинг у четидан бу четига боришмайди. Барча ишлари шу ернинг ўзида ечим топади.
– Давлат хизматлари маркази биноcининг қайта қурилиши барча учун қулай имкониятлар эшигини очди, –дейди Ропқон маҳалла фуқаролари йиғини фаоли Аҳмадали Тожибоев. –Марказга кираверишда ходимлар хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, электрон навбат орқали тегишли ойналарга йўналтиради.
Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси... ҳаммаси муҳайё қилинган. 4 та мониторда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.
Очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#InsonQadriUchun #Davlat_xizmatlari
Фурқат туманида ҳам замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази иш бошлади
Фарғона вилоятида давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатларда 17 туман ва шаҳарларда замонавий Давлат хизматлари марказлари халқ ихтиёрига топширилди.
Жумладан, Фарғона вилояти марказидан олис ҳудудлардан Фурқат туманида ҳам замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази ҳам бугун фойдаланишга топширилди.
Туманда давлат хизматлари марказининг бутунлай янги кўринишда барпо этилиши фурқатликлар учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Хизмат кўрсатиш залида ҳар қандай фаслда хона ҳарорати мўътадил сақлаб турилади. Бу эса жуда муҳим. Чунки мижозлар ҳар хил – ёш болали, кекса ва ногиронлиги бор фуқаролар бўлиши мумкин. Бешариқ туман маркази каби Фурқат тумани ДХМ да ҳам компакт тарзда ФҲДЁ бўлими ҳам жойлашди.
Маълумот ўрнида: Айни пайтда Фурқат туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туман иқтисодиёти тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларига ихтисослашган. Фурқат туманида айни кунларда 2 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Шу боисдан давлат хизматлари олишга бўлган талаб туманда юқори. Туман Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2022 йилнинг шу даврига нисбатан жами 18 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Қисқа муддатларда, яъни жорий йилнинг 3 ойи давомида 100 дан ортиқ бутунлай янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Яқин кунларда замонавий кўриниш касб этган ДХМ биносида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортиб, бу кўрсатгичлар сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган.