Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #murojaatnoma_2020 #gender #huquqiy_ekspertiza #2020_davlat_dasturi

Агар иш жойингизда аёл киши бўлганингиз учун юқори лавозимларга кўтарила олмаётган бўлсангиз нима қиласиз?

Давлат органларида гендер тенглигини таъминлаш бўйича раҳбар ўринбосарининг масъуллиги белгиланганидан хабардормисиз?

2019 йилги Давлат дастурига Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича банд киритилган эди. Мазкур вазифанинг ижроси таъминланди. Ушбу ҳужжат билан гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Қолаверса, Давлат раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида “...биз бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарамиз.” - дея таъкидланди. Демак, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар йилма йил Давлат дастурларида тизимли акс этиб келмоқда.

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #dastur_ijrosi

Ҳаракатлар стратегиясига 3 йил

Бугун Ўзбекистон тарихида янги тараққиёт йўлини белгилаб берган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган кун. Мамалакат ўрта истиқболига мўлжалланган ушбу ҳужжатнинг 3 йиллиги муносабати билан 7 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йиллик сарҳисобига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.

Медиа-кампания доирасида Марказ ва Ўзбекистон МТРК ҳамкорлигида Ўзбекистон24 телеканалида теле-марафон ўтказилади.

Унда жонли эфирлар, хорижий ва маҳаллий экспертлар муносабати, кўрсатувлар ва инфографик роликлар орқали 3 йиллик сарҳисоб таҳлил қилинади.

Қолаверса шу куни вазирликлар, давлат органлари, идора ва ташкилотларнинг расмий веб сайтларида 2017-2019 йилларда тизимда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида ахборотлар эълон қилинади.

👆Натижалар салмоқли, вазифалар ҳам бисёр. Янгиликларни кузатиб боринг

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter
#murojaatnoma_2020 #harakatlar_strategiyasi

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Президент Мурожаатномасини ўрганиш бўйича ўқув слайдлари тайёрланди

Давлат раҳбарининг мазкур маърузасида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ташкил этилаётган тадбирларда фойдаланиш учун тавсия этилади.

👉 Юклаб олиш
https://strategy.uz/files/photo/infograpic2019/uz2/pdf.pdf

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter