Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #murojaatnoma_2020 #gender #huquqiy_ekspertiza #2020_davlat_dasturi

Агар иш жойингизда аёл киши бўлганингиз учун юқори лавозимларга кўтарила олмаётган бўлсангиз нима қиласиз?

Давлат органларида гендер тенглигини таъминлаш бўйича раҳбар ўринбосарининг масъуллиги белгиланганидан хабардормисиз?

2019 йилги Давлат дастурига Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича банд киритилган эди. Мазкур вазифанинг ижроси таъминланди. Ушбу ҳужжат билан гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Қолаверса, Давлат раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида “...биз бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарамиз.” - дея таъкидланди. Демак, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар йилма йил Давлат дастурларида тизимли акс этиб келмоқда.

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар, опа-сингилларимизнинг гендер тенглигини таъминлаш йўлида
«Сен кучлисан, Сен - Аёлсан!»
~~~
На пути обеспечения гендерного равенства женщин и девушек
«Ты сильная, Ты - Женщина!»

#gender_tenglik
#zoravonlikka_qarshi_kurash
#ayol_davlat_himoyasida

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_rolik #gender_tenglik

⚡️Меҳнат муносабатларида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир
#Adliya_trening #Gender_tenglik

ТРЕНИНГ: Гендер-ҳуқуқий экспертиза гендер тенгликни таъминлаш воситаси сифатида

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Адлия вазирлиги томонидан USAID нинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳот бўйича дастури (Legal Reform Program) доирасида “Гендер-ҳуқуқий экспертиза гендер тенгликни таъминлаш воситаси сифатида” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Семинар-тренингда вазирлик ва идоралар, шу жумладан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.

Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш миллий қонунчилигимизда янги институт бўлиб мазкур институт 2019 йилдан жорий этилган.

Тадбирнинг биринчи кунида иштирокчиларга гендер-ҳуқуқий экспертиза тушунчаси, уни ўтказиш тартиби ҳамда бу борадаги халқаро ва хорижий тажриба бўйича амалий кўникмалар берилди.