#Эътироф
Йил танлови -2019...
Тақдирлаш маросими...
Адлия вазирлиги ''Йилнинг энг намунали вазирлиги'' номинациясида 1-ўринни🏆 қўлга киритди.
Вазирлик жамоасини ушбу эътироф билан табриклаймиз.👏👏👏👏💐💐💐💐🎉🎉🎉🎉
Ушбу танлов Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан ташкил этилди.

#Иқтибос #Эътироф
Адлия вазирлиги мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирликдир
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=31635

#ЭЪТИРОФ
⚡Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди‼
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармони билан Адлия вазири Русланбек Давлетов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Русланбек Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган ва ўтган йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ
2017 йил 14 августдан буён Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
Адлия вазирлиги жамоаси Русланбек Қуролтайевич Давлетовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди!
Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

‼Адлия вазирлиги учинчи марта кетма-кет йилнинг энг намунали вазирлиги деб эътироф этилди.
Rost24 сайти томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови-2021” якунларига кўра журналист ва блогерлар томонидан Адлия вазирлиги “Йилнинг энг намунали вазирлиги”, Вазирлик ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги эса “Энг намунали давлат ташкилоти” номинацияларида кетма-кет учинчи марта юксак эътирофга лойиқ кўрилди. Шунингдек, ташкил этилганига икки йилдан сал кўпроқ вақт бўлган Ўзбекистон Республикаси нотариал палатаси “Энг намунали жамоат бирлашмаси” номинациясида 2-ўринни эгаллади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу танловда иштирок этиш учун ҳеч бир ташкилот ёки шахс аввалдан ариза ё бошқа ҳужжатлар топширмайди. Хусусан, Адлия вазирлиги ҳам бутун танлов жараёнини фақат четдан кузатди, яъни бу соф жамоатчилик танлови бўлди. Илк бора ушбу танлов давлатдан мустақил бўлган оммавий ахборот воситаси ташаббуси билан ўтказилгани ва унда давлат тузулмаларига баҳо берилиши жамиятда демократлашув жадаллашаётгани, очиқлик сиёсати табора бўй кўрсатаётганидан даракдир.
Шундай ўзига хос, холис ва шаффоф танловдаги юксак эътироф ҳамда ишонч учун Адлия вазирлиги жамоаси ОАВ ҳамда жамоатчилик фаолларига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Шунингдек, ушбу танловни ташкиллаштириб келаётган жамоага машаққатли, айни пайтда жамият тараққиёти ва давлатимиз равнақи учун манфаатли ишларида келгусида ҳам омад тилайди.
Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган жараёнларда ўзларининг дадил, холис ва фаол ёндашувлари билан иштирок этмоқда, таъсир кўрсатмоқда ва ҳисса қўшмоқда. Яъни кучли фуқаролик жамияти қуриш ва тизимли муаммоларни бартараф этишда ОАВнинг роли ниҳоятда муҳим.
Хусусан, адлия тизими мисолида, нотариат ёки давлат хизматлари соҳасида қатор қоидабузарликлар ва муаммоларни ҳал қилишда журналистлар ва блогерларнинг ҳиссаси катта бўлганини эътироф этиш лозим.
Rost24 сайти эса иш бошлаганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, ўз овози ва ўрнига эга бўлишга улгурди. Биз келгусида ушбу сайтни мамлакатимизнинг илғор, холис, юқори стандартли, ишончли ахборот манбалари қаторида узоқ йиллар етакчи ўринларда бўлишига тилакдошмиз.
Адлия тизими ушбу эътирофнинг қийматини юксак баҳолайди ва қадрлайди. Шунингдек, масъулиятни ҳис қилган ҳолда бундан кейин ҳам халқни рози қилиш йўлида ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан, ҳалол ва қонунларга таянган ҳолда олиб бориш йўлидан чекинмайди.
Эътироф учун ташаккур 🙏
Ҳурмат билан ,
Адлия вазирлиги жамоаси
https://www.facebook.com/281996572196689/posts/1513142349082099/

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф
Хабар берилганидек, бугун Адлия вазирлигига ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификати топширилди.
Ушбу сертификатнинг аҳамияти ва адлия тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш,қанчалик халқаро стандартларга мувофиқ фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида РР компанияси директори, аудитор Ким Андрей жаноби ўз мулоҳазаларида баён этди.
Батафсил видеода👆

Муваффақиятли ҳамкорлик:
Инклюзив Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади
Янги инклюзив Давлат хизматлари марказининг очилиши нафақат Нукусликлар учун, балки барчамиз учун муҳим воқеадир. Эндликда ушбу марказ орқали фуқаролар 280 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Такидлаш жоизки, ушбу Давлат хизматлари маркази БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи ва Адлия вазирлиги ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида еттита шунга ўхшаш марказлар очилди.
Нукус туманининг 49 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун қулай шароитга эга ушбу замонавий бинонинг бошқа ДХМлардан ажратиб турадиган жиҳати унинг инклюзив эканлигидир.
Бу барча ташриф буюрувчиларга уларнинг келиб чиқиши ёки шароитларидан қатъий назар, керакли хизматлардан бир хил даражада фойдаланиш имконини беради.
Шунингдек, марказда имконияти чекланган фуқаролар учун қулай шароитлар яратилганини ҳам таъкидлаш лозим.
Янги биноларни қуришдан ташқари, биз Адлия вазирлиги билан биргаликда хизматларни тақдим этишнинг ички механизмларини такомиллаштириш устида кенг қамровли ишларни олиб бормоқдамиз. Жумладан:
— давлат хизматларидан фойдаланиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида давлат муассасаларида функцияларни рационализация қилиш;
— шаффофлик ва фойдаланиш қулайлигини таъминлаш учун рақамли технологияларни жорий этиш;
— фойдаланувчиларга йўналтирилган хизматларни тақдим этишда ходимларнинг салоҳиятини ошириш.
Ҳамкорлигимизнинг асосий мақсади Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳисобланади.
Ивана Живкович, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича минтақавий бюроси директори

#Мустақилликка_32_йил #ЭЪТИРОФ
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, адлия органларининг қуйидаги ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотланди:
“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
• Уралова Рухсора Тошпулатовна – Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси
“Шуҳрат” медали билан:
• Аллакулиев Миржалол Давранбекович – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департамент бошлиғи
• Абдуллаева Рисолат Суннатовна – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори.
Вазирлик жамоаси номидан ҳамкасбларни ушбу мукофотлар билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Халқаро эътироф: Адлия вазирлиги давлат бошқаруви соҳасида энг намунали вазирлик
Бугун 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълvмот учyн: БАА ҳукумати томонидан миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида 2009 йилдан буён “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ҳар икки йилда бир марта амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда жорий йилда биринчи марта “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури амалга оширилди.
Дастyрда 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация (3 та институционал ва 5 та индивидуал) бўйича иштирок этди.
Баҳолаш натижаларига кўра Адлия вазирлиги:
"Намунали вазирлик" номинациясида 1-ўринни;
"Функция, хизмат ва инновацияларни амалга ошириш"номинациясида 1-ўринни;
"Интеграциялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик" номинациясида 1- ўринни эгаллади.
Шунингдек, "намунали вазир ўринбосари" номинациясида адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев 1-ўринга муносиб кўрилди.
Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиев "намунали ихтисослашган ходим" номинациясининг совриндори бўлди.
Ушбу юксак ва шарафли халқаро эътироф Адлия вазирлигининг 10 мингга яқин ходимлари фаолият юритувчи жамоасининг машаққатли ва шарафли меҳнати натижаси ҳисобланади. Адлия органлари халқ хизматида сидқидилдан фаолият юритишда давом этади.

"Адлия аълочи"лари тақдирланди
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилди. Улар адлия вазири буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳамкасбларимизни ушбу мукофот билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларида ривож ва омадлар тилаймиз!