Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Иқтибос

Қонунчиликни шундай тизимлаштиришимиз керакки, у ерда ортиқча юклама бўлмасин. Ҳужжат ортиқча юклама туғдирмаслиги керак. Шу мақсадда Президент фармони билан 500га яқин ҳужжат бекор қилинди. Ҳозир яна 2 мингга яқин ҳужжатни тайёрладик, улар ҳам ҳукумат қарори билан бекор бўлиши кутилмоқда. Охирги 1,5 йилда биз 800 та идоравий ҳужжатни бекор қилдик. Яъни секин-секин тартибга солувчи юклама (“регулятор нагрузка”) камаймоқда.

Адлия вазири Русланбек Давлетов

«Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ташкил этилган “Ҳуқуқий Тошкент − 2030” мавзусидаги очиқ мулоқотдан...
#Иқтибос

Идеал қонунларни қабул қилдик ҳам дейлик, муҳими улар ишлаши шарт. Қонун тенг тадбиқ этилиши, уни қўллаш амалиётида ягона ёндашув бўлиши керак. Ўзбекистон фуқароси, мисол учун, Қораўзак ёки Шахрихон туманига борса ҳам бир хил қонунни ижросини кўриши лозим. Суд қабул қиладиган қарорларга эътибор беринг. Нега бир ҳолатда шахсга 5 йил беради, бошқа ҳолатда 1 йил, бир ҳолатда бунга жиноят дейди, бошқа ҳолатда жиноят демайди? Булар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ягона амалиёт ҳуқуқшунослар доирасида асосий принципга айланиши керак, чунки бу ҳуқуқий аниқлиқни олиб келади. Бунинг тагида у ёки бу хатти-ҳаракатнинг натижасини олдиндан прогноз қила олиш имконияти яратилади.

Адлия вазири Русланбек Давлетов

«Тошкент ёшлар форуми – 2020» доирасида ташкил этилган “Ҳуқуқий Тошкент − 2030” мавзусидаги очиқ мулоқотдан...
#Иқтибос

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумидаги маърузасидан...

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Иқтибос

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумидаги маърузасидан...

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Иқтибос

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумидаги маърузасидан...

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Иқтибос

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан АОКА анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманидан.
#Иқтибос

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан АОКА анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманидан.
#Иқтибос

Адлия вазири: Тадбиркорликка доир қонунчиликдаги барқарорлик, ўйин қоидаларининг аниқ ва ўзгармаслиги тадбиркорга ўз рискларни прогнозлаштириш, бизнесни режалаштириш ва ривожланиш кафолатларини беради. Давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳеч бўлмаса, яқин 10 йилликда қонунчилигимизда барқарорлик ва тизимлиликни таъминлаш лозим.

Адлия вазири Р.Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@SevaraJournalist
#Иқтибос

Адлия вазири: Тадбиркорга муносабатни ўзгартириш лозим: унга аввал бошдан потенциал қонун бузувчи эмас, моддий бойлик яратувчи ва иқтисодиётни ўстирувчи сифатида қараш керак.

Адлия вазири Р.Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@SevaraJournalist
#Иқтибос

Адлия вазири: Машҳур глобал иқтисодчи ДЕ СОТОнинг битта машҳур гапи бор: “Агар бирон соҳани ислоҳ қилмоқчи бўлсангиз, чет элдан жуда ақлли ва нуфузли экспертларни жалб қилмасдан, библиотекада ўтириб назария ўқимасдан, ўрнингиздан туриб кўчага чиқишингиз ва шаҳар кўчалари ва қишлоқ йўлларидаги овозларга қулоқ тутишингиз зарур” деган.

Шундай экан, янгилик яратмасдан, янги назария яратмасдан, мавжуд ва синовдан ўтган услублар асосида тадбиркорларга қулоқ тутса, ечими ўз ўзидан намоён бўлади.

Адлия вазири Р.Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@SevaraJournalist
#Иқтибос #Эътироф

Адлия вазирлиги мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирликдир

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=31635
#Иқтибос #Мустақилликка_30_йил

Мьюша Север: Адлия вазирлиги энг яхши ва энг очиқ вазирликлардан биридир

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=31659
#Иқтибос #Тадбиркорлик_кодекси

Тадбиркорлик кодексида давлат кўмагини беришнинг аниқ муддатлари ҳам кўрсатилиши керак. Агар давлат кўмаги айрим тадбиркорларга бериладиган бўлса ҳамда вақтида тўхтатилмаса бу бошқа бизнес вакиллари учун қийинчиликларни юзага келтиради.

Cелесте Лапорте Таламон (online) – Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти сиёсий таҳлилчиси, эксперт
#иқтибос #тадбиркорлик_кодекси

Хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш масалалари кодексда аниқ кўрсатилиши, бунда қачон ва қандай ҳолатларда тадбиркорни қўллаб қувватланиш тамойиллари белгиланиши ва шу асосида имтиёзлар берилиши керак.

Петерсен Свенжа (онлайн) – Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош иқтисодчиси, эксперт
#Иқтибос #Тадбиркорлик_кодекси

Тадбиркорлик кодекси бизнес юритишда ягона ўйин қоидаларини белгилаб бериши керак.

Ҳозирда тадбиркорлар ўртасидаги тижорий шартномаларни бажарилмаслиги юзасидан шартномавий жавобгарлик ҳамда давлат томонидан ҳам жазо чоралари қўлланилади.

Шартномавий муносабатларда давлат томонидан жавобгарлик масаласи чиқариб ташланиши керак.

Бизнес бу риск, сиз ўзингизга боғлиқ бўлмаган бозор шароити натижасида молиявий ҳолатингиз ёмонлашиб қолган ҳолатларда ҳам шартнома юзасидан ҳам давлат томонидан жазога тортилишингиз керак. Бу тадбиркорнинг аҳволини янада ёмонлаштиради. Шу боис, агар тадбиркор фирибгарлик йўли билан ёки бошқа қонунларни бузиш орқали тижорий келишувни бажармаган ҳолатларидан ташқари вазиятларда фақат тижорий жавобгар бўлиши керак.

Зафар Хошимов – ТЕАМ университетининг таъсисчи акциядори, Korzinka.uz асосчиси