Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаларида кўзда тутилаётган масалалар 👆

Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/d/46830

https://regulation.gov.uz/uz/d/46843
#Фармон_лойиҳаси

“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилиши белгиланмоқда.

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Муҳокамаларда 👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/46830 ва https://regulation.gov.uz/uz/d/46843да фаол бўлинг! Сизнинг фикрингиз муҳим!
Юридик техникумга кириш юридик университетни "НАҚД" қилмайди ёхуд тушунмайдиганларга яна тушунтирамиз...

Бир неча кунлардан бери ижтимоий тармоқларда юридик техникумлар талабалари, уларнинг яқинлари томонидан билдирилаётган эътирозлар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган эди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги вакили ҳамда ТДЮУ раҳбарияти томонидан АОКА анжуманлар залида очиқ мулоқот бўлди. Савол берадиганларга ҳеч бир тўсиқ қўйилмади. Жараён Узрепорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Тушунтирилди, бироқ муҳокамалар ҳалигача давом этмоқда.

Тўғри, тартиб ўзгарган, аниқроғи 2018 йилги тартиб бўйича белгиланган чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказиладиган суҳбатнинг ўрнига инсон омилини камайтириш, шу орқали таниш-билишчиликнинг олдини олиш мақсадида битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши белгилаб қўйилган. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида юз берган эди.

Эски тартиб бўйича ҳам юридик техникум талабалари ТДЮУга кириш учун йўлланма олишлари ва ТДЮУда суҳбатдан ўтиши (чет тилини билиш даражаси камида B1 даражада бўлиши шарт эканлиги) олдиндан маълум эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.

Шу билан бирга, низомга ўзгартиришлар 2020 йил 30 октябрда киритилган. Техникум талабаларида камида 8 ой муддат бор эди. Агар талаба инглиз тилини B1 даражада билса, унда IELTSдан 5.5 даражадаги сертификат қўлга киритиш муаммо бўлмайди, деб ўйлаймиз.

Шу вазиятдаги талабанинг важларини тушуниш ва унга тушунтириш мумкин, лекин буни баъзи юрист/блогерларнинг ўзлари тушунишни истамаяпти.

Юридик техникум талабаларининг иш билан таъминланиши масаласига тўхталсак, бу жараён мурожаатда айтилганидек "кўзбўямачиликдан иборат бўлган Меҳнат ярмаркалари" орқали имкон қадар ҳал этиб келинмоқда.

2019/2020 ўқув йилида юридик техникумларини 4 364 нафар талаба битирган. Шундан, 1 542 нафар (35,3%) битирувчининг бандлиги таъминланган. Ишга жойлашиш бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари ёки техникумнинг 86,6% битирувчиси иш билан таъминланган).

P/S: Қарорларнинг қанчалик мўрт эканлигини биладиган даражада эксперт бўлиш учун энг камида қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш керак...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Лойиҳа

Коррупциявий жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестри юритилиши таклиф қилинмоқда

Мазкур Фармон лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган бўлиб, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

📍Лойиҳа билан батафсил танишиш: https://cc.uz/167jj

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти адлия вазири билан учрашди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига ташриф буюрилиб, Сэр Сума Чакрабарти Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси С. Чакрабарти ҳамда адлия вазири Р. Давлетов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, хусусан коррупцияга қарши кураш ҳамда инглиз ҳуқуқини қўллаш соҳасида эришилган натижалар, шунингдек қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

@adliyangiliklari
#ХУШХАБАР #ЭЪТИРОФ

Адлия вазирлиги “Ахборот тизимлари ва инфратузилмасини юқори даражада ривожланган ташкилот” номинацияси бўйича ғолиб вазирлик сифатида тақдирланди.
#Эълон

2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @lexuzofficial
#Адлия_хабари

⚡️Диний эркинликлар янада кенгайтирилмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонун билан виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилмоқда. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

👉🏻Қонун билан қуйидагилар бекор бўлмоқда:

– фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
– диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
– диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
– диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

👉🏻Қонунда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари тубдан енгиллаштирилмоқда:

– диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
– диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
– тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
– рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
– диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
– рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

☝🏻Диний ташкилотнинг фаолияти фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги, мансабдор шахслар томонидан диний ташкилотларнинг қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда улар давлат божини тўлашдан озод этилиши ва бошқа қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.

‼️Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Табрик

Қадрли ва қадри баланд журналистлару,қалам аҳли вакиллари

Сизларни касб байрамингиз "27 июн– Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз!

Журналистика йўли осон эмас, айниқса, бутун дунёда пандемия хуружи давом этаётган бир пайтда сизни бу йўлда қилаётган меҳнатларингиз эътирофга лойиқдир.

Ушбу машаққатли бурчни адо этишда куч-ғайрат ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламиз.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини оширишда қилаётган хизматларингиз бардавом бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин !

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам муборак бўлсин !
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
#27june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Байрам_табриги #Муносабат

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ушбу сана арафасида Давлатимиз раҳбари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўлладилар.

Байрам табригида бугунги кунда барча даражадаги бошқарув идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар билан мунтазам учрашиб, жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларни эркин мулоқот асосида кенг муҳокама этиши яхши анъанага айланиб бораётгани эътироф этилди.Бу каби ёндашувни Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканлиги ҳамда миллий манфаатларимизга жавоб берадиган бу йўлни қатъий давом эттириш кераклиги билдирилди.

Бу борада аввало мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базани кучайтириш мақсадида кейинги тўрт йилда 12 та қонун ҳужжати қабул қилинганлиги, медиа соҳаси, ахборот хизматлари тизими тубдан янгиланганини таъкидлаш лозим.

Давлат идораларининг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилаётгани келтирилди.Жумладан, ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, миллий дастур ва стратегияларнинг бажарилиши юзасидан доимий равишда матбуот анжумани ва брифинглар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Агар 2019 йилда давлат ва нодавлат ташкилотлардаги ахборот хизматларининг манбалари – расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги каналлар 559 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу рақам 2410 тага етди.

Оммавий ахборот воситаларидаги танқидий чиқишларга вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг ахборот хизматлари орқали тезкор муносабатлар билдириш амалиёти шаклланмоқда. Бунинг тасдиғини давлат идоралари томонидан танқидий материалларга жавоб қайтариш кўрсаткичи 2018 йилда 12 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунига кўра қарийб 90 фоизга етгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Яқинда қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу ўринда табрикда келтирилган масалалар бўйича Адлия тажрибасига тўхталсак. Сўнгги 2—3 йил давомида Адлия вазирлигининг аҳоли, ОАВ билан ўзаро алоқа тизими сезиларли равишда ўзгарди. Бунга қандай эришди?

Вазирлик тизимида инновациялар жорий этилмоқда. Хусусан:
- Кўп тармоқли Call-центр хизмати (1008);
- "Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюролари;
- Advice.uz платформаси;
- “Biznesga maslahat” (Advice for business) махсус интерфаол портали;
- “Huquqiy axborot” телеграм канали.
Адлия вазирлиги томонидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари билан ишлаш ўзаро очиқлик ва тизимли ёндашувчалик тамойили асосида амалга оширилади.

Шунингдек, “Open Justice” (Очиқ адлия) ижтимоий дастур амалга оширилмоқда. Ушбу дастур жамоатчиликни вазирлик фаолияти (ходимларни ишга қабул қилишдан тортиб, унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотларгача бўлган) ахборотлар билан таништиришнинг янги ёндашуви ва механизмларини ўз ичига олади.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими вазирлик марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Бўлим томонидан 2021 йил ўтган даври давомида 20 тадан ошиқ брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилган. “Ўзбекистон 24” телеканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувлари эфирга узатилмоқда. Шунингдек, апрель ойи давомида республиканинг барча ҳудудларида матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун ҳуқуқий соҳада малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида ўқув семинарлар (қисқа муддатли курслар) ташкил этилди.

Электрон ОАВ ҳамда телевидениеда доимий равишда раҳбариятнинг чиқишлари ташкил этилади. Йилнинг бошидан босма ва интернет-нашрларда 600 яқин материаллар эълон қилинган.
Sevara Urinbayeva
#Байрам_табриги #Муносабат 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Ушбу сана арафасида Давлатимиз раҳбари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўлладилар. Байрам табригида бугунги кунда барча даражадаги…
Адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилиб келмоқда.

Иш фаолиятида ахборот технологияларининг қўлланилиши билан одамлар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими кучайиб бормоқда. Учрашувларнинг “юзма-юз” формати онлайн-мунозаралар ва интернет-мулоқот орқали тўлдирилмоқда.

Адлия органлари ва муассалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, Адлия вазирлигини уларнинг фаолиятидаги хатоликлар ва камчиликлар хусусида тезкор равишда хабардор қилиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси очилган. Йил давомида мазкур онлайн каналлар орқали беш мингга яқин мурожаат келиб тушади. Фуқароларга жавоблар қайтарилган ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Бундай саҳифалар бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам бор.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш мақсадида Адлия вазирлиги фаолияти йўналишлари доирасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилиб келмоқда. Улар қаторида “Мурғак қалб” акцияси, “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси, “Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси, “Салом Сардоба, биз биргамиз!” акцияси.
Ушбу ижтимоий лойиҳалар ҳам жамоатчилик билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ўз вақтида ечим топишига кўмакчидир.

Биз эса изланишда давом этамиз ...

Севара Ўринбоева
Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
#Диққат_муҳим

Бугун аёллар ҳуқуқларини ёритиш бўйича ўтказилган танлов натижасини эълон қиламиз.
Келиб тушган ишлар талайгина...
Ғолибларни аниқлаш осон бўлмади ...
Адлия вазирлигида “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/100009249787631/videos/2926171477701150

@adliyangiliklari