Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Табрик

Қадрли ва қадри баланд журналистлару,қалам аҳли вакиллари

Сизларни касб байрамингиз "27 июн– Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз!

Журналистика йўли осон эмас, айниқса, бутун дунёда пандемия хуружи давом этаётган бир пайтда сизни бу йўлда қилаётган меҳнатларингиз эътирофга лойиқдир.

Ушбу машаққатли бурчни адо этишда куч-ғайрат ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламиз.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини оширишда қилаётган хизматларингиз бардавом бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин !

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
#Табрик

Адлия вазирининг байрам табриги

Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳар биримиз учун ўзимиз устоз деб билган, келажакни белгилаш ва ҳаётга мақсад танлашда ёрдам берган, бизга энг муҳим сабоқларни, ҳалоллик, инсонийлик, меҳр-оқибатни ўргатган инсонларга самимий миннатдорликни билдириш учун яна бир имкониятдир.

Педагогик маҳорат ва донишмандлик жамият ичида азалдан чексиз ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Устозларимиз, сиз фикр эркинлигини, ижодкорликни, илмий изланишларни рағбатлантирасиз ва ўзингиз ҳам доимо ривожланиб, олдинга интиласиз.

Бугунги кунда бевосита вазирлик тизимида Тошкент давлат юридик университети ва унинг ихтисослаштирилган филиали, академик лицей ва 14 та юридик техникумлар фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу таълим муассасасаларда 500 га яқин профессор-ўқитувчилар, шундан илмий даражага эга бўлганлар 145 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 41 таси фан доктори (DSc), 103 таси фан номзодлари (PhD) илмий даражаларига, 36 таси профессор, 54 таси доцент илмий унвонларига эга.

Шу ўринда, айтиб ўтишимиз лозимки, ўтган 6 йил ичида юридик кадрларни тайёрлашга оид муҳим қарорларнинг қабул қилиниши бу соҳага энг юқори даражада амалий ва тизимли тарзда эътибор бериб келинаётганидан далолат беради.

Биз ҳам ушбу эътибор ва яратиб берилган шароитлардан келиб чиқиб, юридик таълим ва фан тизимини самарали ташкил қилишга эътиборни янада кучайтиришимиз зарур.

Азиз устозлар машаққатли меҳнатингизни доимо қадрлаймиз. Адлия вазирлиги жамоаси номидан Сиз, азизларнинг келажак эгалари камолоти йўлидаги буюк хизматларингизга муваффақият тилаймиз, фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ёр бўлсин!

Ҳамиша муҳаббатимиз, ҳурматимиз ва ардоғимиздасиз!