#ОАВ_учун_махсус
Адлия вазирлиги: экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига айрим ҳудудларда тўсиқлар бўлаётгани юзасидан мутасадди раҳбарларни қатъий огоҳлантиради
Экспорт қилувчилар учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, жойлардаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида ҳудуддаги раҳбарлар экспортерлар олдида сунъий тўсиқларни қўймоқда.
Хусусан, маҳсулотларни бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтаётганда мансабдор шахслар экспортерларни агар у экспортни ушбу ҳудуддан амалга оширмаса ҳудуд чегарасидан ўтказмаётганлиги ёки тадбиркорлик субъектларини экспорт қилинаётган ҳудудда рўйхатдан ўтишини талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Тадбиркорлик фаолияти, хусусан экспортни амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ортиқча чеклов ва талаблар ўрнатиш ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодексининг 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (Жиноят кодексининг 206-моддаси) деб баҳоланиб, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар ушбу қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
📌Юқорида кўрсатилган ҳолатларга барҳам бериш мақсадида экспорт қилишга тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай кўриниши ҳолатлари юзасидан ҳурматли тадбиркорлар Адлия вазирлигининг @tadbirkor_adliyabot телеграм ботига ёки “Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси”га (71-207-00-98) мурожаат қилишларини сўраймиз.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |

Telegraph
Адлия вазирлиги: экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига айрим ҳудудларда тўсиқлар бўлаётгани юзасидан мутасадди раҳбарларни қатъий…
Экспорт қилувчилар учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, жойлардаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида ҳудуддаги…
#ОАВ_учун_махсус #Яна_бир_карра_эслатамиз
#Адлия_муносабат
‼️"Прописка яқинда яна ёпиларкан" деган миш-мишларга Адлия вазирлиги ойдинлик киритади
📌Бугунги кунда аҳоли орасида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” деган
миш-мишларга ойдинлик киритиш юзасидан Адлия вазирлигига мурожаат этган ОАВга қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди.
Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олиш учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги шарти бутунлай бекор бўлган.
Иккинчидан, 2020 йил 21 майдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бирламчи бозордан янги қурилган уй-жой сотиб олишда шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш тартиби бекор бўлди.
Учинчидан, “Тошкент шаҳрида прописка ёпилиши ёки очилиши” масаласига кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Тўртинчидан, бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 818 нафар нотариуслар фаолият кўрсатаётган бўлиб, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар исталган нотариусга мурожаат қилиши мумкинлиги, фақатгина Тошкент шаҳридаги нотариуслар Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириши мумкин деган фикрдан йироқ бўлиши лозимлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари
‼️Адлия вазирлиги “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
✅Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади аҳолининг шахсий томорқа ер участкаларидан фойдаланиш (шахсий томорқа хўжалиги) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Батафсил👇🏻: https://regulation.gov.uz/uz/document/18998

Контрафакт товар – чўнтакка фойда, соғлиққа зарар!
Маҳсулот сотиб олишда истеъмолчи сифатли товар харид қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳалол ишлаб чиқарувчиларнинг асл маҳсулотлари номидан фойда олиш истагида бўлган сохта тадбиркорлар ҳам топилиб туради.
Ачинарлиси сифатсиз, токсик материаллардан ишлаб чиқарилган қалбаки маҳсулотлар таркиби ҳақида маълумотлар сохта ҳамда улар давлат стандартидан ўтказилмаганлиги сабабли инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади.
Шундай ҳолатлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида жойлашган савдо комплекслари ва бошқа савдо шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши бўйича кузатув тадбирлари амалга оширилганда аниқланди.
Ўрганиш натижасида Олмазор туманида жойлашган “Чорсу” бозори савдо расталарида “The Procter & Gamble Company” (АҚШ) компаниясига тегишли бўлган “head & sholders” товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда “head & shoolders” ҳамда “Colgate-Palmolive Company” компаниясига тегишли “Palmolive” товар белгисига ўхшаш бўлган “Palinalove” шампунь маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.
— Товар белгисига ўхшаш бўлган контрафакт маҳсулотни сотиб олаётган истеъмолчи уни ўзи аввалдан билган ҳамда ўзоқ вақт мобайнида фойдаланган ва ўз синовидан ўтказган товар ёки унинг янги кўринишини сотиб олганига ишонч ҳосил қилади, — дейди Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Фаррух Файзиев. — Бунинг оқибатида истеъмолчи нафақат сифатсиз товарга эга бўлиши ва алданиб қолиши балки, носоғлом рақобат оқибатида ҳақиқий маҳсулот айланмасига зиён етказиши, компаниянинг молиявий зарар кўришига ҳамда солиқ тушумининг камайишига олиб келади.
Контрафакт шампунь махсулотларидан фойдаланиши натижасида жуда кўплаб инсонларнинг сочлари, қошлари тўкилиб кетганлиги ёки аллергик тошмалар тошиб кетиши натижасида анча вақт соғлиғини тиклаш учун даволаниш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Юқоридаги келтирилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177-моддасига биноан баённома тузилиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Албатта, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар қонун олдида жавоб беради. Бироқ контрафакт товарларга қарши кўрашишнинг энг мақбул йўли бу – уни сотиб олмасликдир.
Ҳар бир истеъмолчи контрафакт товарнинг зарарлигини англаган ҳолда сотиб олиш ва истеъмол қилишдан ўзини сақласа шунда ўз-ўзидан контрафакт товарни ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж йўқолади.
Контрафакт маҳсулотни харид қилиб, ўзимизча чўнтакка фойда қилган бўламизу, соғлик учун зиёнини унутамиз.

#Сўраган_эдингиз #ОАВ_учун_махсус
Карантин даврида республика миқёсида фаолиятини давом эттираётган нотариуслар ҳақида батафсил маълумот
https://www.facebook.com/groups/notariusmaslahati/permalink/3087399954662332/

Facebook
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси | Карантин даврида...
Карантин даврида республика миқёсида фаолиятини давом эттираётган нотариуслар ҳақида батафсил маълумот
#ОАВ_учун_махсус
Энди қўшиқчиларга лицензия олиш талаб этилмаслиги мумкин
Куни кеча Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу лойиҳада бир қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Уларнинг орасида концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ҳам бор.
Хўш, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш нима мақсадда жорий этилган эди?
https://telegra.ph/EHndi-%D2%9B%D1%9Eshi%D2%9Bchilarga-licenziya-olish-talab-ehtilmasligi-mumkin-07-17

Куни кеча Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу лойиҳада бир қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.…
#ОАВ_учун_махсус
‼️Адлия органлари томонидан навбатдаги диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди
👉🏻Мамлакатда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда бағрикенглик маданиятини шакллантириш энг устувор мақсадлардан бири ҳисобланади.
👉🏻Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади.
👉🏻Ҳозирги кунда республикада 16 та конфессияга оид 2286 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Улардан 2098 таси исломий ҳамда 188 таси ноисломий диний ташкилотлардир.
👉🏻2020 йилнинг ўтган даври мобайнида адлия органларига исломий конфессияга оид диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар билан бир қаторда ноисломий конфессияларга мансуб диний ташкилотлар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.
👉🏻Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида “Имом Раббоний” жомеъ масжиди ва 12 август куни Олмалиқ шаҳрида “Ҳилол” жомеъ масжиди ўз фаолиятини бошлади.
Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қуйидаги ноисломий конфессияларга мансуб диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди:
👉🏻2020 йил 6 июлда Тошкент шаҳар “Агапе” тўлиқ инжил христианлари черкови;
2020 йил 20 июлда Фарғона шаҳар “Новоапостол” черкови;
2020 йил 7 августда Самарқанд шаҳар “Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови”;
2020 йил 10 августда Нукус шаҳар “Надежда” тўлиқ инжил христианлари черкови;
2020 йил 12 августда Олмалиқ шаҳар “Соль земли” Евангел-христиан черкови.
Мазкур ҳолат мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар халқимизга азал-азалдан хос бўлган бағрикенглик ва маърифатпарварлик каби қадриятлар билан қанчалик ҳамоҳанг равишда олиб борилаётганлигидан далолат беради.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/3gIXZFpMA

Teletype
Адлия органлари томонидан навбатдаги диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди
Мамлакатда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда...
#ОАВ_учун_махсус #Диққат #Адлия_сўровнома
‼️Нодавлат нотижорат ташкилотлари карантин шароитида фаолиятида пайдо бўлаётган масалалар юзасидан сўровномага таклиф этилади!
✅Коронавирус пандемияси нафақат инсонлар соғлигига, балки жамиятнинг барча соҳаларига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Барча ташкилотларнинг фаолият кўрсатиб кета олиши билан боғлиқ масала кун тартибида асосий ўринга кўтарилди.
✅Ҳозирда нодавлат сектордаги фаоллик ҳам ўз-ўзидан сусаймоқда. Лойиҳалар ва ижтимоий буюртмалар доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ фаолият кескин камайди. Нодавлат секторни молиявий таъминлаш, хусусан унда фаолият кўрсатаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари очиқ қолмоқда.
✅Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан биридир.
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 – 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясида нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш назарда тутилган.
‼️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги пандемия шароитида ННТ фаолиятидаги масалаларни ўрганиш учун ННТлар, ташкилий тузилишидан қатъи назар, қуйидаги ҳавола орқали онлайн сўровномада иштирок этишга таклиф қилинади:
⭕️https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd-NsR7opykX0Vd1w4wafV4hfKRUHc3KvY40MsGSa7YnW8tag/viewform
👉🏻Саволларга жавоблар кўпи билан 5-7 дақиқа давом этади. Имкон қадар батафсил тўлдирилиши сўралади. Сўровнома 2020 йилнинг 18 августидан
28 августигача бўлиб ўтади.
☝🏻Жавоблар нафақат ННТ фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, балки мазкур соҳани такомиллаштиришга қаратилган кейинги тавсиялар ва тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.
👉🏻Тадқиқот натижалари Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 сентабргача вазирлик расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Google Docs
СЎРОВНОМА
#ОАВ_учун_махсус #Мутахассис_фикри
“Такси”лар фаолиятини лицензиялашда ҳам ижобий ўзгаришлар бўлди
https://bit.ly/3lupcxo

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил январь ойида Олий Мажлис палаталарига қилган мурожаатномасида...
#ОАВ_учун_махсус #Муносабат
⚡Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат
Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.
Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.
Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.
Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.
Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.
Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.

#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Адлия_муносабат #Адлия_брифинг
Юридик хизматлар тугатилдими? Адлия вазирлиги изоҳи
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/3HUIclTrg

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида 1993 йилда ташкил этилган эди. 2017 йилга...
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?
👉 https://bit.ly/3cALtWD

1. Тадбиркорларга “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади
#ОАВ_учун_махсус
Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритиш мавзусига бағишланган халқаро вебинар ўтказади
Эртага 15 октябрь соат 14:00 да Адлия вазирлиги томонидан "Иш юритишда давлат тили ва юридик терминология" мавзусида халқаро вебинар ташкил этилмоқда. Вебинарда мамлакатимиз ва хориждан, жумладан АҚШ ва Қозоғистондан малакали экспертларнинг иштирок этиши режалаштирилган. Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.
Мавзу: «Иш юритишда давлат тили ва юридик терминология: халқаро ва миллий тажриба» мавзусидаги халқаро вебинар
Вақти: 15 окт 2020 14:00
Zoom орқали боғланиш учун ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/89401882265?pwd=MFNQMHdhdU9aWjhteFdTbVN2cWt1UT09
Конференция идентификатори: 894 0188 2265
Кириш учун код: 828232

Zoom Video
Join our Cloud HD Video Meeting
Zoom is the leader in modern enterprise video communications, with an easy, reliable cloud platform for video and audio conferencing, chat, and webinars across mobile, desktop, and room systems. Zoom Rooms is the original software-based conference room solution…
#ОАВ_учун_махсус
ТДЮУ битирувчилари Буюк Британиянинг Қиролича Мария университетида имтиёзли равишда таълим олади
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20683

hudud24.uz
ТДЮУ битирувчилари Буюк Британиянинг Қиролича Мария университетида имтиёзли равишда таълим олади - hudud24.uz
Тошкент давлат юридик университети ва Лондоннинг Қиролича Мария университети ўртасида англашув ва қўшма таълим дастури бўйича келишув меморандумлари имзоланди Шу муносабат билан онлайн тарзда ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия…
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Адлия_муносабат
Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид
Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.
Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.
Аниқланишича....
Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/pLFwEaR4j

Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома...
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_муносабат
Фуқаро Г. Дедабаева билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича муносабат
Наманган шаҳаридаги ушбу низоли уй-жой Наманган шаҳар ҳокимининг 2010 йил 2 июндаги 309-сонли қарори билан Наманган шаҳар, Шарқ тонги МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 17-уйда яшаган марҳум Дж.А.га уй-жой қуриш учун берилган.
Бироқ, мазкур низоли уй-жойга 2018 йил 11 декабрда Наманган шаҳар ҳокимининг 1678-сонли қарори билан фуқаро Н.Ф.га нисбатан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (ВМнинг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига асосан) эътироф этилган.
Ушбу эгалик ҳуқуқига асосан 2019 йил мартда фуқаролар Н.Ф. (сотувчи) ҳамда Д.М. (сотиб олувчи, яъни Г.Дедабаеванинг онаси)лар ўртасида ушбу низоли уй-жойнинг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган.
Нотариус нотариал ҳаракатни юқорида келтирилган ҳоким қарорига асосан тасдиқлаган.
Фуқаро Дж.А.нинг (марҳум Дж.А.нинг ўғли) аризасига кўра, Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан мазкур уй-жойга нисбатан Н.Ф.нинг эгалигини тасдиқловчи Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 декабрда 1678-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Асос: Суд томонидан Ер кодексининг 33-моддасига асосан ушбу уйга мерос қилиб қолдириладиган эгалик Дж.А.га тегишли ҳамда Наманган шаҳар, Истиқлол МФЙ раиси Ю.К. томонидан тузилган далолатноманинг сохта эканлиги асос деб ҳисобланган.
Фуқаро Дж.А.нинг даъво аризасига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича (ФИБ) Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 30 майдаги ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ҳал қилув қарори асос қилиниб, 2019 йил мартда фуқаролар Ф.Н. (сотувчи) ҳамда Д.М. (сотиб олувчи) ўртасида нотариал тасдиқланган ушбу низоли уй-жой олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда Д.М.ни оила аъзолари билан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, фуқаро Н.Ф. ФИБ Наманган вилоят судига апелляция шикояти берган ва ФИБ Наманган вилоят судининг 2019 йил 13 ноябрдаги 3-249/2019-сонли ажрими билан фуқаро Н.Ф.нинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ФИБ Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорининг фуқаро Д.М. ҳамда унинг оила аъзоларини уйдан мажбурий кўчириш қисми ижрога қаратилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, уй-жой олди-сотди шартномаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган бўлиб, мазкур ҳолат учун нотариусни айбдор қилиш ноўрин.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳақида биласизми?
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21879

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳақида биласизми? - hudud24.uz
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига: • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори; • базавий ҳисоблаш миқдори; • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори: 1,0 тариф коэффициенти бўйича…
#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Сўраган_эдингиз
Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми❓
Сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.

#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус
“Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” ва “Ҳуқуқ билимдонлари” танловлари ғолиблари билан танишинг👇🏻👇🏻👇🏻
I. Пандемия даврида энг яхши журналистик материал учун
1-ўрин — Асрор Муминов (матбуот)
2-ўрин — Юлдуз Олимова (телевидение)
3-ўрин — Дилдора Матёқубова (радио)
II. Пандемия даврида энг яхши блогпост
1-ўрин — Анора Содиқова
2-ўрин — Обиджон Латипов
3-ўрин — Баходир Ахмедов
Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
1-ўрин – ноутбук;
2-ўрин – планшет;
3-ўрин – телевизор.
“Адлия эътирофи” номинациясида “Газета.уз” ахборот сайти ғолиб деб топилди. Ушбу интернет-ОАВ пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга ҳамда жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий-таҳлилий материаллар тайёрлагашда фаол бўлган.

Қонун ҳаммага баробар бўлишини ҳоҳлайсизми? Унда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беринг
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=24030