Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ОАВ_учун_махсус #Муносабат

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.

Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.

Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.

Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.
#Адлия_хабари #Муносабат #Мутахассис_фикри

Нотўғри талқиндан кимга наф ёҳуд давлат хизматчисини тасвирга тушириш учун розилик талаб қилинмайди

Янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси янгиликларидан бири бу – фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясини таъминлашга қаратилган алоҳида модда киритилаётганидир.

Охирги пайтларда айрим оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан ушбу янгиликни давлат хизматчилари тасвирини ҳимоя қилишга қаратилган қилиб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда. Бундай тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида, фуқарони тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш масаласида яна бир бор тушунтириш бериш лозим деб ҳисоблаймиз.

Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

Буларга
нималар киради?

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/tVAIagqCE
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Давлат иши “ўйинчоқ” эмас.

Ижтимоий тармоқларда берилган “Давлат хизматиданман...” номли видеодаги ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

2021 йил 1 январга қадар ФҲДЁ архивини рақамлаштиришни якунлаш мақсадида республика бўйлаб жами 2 456 нафар ёшлар вақтинча ишга қабул қилинди.

Вақтинча ишга жалб қилинган ёшлар, яъни жамоатчи архивариуслар:

❗️маълум ишни амалга ошириш учун ёлланма ишчилар ҳисобланади;

❗️фақат рақамлаштириш билан шуғулланадилар;

❗️улар умуман аҳолига давлат хизматлари кўрсатмайди;

❗️4 ойлик муддатга шартнома асосида ишга олинган;

❗️давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳисобланмайди;

❗️давлат хизматчиси ҳисобланмайди.

Қарши шаҳар давлат хизматлари маркази биносида алоҳида жой ажратилиб, жамоатчи архивариуслар ишлаши учун шароитлар яратиб берилган.

Шундай бўлсада, Давлат хизматлари агентлиги тизимида қабул қилинган меҳнат интизомига бўлган юқори талаблардан келиб чиққан ҳолда, видеода тасвирланган ҳолатлар бўйича айбдорларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилди.

Жумладан, иш фаолиятида назоратни сусайтирганлиги учун Қарши шаҳар ФҲДЁ бўлими архивариуси З.Х., бошқарманинг Давлат хизматларини рақамлаштириш бўлими бошлиғи А.Э ва бош мутахассиси Р.Х.га нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муносабат

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан жойлардаги ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари билан бирга туғилиш, ўлим, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига доир маълумотлар Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тегишли ҳудудий статистика бошқармаларига топширилади.

Қолаверса, Давлат статистика қўмитаси билан тузилган келишувга асосан 2019 йил март ойидан бошлаб, ФҲДЁ органлари томонидан расмийлаштирилган далолатнома ёзувлари ҳақидаги статистик маълумотлар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали реал вақт режимида Давлат статистика қўмитасига тақдим этилиб келинмоқда.

Шунга асосан, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “ўлим ҳақидаги статистик маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилмаган” деган маълумот ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум қилинади.
#Адлия_изоҳи #Муносабат

Ноаниқ маълумот тарқатишдан бировга фойда борми?

Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилади, энди у қайси солиқларни тўлайди?

💬 Ижтимоий тармоқларда ушбу масалада айрим тушунмовчиликлар бўлаётгани сабабли, масалага бироз ойдинлик киритишга эҳтиёж туғилди.

⚠️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.

🗓 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади.

Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

📘 Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

➡️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.

Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

❗️Кўриниб турибдики, меҳнат мигрантларининг ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
#Адлия_хабари #Муносабат

Ўзбекистон иштирокидаги халқаро арбитраж ўзаро келишув билан тугатилди

Ўзбекистон ва даъвогарлар 2013 йилдан буён Инвестиция низоларини ҳал этиш халқаро марказида давом этаётган халқаро арбитражни тугатишга келишиб олди (Vladislav Kim and others v. Republic of Uzbekistan, ARB/13/6-сон иши) – “ICSID Арбитражи”.

2013 йилда Қозоғистоннинг ўн икки фуқароси давлат органларининг “Бекободцемент” АЖ ва “Қувасойцемент” АЖга нисбатан қилган ҳаракатлари муносабати билан ICSIDга арбитраж даъвосини киритган, даъвогарлар
ўша пайтда мазкур жамиятларнинг аксарият улушини эгалари бўлган.

Даъвогарлар давлат органларининг ҳаракатлари 1997 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Битимни бузганлигини таъкидлаган (“Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисида Битим”). Ўзбекистон томони даъвогарларнинг барча айбловларини рад этиб, Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимнинг бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлади, шу билан бирга, низони тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдорлигини билдирди.

Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар ўзаро манфаатли шартлар асосида ICSID арбитражини тугатиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон томони “Бекободцемент” АЖнинг
51 фоиз акцияларини мазкур жамиятнинг акциядорига қайтарди.

Ўзбекистон томони мамлакатда кенг қўламли иқтисодий ислоҳотлар дастури амалга оширилаётганлигини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар соҳасида фаол сиёсат олиб бораётганлигини қайд этади.

2020 йилнинг октябрига келиб томонлар келишув битимида назарда тутилган барча шартларни бажардилар.

Шундан сўнг, 2020 йилнинг
9 декабрида ICSID Трибунали арбитраж муҳокамасини қайта мурожаат қилиш ҳуқуқисиз тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Муносабат #Адлия_хабари

Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб маҳалла ходимлари учун сиртқи таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилиши юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарори доирасида турли фикр-мунозаралар кузатилмоқда.

Хўш, аслида, қарор моҳиятан нимани назарда тутади?

Биринчидан, берилаётган мазкур имтиёз барча ОТМларга ўтмайди, қолаверса барча йўналишларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.
Яъни, маҳалла ходимлари учун педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фақат (эътибор беринг!) “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилмоқда.

Иккинчидан, ушбу йўналишга имтиёзли равишда қабул қилинган маҳалла ходимларининг ўқишини бошқа йўналишга кўчиришига рухсат берилмайди.

Учинчидан, бу – маҳалла ходимлари (ҳатто тавсиянома олганлари ҳам) ўқишга тўғридан-тўғри қабул қилинади дегани эмас. Бошқача айтганда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлиб туриб ҳам, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтилмаса, маҳалла органлари ходимлари талабаликка тавсия этилмайди.

Тўртинчидан, бу бўйича мурожаат қилган ҳар бир маҳалла ходими тавсияномали бўлиб қолмайди.

Яъни, тавсиянома олишнинг белгиланган мезонлари бор. Бунинг учун маҳалла ходими:
● эгаллаб турган лавозимида сўнгги 1 йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;
● маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
● фаолият юритаётган маҳалла органи рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилган бўлиши керак.

Қолаверса, маҳалла ходими ижобий тавсифланганми, иш фаолияти ижобий баҳоланганми, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаганми – шулар ҳам тавиянома беришда инобатга олинади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад маҳалла органларини етук ва малакали мутахассислар билан тўлдириш, маҳалла органлари ходимларига иш фаолиятини давом эттирган ҳолда таълимни иш билан бирга олиб бориш учун шароит яратиб бериш кўзланган. Асосий муддао шу.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Муносабат #Расмий

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Давлат хизматлари агентлиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат

Ушбу материалнинг қай даражада асосли эканлигини ўрганиш мақсадида Самарқанд туман адлия бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5 март куни 16-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди...

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Муносабат

Адлия вазирлиги: ерга ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашдаги муаммоларга чек қўйилиши лозим.

Батафсил👉🏻: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101812/
#Муносабат

Адлия вазирлиги: қонун нормаларини ўхшашлик асосида қўллаш фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларига зарар етказмоқда

👉Батафсил
________________

#Позиция

Министерство юстиции: применение по аналогии норм законодательства ущемляет жилищные права граждан

👉Подробнее