Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ФҲДЁ_таҳлили

2020 йилнинг 1 январидан
1 сентябрига қадар 138 803 никоҳ қайд этилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Адлия_онлайн

Ҳурматли фуқаролар!!!

Айни дамда Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари” мавзусида “On-line” мулоқот бошланди.

Саволларга Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириш тартиби.

2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг аукционда иштирок этиш шартлари ва тартиби.

Фуқароларнинг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини олиш тартибига оид Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot га келиб тушган муаммоли саволларга жавоб берилади.

Ютубда кузатиб бориш учун :

https://www.youtube.com/embed/3zf1NziB9yY
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

➡️ Мазкур ҳужжат валютани тартибга солиш соҳасидаги амалда бўлган 5 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш орқали қабул қилинди ва 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирди.

🔰 Мазкур Қоидалар билан валюта операцияларини амалга оширишда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

👉 жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
👉 банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди;
👉 хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
👉 валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
👉 сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
👉 Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
👉 айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.

⚠️ Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Лойиҳа

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилибди:

https://regulation.gov.uz/uz/document/21364
Адлия вазирлиги: 11 мингта ер участкалари аукцион савдоларига жойлаштирилди

Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" гуруҳида жорий йил 3 сентябрь куни “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари ” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#ОАВ_учун_махсус #Муносабат

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Уринов Кенжабойнинг ижтимоий
тармоқлар орқали қилган мурожаатига муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М. сотган.

Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.
Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олганган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.

Ўрганиш давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.

Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.
#Махсус_комиссия_хабари
#Эслатма

Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонун_лойиҳаси

"Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ҳақида нималарни биламиз?!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Давлат органларининг ишонч телефонлари ва расмий сайтлари ҳақида маълумотга эгамисиз?

📞 Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг оғзаки мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш мақсадида ҳар бир давлат органи ва ташкилотида ишонч телефонлари йўлга қўйилган.

🔺 Ушбу ҳавола орқали давлат органларининг ишонч телефонларини билиб олишингиз мумкин: https://huquqiyportal.uz/helpline

🔺 Шунингдек, ушбу ҳаволада қайд этилган давлат органларининг расмий саҳифалари орқали Сизни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумот олишингиз мумкин: https://huquqiyportal.uz/page/government_sites

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Инфографика

"Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси. Бу ҳужжат лойиҳаси нима учун муҳим?
#ФҲДЁ #қўшфамилиялик #шахсий_фикр

Қўшфамилиялик ҳақида....

Бир неча соатлар ичида ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган “қўшфамилиялилик” тушунчасига аниқлик киритиб ўтсак. Аввало, бу тушунча бугун турли сайтлар жар солаётганидек “қайноқ” янгилик эмас. Эринмасангиз https://lex.uz/docs/3064981 манзили орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 90-банди иккинчи хатбошиси билан танишиб чиқинг.

Унда шундай ёзилган:

“Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин”.
Бу тартиб ихтиёрийликка асосланган бўлиб, фуқароларнинг эркин танлови асосида амалга оширилади. Қонунчиликка киритилган янги ўзгаритишга кўра, фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия нима эканлигига аниқлик киритилган, холос.
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш;

Таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

Эфирга уланинг ва ушбу масалага оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/338971820662214/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot