Сарвар Назаров, Молия вазирлиги давлат харидлари департаменти бошлиғи ўринбосари :
“Қимматбаҳо автомашиналарни харид қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 154-сонли қарорига асосан, лимитлар доирасида амалга оширилади, хусусан республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар автомашиналарга эхтиёж бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда алмалга оширилади”.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманидан.
@Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Раҳимова, Молия вазирлиги департамент бошлиғи:
➖Давлат харидлари бу асосий бюджет ҳисобига, сиз ва мен тўлайдиган солиқдан мактабда ўқийдиган фарзандларимиз учун парта харид қилинади ёки боғчага борадиган фарзандимиз учун овқати харид қилинади. Шунинг учун ҳам у сифатли бўлиши керак, амалга ошириладиган харидлар очиқ ва шаффоф бўлиши керак.
Қачон очиқ ва шаффоф, соғлом рақобат бўлади? Қачонки бенифициар идораларни очсак, шаффоф муҳит таъминланса ва савдоларда барча тадбиркорлик субъектлари қатнашиш имконига эга бўлсагина.
Бу ҳозирда Қонунда ўз аксини топган. Яъни бундан буёғига янги таҳрирдаги Қонунда давлат харидларини амалга оширишда бенифициар миқдорлари очиқланиши мажбурияти қўйиляпти.
Ҳозирги кунда давлат харидлари бўйича марказий ахборот портали шакллантириляпти. Марказий ахборот порталида барча давлат буюртмачилари, реестрлари, уларнинг режасидан тортиб амалга ошириш жараёнигача ҳамма кўриш имконига эга бўлади. Яъни, Республика миқёсида 1 та порталда бир нечта савдо майдончалари жамланади.

#Мурожаат
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш борасида кўрилаётган чоралар"
Эртага, 19 ноябрь куни соат 11:00 да АОКА пресс-холида сўнгги пайтларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш борасида қилинаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.
Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Бугун бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.
❄️ ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.
🚗 Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди!
🚨Иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!

⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 600 дан ошди
18 ноябрь куни 201 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 70 858 нафарга етди.
Кеча 2 нафар бемор касалликдан вафот этди (умумий кўрсаткич 601). Айни вақтда 291 бемор оғир аҳволда.
Кун давомида 7 ҳудудда 196 бемор соғайди.
Батафсил

Кадрлар тайёрлаш йўлида янги қадам
«Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида
🗞 «Янги Ўзбекистон» газетаси

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔎 Раҳбар ва ходимларнинг семизлик даражаси, вазн индексини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади
🎓 ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари очилади
📖 Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси тайёрланиб, чоп этилади
⚙️ «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахонаси ташкил этилади
〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ташкил этилган матбуот анжумани тафсилотлари:
👉 Батафсил
@aoka_uz

📕Республикамиз бўйлаб сотувдаги ва ижарадаги давлат мулки объектлари ҳақида маълумотларни қуйидаги веб-сайтлар орқали танишишингиз мумкин:
1. e-auksion.uz
2. davaktiv.uz
_____________
📕Информацию о государственной собственности, выставленной на продажу и для сдачи в аренду по всей Республике, можно найти на следующих веб-сайтах:

⚡️Коллеж ва техникумларда тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш, қабул жараёнлари тартиби ва имтиёзлар
АОКАда ўтган брифингда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев саволларга жавоб қайтарди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Абитуриентларни ўқишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун алоҳида грант ўринлари белгиланганми?
➖ Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қабул режасидан ортиқ келиб тушган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат бериладими?
➖ Бу борада ота-оналар ва абитуриентларнинг таклифлари тегишли вазирликлар ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қабул квотасидан кам абитуриент топширган, лекин гуруҳ шаклланиши учун ўқувчилар сони етарли бўлмаган касбларга ҳужжат топширган талабалар нима қилади?
➖ Гуруҳ шаклланган турдош касб ва мутахассисликларга ҳужжат топшириш имкониятлари яратилиши режалаштирилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ёзма имтиҳонга қатнашмаган талабаларга агар қабул квотасида етарли ўрин бўлса, шартнома асосида ўқишига рухсат этиладими?
➖ Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳонда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади.
Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган
тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Меҳрибонлик уйидан келган ўқувчи ёзма имтиҳонга қатнашадими?

Лекин коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим.

Пойтахт канализациясига тонналаб маиший, саноат чиқиндилари ташланмоқда — Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
"Ҳеч ким унитазни ахлат челаги билан адаштирмайди. Лекин... Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш станцияларида бўлиб, пойтахтимиз канализацияси орқали оқиб келаётган турли маиший, ҳатто ишлаб чиқариш чиқиндиларига кўзи тушган инсон бу фикрга эътироз қилиши аниқ", — дейилади хабарда.
📍Тошкент шаҳрининг Бўзсув аэрация станцияга Қорақамиш ва Жануби-ғарбий коллекторлардан суткасига 630 минг куб метр оқова сув келиб тушмоқда.
👕 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оқова сувдан махсус мосламалар орқали ушлаб қолинган маиший (аҳоли томонидан канализацияга ташлаб юборилаётган озиқ-овқат қолдиқлари, елим идишлар, кийим-кечаклар, болалар тагликлари ва ҳоказо) ва саноат чиқиндилари (ишлаб чиқариш корхоналари томонидан канализацияга ташланаётган тўқимачилик қолдиқлари, кушхона чиқиндилари кабилар)нинг ҳажми 292 тоннага етган.
🔸 Ваҳоланки бу кўрсаткич 2017 йилда 110 тоннани, 2018 йилда 182 тоннани, 2019 йилда 164 тоннани ташкил қилган. Кўриш мумкинки, канализацияга ташланаётган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.
❗️Канализация тизимидаги бузилишларнинг аксарияти эса юқоридаги келтирилган ҳолат каби, унитаз ёки канализация қудуғига маиший ва саноат чиқиндилари ташланиши оқибатида содир бўлади.
📒 Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан айни йўналишда тарғибот ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, канализациядан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланмалар тайёрланиб, истеъмолчиларга тарқатилмоқда.

АОКАда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️
❓Техникум ва коллежларда ўқув жараёни қачондан бошланади?
➖ Ўқув жараёнини бошлаш учун биринчи навбатда саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларни эълон қилиш керак бўлади.
🔰 Натижалар эълон қилингандан сўнг ўқувчилар ўртасида ўқув йилини бошлаш ва таълим жараёнини анъанавий ёки масофавий ташкил этиш бўйича сўровнома ўтказилади.
🏛 Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласини туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.
⏳ Таълим муассасаларнинг тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва сўровнома натижалари таҳлили асосида ўқув йилини бошлаш муддатлари белгиланади ҳамда қўшимча равишда эълон қилинади.
〰️〰️〰️〰️
❓Университет қошидаги техникум бўлса, фақат ўша университетга топширадими ёки бошқа университетга ҳам йўналиши бўйича суҳбат билан қабул қилинадими?
➖ Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
🎓 Бунда Сиз ҳужжат топширган техникумга фақатгина тегишли олий таълим муассасалари эмас, ўқишга кирган йўналишига қараб бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имконияти мавжуд.
📝 Бу бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилади ва батафсил ахборот берилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Имтиҳонга узрли сабабларга кўра келолмаса, имтиҳондан четлатиладими?
➖ Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилмайди.
〰️〰️〰️〰️
❓Нукус шаҳри тиббиёт коллежига ўқишга топширдим, ёшим 27 да. Мен коллежга кира олмасам, супер контракт пулини тўлаб ўқисам бўладими?
➖ Бу йилги қабул жараёнларидан келиб чиқиб, бу таклифлар ҳам албатта кўриб чиқилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Коллежларда кириш имтиҳонлари ташкил этиш харажатлари бюджетдан ташқари маблағ бўлмаганда ким томонидан қопланади?
➖ Бундай ҳолатларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги
715-сон қарорига мувофиқ саралаш имтиҳонлари харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
〰️〰️〰️〰️
❓2017/2020 ўқув йилларида ўқишни имтиёзли диплом билан битирганлар учун имтиёз, университетга 2-курсдан йўлланма йўқми?
➖ Техникумларни битирганлар учун олий таълим муассасаларига киришлари учун имтиёз 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган (техникумларни) битирувчилар учун татбиқ этилади.

Ёшларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар
Бугун АОКА залида Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродилла Турсунметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА залида Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродилла Турсунметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Навбатдаги суверен халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкаси эълон қилинди
✔️ Молия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида:
🔹АҚШ, Буюк Британия, Дания, Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 га яқин халқаро инвесторлар иштирокида аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди;
🔹 15 га яқин йирик халқаро инвесторлар билан яккама-якка форматда виртуал учрашувлар ташкил этилди;
🔹 халқаро инвесторларнинг солиқ-бюджет сиёсати ва давлат қарзи динамикаси, пул-кредит сиёсати ва инфляцион таргетлаш режими ҳамда институционал ислоҳотлар, жумладан коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ бир қатор саволларига атрофлича жавоб берилди.
⏩ Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.
‼️Молиявий консультантлар – андеррайтерлар (“Сiti”, “JP Morgan”, “Societe Generale”, “VTB Capital” ва “Gazprombank”) томонидан инвесторлар таклифларига биноан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигацияларни 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида – чиқариш ва Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич фоиз ставкалар, мос равишда, 4.25% атрофида ва 15.25% атрофида белгиланди.

❓Ҳозирда кўп қаватли уйлар олдида деярли спорт майдончалари йуқ, нега айнан шу йуналишга эътибор қаратилмаяпти?
АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжумани ўтказилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжумани ўтказилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.
● #ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)
● #WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
● #ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)
● #WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фермер 40 тонна шолини камбағал оилаларга хайрия қилди
Хоразм вилояти Янгибозор тумани, «Минг Боғолон» маҳалласи ҳудудидаги «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов 40,7 тонна шолини камбағал оилалар рўйхатида (темир дафтар) турган оилаларга беғараз тарқатди.
Жумладан, «Истиқлол» маҳалласидаги 43 та, «Қиёт» маҳалласидаги 39 та, «Минг Боғолон» маҳалласидаги 40 та ва «Оча-қалъа» маҳалласидаги 39 та шундай оилаларга шоли маҳсулоти бўлиб берилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хоразм вилояти Янгибозор тумани, «Минг Боғолон» маҳалласи ҳудудидаги «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов 40,7 тонна шолини камбағал оилалар рўйхатида (темир дафтар) турган оилаларга беғараз тарқатди.
Жумладан, «Истиқлол» маҳалласидаги 43 та, «Қиёт» маҳалласидаги 39 та, «Минг Боғолон» маҳалласидаги 40 та ва «Оча-қалъа» маҳалласидаги 39 та шундай оилаларга шоли маҳсулоти бўлиб берилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати долзарб мавзуда ижтимоий ролик тақдим қилди
Афсуски бугунги кунда иқтисодиётимизниг турли жабҳаларида хуфиёна келишувлар ва келишиб қилинган ҳаракатлар каби рақобатга зид ҳамда истеъмолчилар ҳуқларини бузувчи иллатлар сақланиб қолмоқда ва бу нафақат давлат бюджети, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзосининг манфаатларига путур етказиши мумкин.
Қўмита тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчиларни бу каби ҳар қандай ҳаракатларга нисбатан муросасизликка ва биргаликда курашишга чорламоқда.