⚡️Мажбурий ижро орқали ундириладиган маблағларнинг бир қисми «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» бўйича жамғармаларга ўтказилади
Президент раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли тўхтатилган ижро ҳужжатлари билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди.
🌐 Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, уларни нотариус, банк, солиқ, давлат хизматлари, божхона, кадастр, ички ишлар ва бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.
📍Шу пайтгача мажбурий ижро таъминланишидан ҳудудларга манфаат йўқ эди. Эндиликда ундириладиган маблағларнинг бир қисми «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» бўйича жамғармаларга ўтказиладиган тартиб жорий қилиниши белгиланди.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Мажбурий ижро орқали ундириладиган маблағларнинг бир қисми «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» бўйича жамғармаларга ўтказилади Президент раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор…
⚡️Суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш бўйича топшириқ берилди
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат ижрочиларининг иш ҳажми масаласи ҳам эътибордан четда қолмади.
📑 Кўп жойларда битта ижрочига тўғри келаётган ҳужжатлар сони меъёрлардан зиёд экани кўрсатиб ўтилди.
🔎 Масалан, мулкий ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, жарима ва коммунал тўловларни тўлаш каби 8 тоифадаги ҳужжатларни мажбурловсиз ҳам амалга ошириш мумкин. Ҳозирда МИБ зиммасида бундай ижро ҳужжатлари 1,6 миллионта, бу эса жами ишларнинг 35 фоизи. 400 минг сўмгача бўлган маблағларни ундиришга оид ҳужжатлар бўлса 60 фоизни ташкил этади.
👨🏻💻 Шу боис, суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш, кам миқдордаги маблағлар билан ахборот технологиялари ёрдамида ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил этиш топшириқлари берилди. Давлат ижрочиларини илғор методикалар асосида қайта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

ССВ изоҳи
❗️Интернет тармоғида бугунги кунда коронавирусга ихтисослашган шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий статистикасидада эса бу кўрсаткич 2123 нафар экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу маълумот юзасидан вазирлик шуни маълум қиладики, кўрсатилган 6570 нафар бемор орасида ўткир респиратор касалликлари, коронавирусга гумон қилинган ва оғир турдаги пневмония, шунингдек, вирус тасдиқланмаган беморлар ҳам бор.
Коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.
Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, коронавирус билан боғлиқ умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда.
Касаллик тасдиқланса улар дарҳол расмий статистикада қайд этилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади. Шунинг учун коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан даволанаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин.
ССВ ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇

Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.
Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати

❗️Матбуот анжумани — "Давлат харидлари: очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тизимни такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари"
Эртага, 18 ноябрь куни соат 15:00 да АОКА пресс-холида сўнгги пайтларда қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган маҳаллий ҳокимликлар ва давлат ташкилотларининг харидлари, унда шаффофликни таъминлаш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.
Иштирок этади:
🎙Молия вазирлиги;
🎙Олий Мажлис Сенати;
🎙Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
🎙Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
🎙Адлия вазирлиги;
🎙Халқ таълими вазирлиги;
🎙Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари қатнашади.
〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.
Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун
✅ Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйнинг олд томонида Давлат байроғи мурал-санъатида акс эттирилди.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қанча?
Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январ-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди. Шундан:
🏃 эркаклар – 65,4 %
🏃♀️ аёллар – 52,4 %
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қиладиганда:
🏢 шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %
🏘 қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Айдар-Арнасой кўли атрофида улкан байроқ ёйилди
Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани Наврўз қўрғонидаги Айдар–Арнасой кўли атрофида бир гуруҳ ёшлар 90 га 60 метрли Ўзбекистон байроғини кенг қулоч қилиб ёйишди.
Экология қўмитаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани Наврўз қўрғонидаги Айдар–Арнасой кўли атрофида бир гуруҳ ёшлар 90 га 60 метрли Ўзбекистон байроғини кенг қулоч қилиб ёйишди.
Экология қўмитаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий сўровномада иштирок этинг
Ёшлар ишлари агентлиги, "Замин" халқаро жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда 20 ноябрь - "Бутунжаҳон болалар куни"га бағишлаб сўровнома ўтказмоқда.
Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ёшлар ишлари агентлиги, "Замин" халқаро жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда 20 ноябрь - "Бутунжаҳон болалар куни"га бағишлаб сўровнома ўтказмоқда.
Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўлкамизда кеч куз – ноябрь ойи. Бу фаслда баъзи кўп қаватли уйларнинг том қисмлари табиатнинг инжиқликларига – кучли ёмғирларга дош беролмайди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юқори қаватда яшовчи аҳолидан хонадонларига том орқали сув оқаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.
Томни тиклаш учун ким жавобгар ва ким томонидан зарар қопланади? Бу ҳақда батафсил Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати лавҳасида.
📹 YouTube да кўриш
🇷🇺 На русском языке

Гуманитар ёрдам юки Ўзбекистондан Қирғизистонга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш тадбири доирасида ташкил этилган гуманитар юк поезди 17 ноябрь куни Андижон станциясидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига юборилган эди.
Уч минг тонна буғдой ортилган юк поезди "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти кўмаги билан қўшни давлатнинг Ўш шаҳридаги темир йўл станцияга етказилди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати

Бугун АОКАда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши тафсилотларига бағишланган брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Жамшид Ўринов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари:
«Пандемия шароити туфайли қарздор бўлиб қолган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бизнес субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш белгиланди. Бу учун бизнес омбудсман ва савдо-саноат палатасига алоҳида ҳуқуқ берилди. Яъни тадбиркорлар номидан, уларнинг шароитларини ўрганган ҳолда суд органларига ва қарздорликн иундиришни белгилаган органларга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу тадбиркорлар қарзларини кечиктириб, бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини қўйиш ва ҳал қилиш ваколати белгиланди.
Илгари тадбиркорлар карздорлиги буйича суд қарори чиққанидан сўнг, қарор бўйича норозиликлар бўлса фақатгина тарафлар шикоят қилиши мумкин эди. Лекин бундай ҳолатларда бизнес-омбудсманнинг аралашишга ваколати йўқ эди.
Президентимизнинг кечаги видеоселекторда бизнес омбудсманга тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқ берилганидан сўнг, биз амалий ишларни бошлаб юбордик, чунки бу борада тадбиркорлардан мурожаатлар жуда кўп ва мен ишонаманки, тадбиркорларга бизга мурожаат қилиш орқали ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз».

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.
🌀Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 2122 беморнинг 62 нафари ўта оғир, 231 нафари оғир ва 1829 нафари қониқарли ҳолатда.
💉 Бугунга қадар мамлакатимиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 4,296,438 марта коронавирусга тест олинди.
🔰 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида таълим муассасаларида карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича қўшма қарор қабул қилинган.
😷Қўшма қарорга мувофиқ машғулотларни соат 8:00дан сўнг бошлаш ва 17:30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилган, оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилган. Барча ўқувчи-талабалар, ходимлар ва таълим муассасасига келадиган бошқа шахслар ниқобларда фаолият кўрсатилиши белгиланган.
🔫 Тиббий/масъул ходимлар таълим биноси ва ётоқхонага киришдан авввал ўқувчи/талаба/ходимларнинг тана ҳароратини контактсиз пирометр ёрдамида ўлчайдилар. Кириш эшиклари олдидан “Дезинфекция тўшама”лар ташкил этилиши кўрсатилган. “Дезинфекция тўшама”дан ўтгандан сўнг ушбу таълим муассасасининг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтр” бўйича махсус пункт ташкил этилиши кўрсатилган.
🥢 Пандемия даврида таълим муассасалари ошхоналари/буфетлар фаолияти умумий овқатланишни ташкил этиш талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

📹 АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Хоразмда оммавий парад ва байрам тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шоҳрух Шораҳметов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
— Бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига 14 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилган.
💰 Пандемия даврида қўшимча 3 трлн. сўмдан зиёд пул ажратилди. Бу 300 млн доллардан ошиқ сумма.
📌 Мазкур маблағнинг ярми шифокорлар ва тиббиёт муассасаларида ишлайдиган ходимлар учун махсус тўловларга сарфланган бўлса, қолгани қурилиш ишларига, шахсий ҳимоя воситалари харидига йўналтирилди.
🔰 Келгусида ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва бу борада ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманидан.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ёшлар билан учрашиб, мулоқот қилган эди.
📺 Ўша йигит-қизлар билан таассуротлари, фикрлари, вилоятнинг бугуни ва эртаси, ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси ҳақида қизиқарли суҳбат.
〰️〰️〰️〰️
❗️Бугун соат 20:10 да «Ўзбекистон 24» телеканалида томоша қилинг.
@aoka_uz

Фарҳод Очилов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи:
➖Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депертамент органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида давлат бошқаруви органлари, таълим, соғлиқни сақлаш, банк, молия, ёқилғи энергетикаси, қурилиш соҳаларида жами 436 ҳолатда 260 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож этилгани фош қилинди.
🌀Хусусан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда сохтакорликка йўл қўйиш билан боғлиқ 89та жиноятга чек қўйилган. Бу жиноятларнинг энг кўпи — давлат бошқаруви органлари ҳиссасига тўғри келади.
🔗 Давлат харидларини сунъий равишда қиммат нархда сотиб олиш билан боғлиқ 27та жиноят аниқланган. Таълим, соғлиқни сақлаш, ёқилғи энергетика, маданият тизими ва бошқа йўналишларда ана шундай жиноятлар кўпроқ қайд этилди.
📈 Шу билан бирга, қурилиш соҳасидаги 187та жиноят туфайли давлат бюджетига 60 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 27та жиноят фош этилган.