Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, Ўзбекистон давлат санъат музейига янги бино қуриш, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳудудида кластер ташкил этиш, Термиз шаҳри ва Денов туманида кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства.
Рассмотрены проекты реконструкции мемориального комплекса Имама Бухари, сооружения нового здания для Государственного музея искусств Узбекистана, организации кластера на территории Ташкентского архитектурно-строительного института, возведения многоквартирного жилья в городе Термезе и Денауском районе.
Представлены планы по созидательной работе в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️Лондон фонд биржасига 555 млн. доллар ва 2 трлн. сўм миқдоридаги суверен халқаро облигациялар жойлаштирилди

💵 Молия вазирлиги томонидан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар икки траншда –
10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди ва Лондон фонд биржасига жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

🖇 Жорий йилнинг 19-ноябрь куни молиявий консультантларнинг инвесторларнинг таклифларига асосланган тавсиясига кўра, халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкалари мос равишда, долларда 4,25% атрофида ва сўмда 15.25% атрофида белгиланиб, Лондон вақти билан соат 09:00да буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинган эди.

📝 Буюртмалар ҳажми икки соат ичида доллар ва сўмдаги облигациялар учун мос равишда, 1,6 млрд. доллар ва 1,9 трлн. сўмни ташкил этди.

☑️ Шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультант-андеррайтерларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, Лондон вақти билан соат 13:00да доллар ва сўмдаги облигациялар учун фоиз ставкалари, мос равишда, 3,875% ва 14,75% га туширилди.

🔹 АҚШ бозорлари очилгач, буюртмалар ҳажми ошишда давом этиб, мос равишда, 3,8 млрд. доллар ва 5 трлн. сўм максимал қийматга етиб борди ҳамда фоиз ставкаларини яна тушириш учун имконият яратди.

🔸 Савдо якунлари бўйича, халқаро облигацияларнинг ҳажми ва фоиз ставкалари қуйидагича белгиланди:

1️⃣ 10 йиллик АҚШ доллари транши: 555 млн. доллар 3,70% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,55% паст);

2️⃣ 3 йиллик ўзбек сўми транши: 2 трлн. сўм 14,50% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,75% паст).

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович 1988 йил 20 ноябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Атамуратов 2011-2020 йилларда Марказий давлат архиви (хозирги – “Ўзархив” агентлиги), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 71 мингдан ошди

19 ноябрь куни 213 кишида инфекция аниқланди. 1 бемор касалликдан вафот этди. Айни вақтда 286 бемор оғир аҳволда.

Кун давомида 7 ҳудудда 204 бемор соғайди. Жами тузалганлар 68 327 нафарга етди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Сифатли пишлоқ қандай талабларга жавоб бериши керак ва уни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

🔬Шу каби саволларга жавоб топиш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан чакана савдода сотилаётган ушбу маҳсулот намуналарининг назорат хариди амалга оширилди ва аккредитациядан ўтган синов лабораториларига экспертиза учун юборилди. Агентлик ахборот хизмати экспертиза натижалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, қуйидаги намуналар микробиологик кўрсаткичлар (бактерияларнинг мавжудлиги) бўйича талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди:

🔸“Ханский” қаймоқли пишлоқ, “FATIH KRAL MOB” МЧЖ, Ўзбекистон;

🔸“Sultan” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;

🔸“GRAF” қаймоқли пишлоқ, “AL-FAYZ CHEESE” ХК, Ўзбекистон;

🔸“Алинка” эритилган пишлоқ, “Best Cheese Production” МЧЖ, Ўзбекистон;

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жамшид Қўчқоров, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири:

❗️«9 ой давомида Давлат дастурининг жами 105 та банди тўлиқ бажарилди».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

🔎 Хусусан, махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ва иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

📍Шунингдек, Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини вақтинча амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Фориш туманидаги туғуруқхона қачон ишга туширилади?

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жавоб қайтарди:

«Фориш туманида 13 миллиард сўмга туғуруқхона қуриб битказилди.

Бироқ ҳозирча тиббий ва техник ускуналар ўрнатилмагани боис ушбу муассасанинг очилиши 2021 йилга мўлжалланган».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ялпи мажлисда Сенат Раиси Танзила Норбоева мамлакатимиздаги тизимли ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганига урғу берди:

«Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз.

❗️Хусусан, қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиёти, ижтимоий соҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани — Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги қаҳрамон аёл ҳикояси

Ватан ичида “ватансиз” яшаш осон эмас... Гоҳида инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, ғам уни кетма-кет синайди.

🔷 Ушбу лавҳамиз қаҳрамонини ҳам ҳаёт ўз синовлари билан "сийлади". Бахтсиз ҳодиса сабаб, аввал соғлигини, кейин эса бошпанасини йўқотди. 3 йил ичида 28 марта жарроҳлик столида ўтирди.

🔷 Шундай пайтларда у тақдирига тан бериши мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Ҳукумат лавҳамиз қаҳрамонини “синган” пайтида ёлғиз қўймади ва унга яшашга умид ва ишонч берди. Унинг ҳаёти бугун мутлақо бошқача!

Лавҳамиз орқали қаҳрамонимиз ҳаётини қандай қилиб ўзгартиргани, иш ўрни яратгани ва Янги Ўзбекистондаги келажак орзулари ҳақида билишингиз мумкин...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz