Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Энди ФҲДЁ бўлимларида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни беришда пул ундирилмайди

Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзини ўзи банд қилган фуқоралар Мобил илова (“soliq” иловаси) орқали бепул рўйхатдан ўтишлари ва “Click” ва “Payme” мобил иловалар ёки жойлардаги банкларнинг махсус кассалари орқали ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлашлари мумкин

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилиш мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилди. Эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларимизнинг фаолияти легаллаштирилади. Мобил илова (“soliq” иловаси) орқали руйхатдан ўтиш бепул қилиб қўйилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиниши, банд аҳоли нима иш билан шуғулланаётганлигининг ҳисоби яратилади, яъни қанча фуқаромиз сарторош, этикдуз, аравакаш, тикувчи, бозорда кунлик даромадга эга бўлганларни аниқлаш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда тўланган хисобот даври бир йиллик иш стажига ҳисобланади.

Юқоридаги йўналишлар бўйича фуқаролар томонидан тўловларни амалга ошириш истаги бўлса, “Click” ва “Payme” мобил иловалар ёки жойлардаги банкларнинг махсус кассалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари ички йўлларни арзон қуриш технологиясини кўздан кечирди.
Қум-шағал, оҳактош, чақиқ тош, цемент каби маҳаллий материаллар аралашмасидан 5 хил қоплама варианти тақдим этилди. Соҳа мутахассислари уларнинг таркиби, таннархи, сифати бўйича маълумот берди.
Президент бу ишланмаларни қўллаб-қувватлаб, уларни такомиллаштириш, хомашё захиралари ва зарур техникаларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, энг маъқулини танлаш зарурлигини таъкидлади.

Глава государства ознакомился с технологией малозатратного строительства внутренних дорог.
Ему были представлены 5 вариантов дорожного покрытия из смеси таких материалов, как песок, гравий, известняк, щебень, цемент. Специалисты сферы рассказали о составе, себестоимости и качестве покрытий.
Президент поддержал эти разработки и отметил необходимость их доработки, выбора самого оптимального варианта на основе точного расчета запасов сырья и требуемого оборудования.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️АОКА ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган икки ҳафталик ўқув машғуотлари якунланди

🔰 АОКА ва Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида «Суд ва ОАВ ўртасидаги конструктив мулоқот» мавзусида ўтказилган машғулотларда суд процессларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинган қонун ҳужжатлари бўйича кенг маълумот берилди. Интерактив сабоқлар давомида 45 нафар мутахассис ўз саводхонлигини оширди.

Батафсил

@aoka_uz
❗️2021 йилнинг I чорагида ташкил этиладиган матбуот анжуманлари ва бошқа медиа тадбирлар режасини тақдим қилмоқдамиз.

Унда:

вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий матбуот марказида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларда ташкил этиладиган тадбирлар кўрсатилган.

Рўйхатда келтирилган тадбирлар ўтказилиш вақти ва санаси ўзгариши мумин. Кунлик тадбирлар ҳақидаги маълумот Агентликнинг ва ҳокимликларнинг расмий саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да 67- ўринга кўтарилди

📌 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатларнинг миллий статистика тизимини ривожланганлик даражасини баҳолаб борадиган Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да Ўзбекистон 67,8 балл билан 154 та давлат орасидан 67- ўринни эгаллади.

🗓 Ўзбекистон илк бор мазкур индекс бўйича 2016 йилда баҳоланган бўлиб, 48,9 балл билан умумий 133-ўринни эгаллаган.

🇺🇿 Мамлакатимизнинг 2020 йил якунида 67- ўринга кўтарилишида асосий омиллар ҳақида батафсил қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official