Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

На прошедшей с участием Президента сессии Ферганского областного кенгаша народных депутатов определены задачи по обеспечению занятости и улучшению условий жизни населения.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в регионе будут реализованы 949 инвестиционных проектов на сумму 17 трлн сумов. Поставлена задача отремонтировать 503 километра дорог, организовать 16 семейных врачебных пунктов и поликлиник, создать молодежные промзоны в 19 районах и городах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент кутилмаганда сафар дастурида режалаштирилмаган манзил - Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди.

Махсус ракурс

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
- Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

После сессии кенгаша народных депутатов Президент незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане. Он пешком обошел махаллю и встретился с местными жителями.
- Сегодня мы назначили нового хокима в вашей области. Внедряем систему работы в разрезе махаллей. Я пришел в вашу махаллю лично, чтобы узнать реальную ситуацию, облегчить заботы людей, - сказал Шавкат Мирзиёев в разговоре с женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2021-2022 йилларда экспортёр корхоналар, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади

Бу ҳақда айни дақиқаларда АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📎 “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилди.

🖇 Бундан буён интеллектуал мулк объектини муҳофазага олиш учун топшириладиган талабнома бўйича дастлабки қидирув томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бу билан талабнома топширувчи ўз объектини тегишли тартибда тезкор экспертизадан ўтказиб, ишланмани ҳаётга тезроқ жорий қилиш ва фойда кўриш имконияти яратилади.

❗️ 2025 йил 1 январга қадар миллий экспорт қилувчилар томонидан чет элда товар келиб чиққан жой номлари (географик кўрсаткичлар)ни рўйхатга олиш бўйича қилинадиган сарф-харажатлари Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.

🔰 Жорий йил 1 июнга қадар давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ўзларига тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиради. Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини 2021-2022 йилларда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

🌀 2021 йил 1 октябрга қадар Агентлик ҳузурида «Патент платформаси» ишга туширилади. Мазкур платформа давлат бошқаруви органлари, давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ўзига тегишли бўлган интеллектуал мулк объектлари ҳисобини тўғри юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни хўжалик муомаласига киритиш, илмий фаолият натижаларини тижоратлаштирилишига кўмаклашади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official