Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Таълим инспекцияси огоҳлантиради: фирибгарларга алданиб қолманг!

Ижтимоий тармоқлардаги айрим гуруҳлар ва Телеграм каналларида ўқитувчиларга педагог кадрлар аттестацияси учун малака (тест) синовларида тушадиган саволларни сотиб олиш таклиф этилмоқда.

Ҳурматли устозлар!

Таълим инспекцияси Сизларни аттестацияга оид бу каби ёлғон маълумотларга ишониб, қимматли вақтингиз ва пулларингизни бекор сарфламасликка чақиради!

Малака (тест) синови учун тузиладиган саволлар базаси ҳар йили бутунлай янгилаб борилади ва бу маълумотларнинг учинчи томонга тақдим этилмаслиги қатъиян кафолатланган.

Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига шу каби хизматларни таклиф қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишни тавсия қиламиз.

👨🏻‍💻 Педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекцияси расмий канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

✍️ Батафсил

📹 Youtubeда кўриш

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сиз дунёни лаҳзаларда мана шу мурғакларнинг беғубор нигоҳи билан кўра оласизми?!

«Uzbekistan Airports» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собированинг хабарига кўра, Акциядорлик жамияти ҳамда И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти раҳбарияти «Renaissance Academy Preschool» хусусий мактабгача таълим муассасасининг бир гуруҳ тарбияланувчиларига ана шундай бахтиёр болалик онларини ҳадя қила олди.

Бунинг учун болажонларга кўп нарса зарур бўлмади. Улар ихтиёрига топширилган биргина Dreamliner ҳаво кемаси кифоя қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Давлат_дастури_2021

🚫 Фармон билан суюлтирилган газ импорти учун божхона божи ва импорт учун талаб этиладиган ҳужжатлар бекор қилинди.

🖥 2021 йил 1 июлгача “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида
фермерларнинг даромад ва харажатлари автоматик шакллантириладиган ва солиқ органларига юбориладиган электрон тизим жорий этилади.

♻️ Давлат молиявий назорати департаменти томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари очиқ эълон қилиб борилади.

🔰 2021 йил 1 июлдан божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

Шавкат Мирзиёев: Жителей Ферганы уже не свернуть с дороги больших надежд и больших достижений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ташкил этилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️
Оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олишга кўмакалшиш амалиёти бекор қилинганми?

Йўқ! Аксинча, уй-жойга муҳтож аёллар муаммолари билан ишлашга кейинги йилларда жуда катта эътибор қаратилиши белгилаб олинган. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари жорий 2021 йилги Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган.

📌 2020 йилда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 1246 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизга уй-жой қурилиши учун 10 фоизли бошланғич бадали жами 21 млрд 746 млн сўм маблағ тўлаб берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Аёллар дафтари» нима? Унга кимлар киритилади? Қачон бу «дафтар»дан чиқарилади? Тартиби қанақа?

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган муҳим вазифалар

📹 АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Навоий ёди-ла яшаймиз мудом”

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 6 февраль куни соат 14:30да буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб
“Навоий ёди-ла яшаймиз мудом” номли тадбир бўлиб ўтади.

Жонли эфир: https://youtu.be/2HFpsTRDq7g

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистондаги Digital Almaty – 2021 форумида Ўзбекистон номидан спикер сифатида чиқиш қилди.

✍️ Бу ҳақда АКТ вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
🔹🔹🔹

Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов выступил в качестве спикера от Узбекистана на форуме Digital Almaty – 2021.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ваколатлари кенгайтирилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Зокир Бозоров маълум қилди:

〰️〰️〰️
«2021 йил 22 январдаги Қонун билан ваколатли давлат органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ваколатлари янада кенгайтирилди.

Яъни:

🔹умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тендер ҳужжатларини ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини келишиб олади;

🔹давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилгани учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда бир марталик тўлов ундириш тўғрисида шартнома тузади;

🔹давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида лойиҳалаштириш ишларини бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадида халқаро молия институтлари, халқаро ва маҳаллий консалтинг ҳамда лойиҳалаштириш ташкилотлари билан консалтинг ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида музокаралар олиб боради, ўрнатилиган тартибда шартномалар тузади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Марихуана”нинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра,
Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Ш.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, хонадондаги диваннинг ички қисмида 4 дона гугурт қутилари ичида 37 та қоғоз парчасига ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.Н. шартли харидорга 2 дона гугурт қутиларга жойланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тезкор тадбир давомида соф оғирлиги 37,02 граммни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Валютани тартибга солиш ва концессия — қонунчиликдаги ўзгаришлар

АОКАда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Зокир Бозоров иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Қонуннинг 1-моддаси билан 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилди:

❗️Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Президент қарорлари асосида йўл қўйилиши белгиланди.

1995 йилда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотди.

📝 Концессия — давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг бир тури ҳисоблангани сабабли, 2021 йилдан бошлаб Концессия лойиҳалари «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади».

@Rasmiy_xabarlar_Official