Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Йилнинг энг йирик спорт мусобақаси – II Тошкент халқаро марафони бошланмоқда

Батафсил
- Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизматининг навбатдаги материали Бухоро вилоятида тадбиркорнинг асоссиз қарзи ва хонадонлардаги босими кам газ муаммосининг ечимлари ҳақида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, 15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

🔹Жорий йилда “Ўзтрансгаз” томонидан жами 193,6 км узунликда бўлган, турли диаметрдаги юқори босимли газ тармоқлари ҳамда газ тақсимлаш станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ўтган нисбатан 60%га кўп.

🔹“Тошкент металлургия заводи” учун табиий газ ўтказувчанлик қуввати соатига 16 минг метркубга эга, диаметри 720 мм бўлган, 9,3 км узунликдаги юқори босимли газ тармоғи қурилиб фойдаланишга топширилди.

🔹Нурафшон шаҳрида қуриладиган янги кўп қаватли уй-жойлар ҳамда янги ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарини табиий газ билан узлуксиз бир маромда таъминлаш мақсадида мавжуд “Ўртасарой” газ тақсимлаш станцияси қуввати 2 баробарга оширилиб, табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 60 минг.метр.кубга етказилди.

🔹Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолисини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида Оқолтин тумани “Учтом” қўрғонида табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 30 минг.метр.кубга эга янги газ тақсимлаш станцияси ҳамда келтирувчи диаметри 325 мм бўлган, 13,5 км узунликдаги юқори босимли газ тармоғи қурилди.

🔹Жиззах вилояти Зафаробод туманида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз, барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги мавжуд “Янги Ҳаёт” газ тақсимлаш станциясининг табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 20 минг.метр.кубга оширилиб, 50 минг.метр.кубга етказилди.

🔹“Қоракўл–Олот” газ тақсимлаш станциясининг табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 80 минг метр кубга оширилди. “Жондор-Қоракўл-Олот” йўналишидаги диаметри 325 мм, умумий узунлиги 68 км магистрал газ тармоғининг 38 км узунликдаги қисми диаметри 720 мм бўлган пўлат қувур билан алмаштириш натижасида газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати 2 баробарга оширилиб, соатига 400 минг.метр.кубга етказилди.

🔹Урганч туманида “Ғалаба” МФЙ ҳудудида саноат ишлаб чиқариш корхоналари учун диаметри 219 мм бўлган, 4 км узунликдаги юқори босимли саноат тармоғи қурилди. Эндиликда Урганч туманидаги ишлаб чиқарувчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имкони яратилади.

🔹Қорақалпоғистонда ташкил этилган Бўзатов тумани аҳолиси ва ишлаб чиқарувчи корхоналари учун табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 17 минг метркубга тенг янги газ тақсимлаш станцияси ҳамда келтирувчи юқори босимли диаметри 325 мм бўлган 25 км узунликдаги газ тармоғи қурилди ва тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, Бугун АОКА “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

❗️Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида узунлиги 13 198 км магистрал газ қувурлари мавжуд. Ушбу магистрал газ қувурларнинг 7 997 км қисми ёки 60,5 фоизи 30 йилдан ортиқ муддатда ишлатилиши, рухсат этилган ишчи босим кўрсаткичларини лойиҳада белгиланган кўрсаткичларга нисбатан камайишига олиб келган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилда “Газли – Когон” магистрал газ тармоғининг 56-78 км умумий узунлиги 21 км.га тенг, диаметри 720 мм бўлган қисми диаметри нисбатан катта бўлган, яъни 1020 мм пўлат қувурга алмаштирилиб, реконструкция қилиниши натижасида газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати соатига 150 минг метр кубга оширилди. Ҳозирда газ тармоғининг ўтказувчанлик қуввати соатига 750 минг метр кубга етказилди.

“Бухоро-Урал” ва САЦ магистрал газ тармоқларини боғловчи янги 2-тармоқ диаметри 1220 мм бўлган 28 км узунликдаги туташтиргич қурилди.

Водий аҳолисини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон-Пунган” магистрал газ тармоғининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонидан ўтиш қисмида хизмат кўрсатиш ўта қийин бўлган 90-112 км айланиб ўтиш тармоғи 25 км Лупинг қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа 2021 йилнинг 3-чорагида якунланиши режалаштирилган.
Шу билан бирга газ транспорт тизимининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида жорий йилда режалаштирилган 41 км узунликдаги магистрал газ қувурлари таъмирланди.

Газли “ДКС-5А 1-блогидан” “Газли-Когон” Магистрал газ тармоғига Д-720 мм бўлган 900 метр узунликдаги туташтиргични қуриш ишлари якунланмоқда. Ушбу тадбир табиий газ етказиб бериш ҳажмини қўшимча соатига 100 минг.метр. кубга ошириш имкони яратади;

“Бухоро-Урал” магистрал тармоғини билан “Газли-Нукус” магистрал газ тармоғини боғловчи Д-1020 мм бўлган 400 метр туташтиргич қуриш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда фойдаланишга топширилади. Ушбу тадбир натижасида табиий газ етказиб бериш ҳажмини қўшимча соатига 210 минг.метр. кубга ошириш имкони яратади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда “Ўзтрансгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🗓 5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни

📌 1985 йил 17 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 40-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни деб эълон қилинган. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Мазкур резолюцияга мувофиқ, БМТга аъзо давлатларга ушбу кунни кенг нишонлаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш тавсия этилади.

ℹ️ Маълумотларга кўра, 2019 йилда дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларига қаратилган чора-тадбирларга 8282 нафар кўнгилли волонтёр жалб қилинган. 13 186 нафар волонтёр эса, онлайн режимда БМТ тузилмалари билан ҳамкорлик қилган.

♻️ Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин шароитида кекса ёшдаги, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдамлашишда волонтёрларнинг хизмати катта бўлмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.

Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.

Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида
н бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг “Жорий йилда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш якунлари”га бағишланган навбатдаги видеоконференция шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган ушбу мажлисда республикада чақалоқ савдосининг олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари ва мавжуд муаммолар ҳамда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ва уларнинг самарадорлиги муҳокама қилинди.

Жумладан, сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, журналист ва блогерлардан иборат 13 та, Давлат меҳнат инспекторлари иштирокида 6 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аҳоли, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ўтказилди.

Давлат меҳнат инспекциясининг ишчи гурухлари томонидан республиканинг барча туманларидаги 3 048 та ташкилот, фермер ҳўжаликларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 170 нафар мансабдор шахсга жами 653 млн. 167 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.

Ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, жорий йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳолатларининг кўпчилик қисми Наманган вилоятида 19 та, шу билан бирга бошқа ҳудудларда ҳам кузатилиб, Жиззах вилоятида 7 та, Тошкент вилоятида 6 та, Сурхондарё вилоятида 5 та, Хоразм вилоятида 3 та, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида 1 тадан қайд этилди.

Йиғилишда мажбурий меҳнат ҳолатларининг вужудга келишига шароит яратиб берганлиги учун 5 та туман ҳокимларига яъни Наманган вилоятининг Чортоқ ва Учқўрғон тумани, Тошкент вилоятининг Охангарон ва Ўртачирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Урганч туманлари ҳокимларига ҳукумат фармойишига асосан интизомий жазоси берилганлиги ва такрорий қонунбузилишлар юзасидан уларнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилганлиги маълум қилинди.

Ўз навбатида, жойларда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар юзасидан Наманган, Жиззах, Тошкент, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг ҳисоботлари эшитилди.

Ушбу вилоятларда пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларнинг пулларини ўз вақтида берилишини таъминлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қанотимсан...Қорабайир ривояти" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.

Смотрите сегодня, в 20:20, документальный фильм "Крылья мои... Сказ о Карабаире" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о результатах проводимой по инициативе Президента работы по восстановлению и разведению карабаирской породы лошадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Муносабат

​Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпаймоқда.


Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилиниб, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилганини маълум қилади.

Гувоҳномага барча маълумотлар электрон шаклда киритилгач, ота-она, унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрилиги ва улар эътирози бор-йўқлигини айтиш учун чоп этилишидан аввал кўрсатилишини ФҲДЁ идораси ходимидан талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ органлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги 1148 телефони, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами арафасида мамлакатимизда Асосий қонунимиз Брайл алифбосида китоб ҳолида нашрдан чиқди

✍️ Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ахборот хизмати
қуйидагиларни маълум қилди.

🤝 Ушбу расмий нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилди. Бу эзгу ишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси яқиндан ёрдам берди.

📚 Брайл алифбосида чоп этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” расмий нашри юртимиздаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Коррупциясиз_соҳа

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар-ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда. БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида KPMG (Италия) халқаро аудиторлик компания мутахассилари экспертлари томонидан 2020 йил 11 майдан вазирлик марказий аппарати ҳамда ТДИУда коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизими тажриба тариқасида жорий этиш ишлари бошланди.

Халқаро экспертлар томонидан тизим фаолиятига доир 35дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ўрганилди ва такомиллаштирилди. Шунингдек, хорижлий мутахассислар олий таълим тизимида коррупция ҳолати эҳтимоли бўлган 7 та турдаги йўналишлар (коррупциявий рисклар кузатилаётган) белгилаб берилди.

Бир қатор ОТМларда талабалар учун коррупция ҳолатлари билан тўқнашганлиги бўйича хабар қилиш имкониятини берувчи телеграм канали тест режимида фаолияти йўлга қўйилди. ОТМларда ўқув жараёнлари, имтиҳонлар ва қабул жараёнларида АКТ имкониятлари кенг жорий этилмоқда.

Жумладан, жорий йилдан коллеж ва техникумлар, академик лицейлар, иккинчи мутахассислик, ўқишни кўчириш ва магистратурага ҳужжат топшириш жараёнлари тўлиқ электрон шаклда вазирликнинг махсус платформалари орқали амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
II Тошкент Халқаро марафони якунланди, икки нафар ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари талабини бажарди

🏃Ярим марафон (21 км 97,5 м) Эркаклар:

1. Евгений Фадеев (Сурхондарё) – 1:06.01
2. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:06.23
3. Ҳасан Акбаралиев (Фарғона) – 1:07.14

Аёллар:

1. Азизахон Мирзаакбарова (Андижон) – 1:15.01
2. Сабина Талачёва (Наманган) – 1:20.32
3.Вероника Гришина (Сурхондарё) – 1:21.32

Марафон (42 км 195 м)
Эркаклар:

1. Андрей Петров (Ўзбекистон) – 2:10.06
2. Иля Тяпкин (Қирғизистон) – 2:16.07
3.Владислав Мамедов (Ўзбекистон) – 2:17.35

Аёллар:
1.Мария Коробиская (Қирғизистон) – 2:26.43
2. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:28.55
3. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:30.39

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ушбу мусобақа орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган спортчилар тақдирланди. 


Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хайрулла Саъдиев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланди

✍️ Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 6 декабрь Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, устоз санъаткор Хайрулла Саъдиевнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан яна бир мукофот "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 7 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва хорижий кредит линияларини жалб этиш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Агробанк» АТБ

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат дастурлари ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қўзғатилган ишлар ва унинг самараси
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларингизни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
🇺🇿 Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция тенгдошлари” номли интернет-челленжини эълон қилади!

🔸 Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, челленжда иштирок этиш учун Конституция тенгдошлари бўлган турли соҳа вакиллари ўз табрикларини #mening_Qomusim ҳештеги билан ижтимоий тармоқларда жойлаб боришлари керак.

❇️ Энг яхши табриклар Маданият вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

#mening_Qomusim
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official