Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Нодирбек Очилов, Марказий банк департаменти директори:

— Марказий банкка 4 та йўналишда вазифалар қўйилди:

🔹пул-кредит
сиёсатини ривожлантириш,

🔹банк тизимини трансформациялаш,

🔹валюта сиёсатини такомиллаштириш,

🔹тўлов тизимларини фаолиятини тубдан қайта кўриб чиққан ҳолда, соҳага янгиликлар, ўзгаришлар киритиш.

〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳасида қандай масалалар акс этмоқда?

📹 Жаҳонгир Ниғматов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти директори (АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан)

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалллик мезонлари ишлаб чиқилдими? Улар нималардан иборат?

АОКАдаги матбуот анжуманида Камбағалликни қисқартириш, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Йўлдошев саволга жавоб қайтарди:

🕯 «Камбағаллик тушунчаси — мураккаб тушунча.

🌎 Айни пайтда биз бу борада 15 дан ортиқ мамлакат методологиясини чуқур ўрганиб чиқдик.

🇺🇿 Бугунги кунда дунё тажрибаси таҳлил қилинмоқда, аҳолимизга қулай бўлганини жорий этиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда».

〰️〰️〰️
☝️ Батафсил: видеолавҳада.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ягона электрон тиббий карта, туғилиш ва ўлим бўйича электрон рўйхатлар жорий этилмоқда

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова соҳага электрон тизимни татбиқ қилиш бўйича амала оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

📝 «Давлат дастурида соғлиқни сақлаш тизимигига 25 та банд белгиланган. Шундан 8 тасида асосий ижрочи сифатида, қолган 17 тасида ҳам-ижрочи сифатида иштирок этдик.

✔️ 8 тадан 3 таси тўлиқ бажарилди, қолган 5 таси йил якунига ниҳоясига етказилади», — деди Э.Боситхонова.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари:

«Ҳозирги вақтга қадар болаларнинг «боғча»ларга қамрови 55% га етди, йил охирига қадар ушбу кўрсаткични 60 фоизга ошириш режалаштирилган.

👧🏻 2020 йилда 4 мингдан ортиқ мактабга тайёрлов ва мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Декабрь ойи охиригача бу кўрсаткич 75 фоизга етказилади.

📍Асосий вазифаларимиздан бири — узоқ, чекка, болалар қамрови паст ва сони кам бўлган ҳудудларда МТМнинг альтернатив шаклларини жорий этиш этиб белгиланган».

〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎖 «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Азамат Тошев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари:

— Давлат дастури 256-бандида «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини таъсис этиш вазифаси юкланган эди.

✏️ Ушбу масалани ҳам деярли ҳал этдик. Бугунги кунда фақат имзолаш жараёни қолди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Авазбек Ҳожиметов, Ташқи ишлар вазири матбуот котиби:

❗️«Коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий-ижтимоий шароитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида элчихоналар билан биргаликда 320 миллион доллардан ортиқ грант ва молиявий-техник маблағлар ҳамда 11,6 миллион доллардан ортиқ инсонпарвалик ёрдами жалб қилинди».

〰️〰️〰️〰️
Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги ахборот департаменти бошлиғи:

🔎 «Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга танлаб олишда шаффофлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди».

〰️〰️〰️〰️
Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🕌 «Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида «Имом Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилди. Жуда юқори савияда ўтган ушбу анжуманда 15 та мамлакатдан 55 нафар таниқли уламолар, муфтийлар, экспертлар иштирок этди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.

〰️〰️〰️

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“Бозорлар хусусийлаштирилади” - ижтимоий тармоқларда шу мавзуда тарқалаётган турли материаллар юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий ахбороти

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бозорларнинг сотилиши ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда. Чиндан ҳам бозорлар сотиляптими?

📝 Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, жорий йил 27 октябрда Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда мамлакатимиздаги 500 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари алоҳида ёндошув асосида ислоҳ қилиниши ҳақида топшириқ бор. Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.

🧮 Ҳозирги кунда Агентлик томонидан бозор ва савдо комплексларининг молиявий кўрсаткичлари ва мулкий масалалари ўрганилмоқда ва қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориляпти.
Юқоридагиларга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларининг сотилиши (хусусийлаштирилиши) масаласида қуйидагиларни маълум қилади:

▪️бугунги кунда республикадаги бозор ва савдо комплексларини сотиш жараёни хали бошлангани йўқ;

▪️бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилингандан кейин, унда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;

▪️норматив ҳужжатларни қабул қилиш бўйича амалдаги тартибга асосан қарор лойиҳаси махсус веб порталда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, билдирилган фикр ва мулоҳазалар, вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари фикр-мулоҳазалари эшитилади;

▪️шу билан бирга соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар, мустақил кузатувчилар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбати кўринишида муҳокама ташкил қилинади, бу жараён ОАВда ёритилади;

▪️муҳокама натижалари асосида қайта ишланган қарор лойиҳаси Адлия вазирлигининг юридик экспертизаси асосида Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

▪️бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларнинг савдоларга қўйилиши, сотилиши ва сотишдан кейинги мониторинг жараёнлари қонунчилик талаблари асосида Агентлик расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлари ва ОАВда доимий равишда ёритиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Жумладан:

👉 Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

🔰 Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:

👉 фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
👉 мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official