#Коррупциясиз_соҳа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар-ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллар иштирок этди.
Бугунги кунда олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда. БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида KPMG (Италия) халқаро аудиторлик компания мутахассилари экспертлари томонидан 2020 йил 11 майдан вазирлик марказий аппарати ҳамда ТДИУда коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизими тажриба тариқасида жорий этиш ишлари бошланди.
Халқаро экспертлар томонидан тизим фаолиятига доир 35дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ўрганилди ва такомиллаштирилди. Шунингдек, хорижлий мутахассислар олий таълим тизимида коррупция ҳолати эҳтимоли бўлган 7 та турдаги йўналишлар (коррупциявий рисклар кузатилаётган) белгилаб берилди.
Бир қатор ОТМларда талабалар учун коррупция ҳолатлари билан тўқнашганлиги бўйича хабар қилиш имкониятини берувчи телеграм канали тест режимида фаолияти йўлга қўйилди. ОТМларда ўқув жараёнлари, имтиҳонлар ва қабул жараёнларида АКТ имкониятлари кенг жорий этилмоқда.
Жумладан, жорий йилдан коллеж ва техникумлар, академик лицейлар, иккинчи мутахассислик, ўқишни кўчириш ва магистратурага ҳужжат топшириш жараёнлари тўлиқ электрон шаклда вазирликнинг махсус платформалари орқали амалга оширилди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official