Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
"Ўзэкспомарказ"да ташкил қилинган Ягона мувофиқлаштириш марказининг илк иш кунидан фотолавҳалар.

***

Фотосюжеты с первого рабочего дня Единого координационного центра в «Узэкспоцентре»

#birgayengamiz #вместепобедим

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши курашда мамлакатимиз фуқароларининг руҳий бардамлигини кўтариш мақсадида кенг қамровли #birgakurashamiz #вместепобедим хэштеги остидаги янги челленжни ишга туширмоқда.

Челленж доирасида ўзбекистонликлар телеканалларнинг электрон ва ижтимоий тармоқдаги манзилларига карантин даврида бўш вақтни қандай ўтказаётганлари, болаларига қай йўсинда таълим-тарбия бераётганлари ҳақидаги видеолавҳаларини юборишлари керак бўлади.

Бу челленжда барча иштирок этиши мумкин.

Бундан ташқари барча телеканаллар томонидан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг фидокорона ҳаракатлари акс эттирилган лавҳалар намойиш қилинади.

Қайд этиш ўринлики, мавжуд вазият талабларидан келиб чиқиб, миллий телеканалларимиз ўз дастурларига муайян ўзгартиришлар киритишган.

«Биз ассоциациямизга аъзо бўлган барча телеканаллар, радиостанциялар, кабель телевидениеси студияларига коронавирус эпидемиясига қарши курашда кўрсатилаётган фаол фуқаролик позицияси учун самимий миннатдорлик билдирамиз», — дейди ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники