Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Digital.uz
“O‘zbektelekom” AK dunyo bo‘ylab mashhur Internet xizmatlarini mahalliylashtirish haqida ma’lum qiladi.

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/view/1228

🔹🔹🔹

АК «Узбектелеком» объявляет о локализации популярных мировых Интернет сервисов.

Подробно: 👉 https://mitc.uz/ru/news/view/1228

Тelegram kanalga ulanish/Присоединиться к телеграм-каналу➡️📲https://t.iss.one/mitcuz
Forwarded from Тура Тураев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Юное дарование из Узбекистана Джурабек Джураев известен в России, Америке, да везде, где есть интернет. Талантливый мальчик поет на 17 языках.

🎼Несмотря на свой юный возраст Джурабек уже может похвастаться богатыми биографическими данными. Он выступал с концертами с такими популярными артистами узбекской эстрады как Юлдуз Усманова, Фаррух Закиров, Озодбек Назарбеков, Улугбек Рахматуллаев и многие другие. Является призером десятков международных конкурсов и фестивалей.

🎷Особенно запомнилась его последняя композиция "Девочка, стоп". Его исполнение сразу западает в душу.

👉Однако жаль, что столь талантливого ребенка все еще недостаточно поддерживают в родном городе. Хокимият Учтепинского района, в свою очередь, ищет таких юных и талантливых ребят. Районная администрация намерена всячески поддерживать их и помогать развивать свой талант.

🎬Пользуясь случаем, представляем песню Джурабек Джураева "Девочка, стоп".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 март-Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун.

Манба:
https://t.iss.one/MCHSUzbek
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ орқали ёритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан 2020 йил давомида Пресс-тур ташкил этиш режаси тасдиқланди.
Ушбу режага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Навоийазот” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар ва жорий йил ҳаётга тадбиқ этилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида илк Пресс-тур 2020 йил 4 март куни Навоий вилоятида ташкил этилди.
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook
Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Тошкент вилоят ҳокимлигига савол: якшанба дам олиш куними ё ҳашар?” номли танқидий чиқиш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун, 2020 йилнинг 4 март куни “Kun.uz” сайтида юқоридаги сарлавҳа остида танқидий материал эълон қилинди. Унда жорий йилнинг 1 март куни, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Тошкент-Олмалиқ йўли, шунингдек, Оҳангарон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари йўлнинг икки ёнида ер ағдариш, дарахтлар ва йўл четларидаги бетон устунчалар, тўсиқчаларни оқлаш, кўчат ўтқазиш каби ишларни бажаришаётгани танқид остига олинган.

Ушбу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳақиқатан ҳам, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги “Оҳангарон-Ангрен” трассаси бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида барча туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бошқарма бошлиқлари раҳбарлигида ишчиларни ўз розилиги билан сафарбар этиш бўйича хабарнома берилган.

Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 28 февралдаги 1-1/11-сон буйруғи қабул қилинган. Буйруқда ободонлаштириш бошқармаси ишчилари Оҳангарон шаҳрига сафарбар этилиши муносабати билан уларнинг 2020 йил 1 мартдаги дам олиш куни 2020 йилнинг 6 март кунига кўчирилиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилиши белгиланган.

Мазкур кодекснинг 157-моддасида эса байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкинлиги, байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг ўз розилиги билан уларнинг дам олиш кунларини бошқа кунга кўчириш ҳамда уларга бир ҳисса иш ҳақи тўлаш бошқарма бошлиғининг буйруғида акс этган бўлиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига путур етмаган.

Биз “Kun.uz” сайти журналистларининг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган мазкур саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада ҳамиша ҳамкорликка тайёрмиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshvilpressa
Forwarded from Mass-media fondi
Tuhmat va haqorat uchun jinoiy javobgarlikni yengillashtirish yuzasidan

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 13-dekabrdagi PQ-4551-sonli qarori asosida Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi tuhmat va haqorat uchun ozodlikdan mahrum qilish bilan bog‘liq bo‘lgan jinoiy jazo turini tayinlashni bekor qilish yuzasidan takliflar ishlab chiqib, jamoatchilik muhokamasi uchun e’lon qilgan edi.

Fuqarolik jamiyatining vakili sifatida Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi tuhmat yoki haqoratning har qanday shakli uchun ozodlikdan mahrum qilish tarzidagi jazoning bekor qilinayotganini to‘liq qo‘llab-quvvatlaydi.

Shuningdek, fond tomonidan tashkil etilgan ishchi guruhdagi jurnalist va blogerlarning fikrlarini inobatga olib, tuhmat yoki haqoratga oid jinoiy javobgarlikni belgilash masalasi yuzasidan yana quyidagi takliflarni bildirmoqchimiz:

Bizning fikrimizcha, eng avvalo ommaviy axborot vositalari orqali tuhmat yoki haqorat qilganlik uchun Jinoyat kodeksida belgilangan alohida og‘irlashtiruvchi qismni chiqarib tashlash lozim. Hozirgi holatda OAV orqali qilingan tuhmat yoki haqorat to‘g‘ridan-to‘g‘ri jinoiy javobgarlikka tortish uchun asos bo‘ladi. Mazkur og‘irlashtiruvchi qismni chiqarib tashlab, jurnalistlar uchun dastlab jinoiy emas, balki ma’muriy javobgarlikni belgilash maqsadga muvofiq bo‘lar edi.

Ikkinchidan, amaldagi Jinoyat kodeksida tuhmat yoki haqorat uchun belgilangan jarima jazosi miqdorlari juda katta. Jumladan, umumiy holatda 44 mln so‘mgacha, og‘irlashtiruvchi holatda esa 133 mln so‘mgacha jarima belgilangan. Shu sababli mazkur jarima miqdorlarini keskin kamaytirish maqsadga muvofiq.

Uchinchidan, amaldagi qonunchilikda haqorat qilish jabrlanuvchini o‘z xizmat yoki fuqarolik burchini bajarishi munosabati bilan bog‘liq holda sodir etilgan bo‘lsa, bu og‘irlashtiruvchi band sifatida to‘g‘ridan-to‘g‘ri jinoiy javobgarlikka tortish uchun asos bo‘ladi. Lekin aksincha o‘z xizmat burchini bajarayotgan shaxslar boshqa fuqarolarni haqorat qilsa, bu dastlab ma’muriy javobgarlikni keltirib chiqaradi. Ushbu holat ijtimoiy adolat nuqtai nazaridan qayta ko‘rib chiqilishi va mazkur kichik bandni chiqarib tashlash taklif etiladi.


@massmediauz
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Эслатма, қуйидаги ҳолатларда қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди:

- Қўшни давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган ОТМларида ёки уларнинг филиалларида ўқиётган талабалар;

- Қўшни давлатларнинг ОТМларида камида бир семестр мобайнида ўқишни давом эттирмасдан, бошқа давлатларнинг (хусусан, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар) ОТМларидан ўқишни ўқув йилининг ярмида кўчириб ўтган талабалар;

- Қўшни давлатларнинг ОТМларида масофавий таълим шакли бўйича ва онлайн тарзда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, қўшни давлатлардаги ОТМлардан республика ОТМларига ўқишни кўчириш ФАҚАТГИНА ЖОРИЙ ЙИЛДА Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.

👉@fmadraximova👈
"Ўзметкомбинат" − 76 ёшда!

Бугун, 5 март куни Ўзбекистонда илк пўлат эритилганига 76 йил тўлди.

🔺 Азим Сирдарё соҳилида қад ростлаган Ўзбекистон металлургия комбинати 1944 йил 5 мартда ишга туширилган бўлиб, Марказий Осиё қора металлургиясининг тўнғич ва энг забардаст иншооти сифатида тарих саҳифаларига муҳрланган.

Корхона Истиқлол йилларида равнақ топди. Бугунги кунда корхонада маҳсулот тури ва миқдори кескин кўпайди. Халқ хўжалиги ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган турли шаклли темирлар, арматуралар, металл қувурлар, пўлат симлар ва золдирлар, бинокорлик ашёлари, аргон гази, ранг-баранг турдаги рўзғорбоп идишлар, бошқа маҳсулотлар тайёрлаш изчил йўлга қўйилди. Шу тариқа корхона мамлакатимиз оғир саноати тизимида катта салоҳиятга эга нуфузли мажмуалардан бирига айланди.

Эслатиб ўтамиз, корхона қурилиши 1942 йилда бошланган, у 1944 йилда дастлабки пўлат ва 1946 йилда биринчи прокат берди.

@toshvilpressa
#FayzliToshkent #fayzlitoshkent

🍂«Файзли Тошкент» акцияси бўйича мурожаатлар / Обращения по акции «Благодатный Ташкент»: https://t.iss.one/FayzliToshkent
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Xafa bo`lish yo`q" кўрсатуви ижодкорларининг ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган лавҳага муносабати

Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from News 24/7 (bek)
Самарқанд шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда II Марказий Осиё судьялар мулоқоти бошланди.
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
НЕГА ҚЎЛЛАРНИ СОВУНЛАБ ЮВИШ КЕРАК?

Нон мисолида ўтказилган тадқиқотда бу саволга қатъий жавоб бор.

Ноодатий тадқиқотни америкалик мактабгача ва бошланғич таълим ўқитувчилари Жарали Меткалф ва Дайна Робертсон ўтказишди. Дастлаб улар ўқувчиларга қўлни тез- тез ювиб туриш қанчалик муҳим эканлиги тушунтиришди. Кейин эса беш дона нон бўлаклари “кир” қилинган ҳолда пакетларга жойлаштирилди. Бир қанча муддат ўтиб, тажриба натижаси маълум бўлди...

👉Батафсил

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Yoshlarning innovatsion g'oyalari va startap loyihalariga ko'maklashish "Startap tashabbuslari" dasturining 4-davri bo'lib o'tdi!

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Edu.uz
#ОТМ_янгиликлари

Қорақалпоғистонлик қизлар волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақалари ғолиби бўлди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-4 март кунлари олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида «кичик олимпиада» мақомини олган «Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг волейбол бўйича финал босқичи Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида Самарқанд ва Наманган терма жамоаси вакилларини тўлиқ устунлик билан мағлубиятга учратган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси финалда жиззахлик спортчилардан 25:20, 25:10 ва 25:14 ҳисобида устун келиб, ғолибликни қўлга киритишган бўлса, наманганлик қизларга иккинчи, учинчи ўрин эса жиззахлик талабаларга насиб қилди.

Қайд этиш лозим, волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақаларида 1-ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 2021 йил бўлиб ўтадиган жаҳон «Универсиада» ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Самарқандда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватла жамоат фонди ҳамкорлигида II Марказий Осиё судьялар мулоқоти бошланди.

Мулоқот доирасида сўз ва ОАВ эркинлиги борасида халқаро стандартлар муҳокама қилинади, шунингдек, миллий хавфсизлик, адоват, диффамация ва туҳмат масалалари ҳам кенг қамровда кўриб чиқилади.

Шунингдек, хавфсизлик масалалари, жамоатчилик манфаати ва сўз эркинлиги; Марказий Осиёда миллатлараро ва диний адоватни қўзғатишга қарши ҳуқуқий чоралар; Марказий Осиё ва ЕХҲТ ҳудудида диффамация ва туҳмат бўйича низом тўғрисида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтади.
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekiston Elchisi Koreya Respublikasi hududida bo‘lib turgan fuqarolarimizga murojaat qildi

2020-yil 5-mart kuni O‘zbekiston Respublikasining Favqulodda va Mustor Elchisi Vitaliy Fen Koreya Respublikasida vaqtincha yoki doimiy ravishda istiqomat qilib kelayotgan barcha yurtdoshlarimizga murojaat qildi.

“Hozirgi kunda Janubiy Koreyada muammo tug‘dirayotgan koronavirus tufayli fuqarolarimiz xavotirga tushganidan xabarim bor, – deyiladi Elchixonaning barcha internet-resurslarida joylashtirilgan murojaatda. – Koreya Respublikasi Hukumati koronavirus bilan kurashish uchun zamonaviy tibbiyot texnologiyalari va ilg‘or tajribani qo‘llagan holda virus bilan kasallangan bemorlarni qisqa muddat ichida aniqlash va ularni davolash bo‘yicha barcha sa’y-harakatlarni amalga oshirmoqda.

Hozirda bemorlar soni ko‘payib borayotgan bo‘lsa ham, ammo yaqin kelajakda Koreya Respublikasi Hukumati va tibbiyot sohasi mutaxassislari virus tarqalishining kamayishiga va uning xavfini keskin susayishga ishonch bildirmoqdalar.

Bunday vaziyatda O‘zbekiston fuqarolarini tashvishga tushmasdan xotirjamlikni saqlashga chaqiraman. Shu bilan birga, odamlar gavjum yig‘iladigan tadbir yoki joylarga bormaslikni, ushbu virusga qarshi kurashish uchun tavsiya etilgan ehtiyot choralarini qat’iyan bajarishingizni so‘rayman.

Ta’kidlash joizki, bugungi kunda O‘zbekiston va Koreya Respublikasi o‘rtasidagi iqtisodiy va do‘stona hamkorlik har qachongidan ham jadal rivojlanmoqda. Yaqin hamkorligimiz natijasida fuqarolarimizning Janubiy Koreyada qulay shart-sharoitlarda ta’lim olishlari va ishlashlari ta’minlanmoqda.

Koreya Respublikasida inson hayotiga tahdid solayotgan koronavirusning xavfi saqlanib qolayotgan bir paytda, men, siz fuqarolarimizdan, sarosimaga tushmaslikka hamda yuqorida qayd etilgan barcha tavsiyalarga qat’iyan amal qilishlaringizni yana bir bor so‘rab qolaman.

Muhtaram yurtdoshlar,
O‘zbekiston Respublikasining Koreya Respublikasidagi Elchixonasi koronavirus sababli paydo bo‘layotgan muammolarni tezkorlikda bartaraf etish uchun 24 soatlik ish tartibiga o‘tkazilgan. Shu bois, istalgan vaqtda biz bilan aloqaga chiqishingiz mumkinligini bildiraman”.

https://www.facebook.com/MFAUZB/posts/1250237055161851
https://t.iss.one/uzbekmfa
Forwarded from Mohira Nurullayeva
#Eslatma

Qanday holatlarda qoʻshni davlatlardan oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilmaydi?

Kanalga obuna boʻlish 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/umumjahonmatbuotkotibi
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (04.03.2020) қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳужжат лойиҳаси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Қарор мазмуни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.


➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
Forwarded from O'zqurilishmateriallari
Qurilish materiallari eksporti oshmoqda

Mamlakatimizda ishlab chiqarilayotgan qurilish materiallariga bo‘lgan talab nafaqat mahalliy balki, jaxon bozorlarida ham o‘sib bormoqda. Ayniqsa, gipsokarton, issiqlik saqlovchi shisha momig‘i, ohak, keramik plitkalar, gips kabi mahsulotlar eksporti yildan-yilga ortmoqda.

Tahlillarga e’tibor qaratadigan bo‘lsak, 2019 yilda qurilish materiallari sohasi uchun eksport prognozi 95,0 mln. dollar miqdorida belgilangan bo‘lib, ushbu ko‘rsatkich eksporter korxonalar tomonidan 140 mln. dollar yoki 147%ga bajarildi.
Forwarded from O'zqurilishmateriallari
Qurilish materiallari ishlab chiqarish bo‘yicha ilmiy ishlanmalar moliyalashtiriladi

Sohaga innovatsiya va ilm-fanni joriy qilish orqali har jihatdan samaradorlikka erishish mumkin. Xususan, iqtisodiyot tarmoqlariga ilmiy texnikaviy ishlanmalarni tadbiq etilish natijasida yangi turdagi, energiya tejamkor, zamonaviy, jahon standartlari darajasidagi mahsulotlar ishlab chiqarish imkoniyati yaratiladi. Shu bois “O‘zsanoatqurilishmateriallari” uyushmasida ushbu yo‘nalishga alohida e’tibor qaratilgan.
Forwarded from MINENERGY.UZ
ЖАҲОН ИНВЕСТОРЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СОҲАСИДА ДХШ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАРДАН ХАБАРДОР ҚИЛИНДИ
______________________

МИРОВЫЕ ИНВЕСТОРЫ ПРОИНФОРМИРОВАНЫ О ПРОЕКТАХ В СФЕРЕ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКИ УЗБЕКИСТАНА НА ОСНОВЕ ГЧП
_____________________

UZBEKISTAN UPDATES GLOBAL INVESTORS ON PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIPS IN ITS ELECTRICITY SECTOR

@minenergy_uz