Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби Содиқов Аҳрор Камолович 1987 йил 4 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Аҳрор Содиқов 2012 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган.

2012-2019 йилларда “Камолот” ЁИҲ Қашқадарё вилояти Кенгаши (ҳозирги Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи)да турли лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
2020-yilning 4-7-mart kunlari Rossiyaning Primorye o‘lkasi Hukumati raisi o‘rinbosari Konstantin Shestakov boshchiligidagi delegatsiya Toshkentga tashrif buyuradi.

Mamlakatimizning Vladivostok shahridagi Bosh konsulxonasi bergan ma’lumotga ko‘ra, tashrif dasturida Investitsiya va tashqi savdo vazirligida, Transport vazirligida, “O‘zbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi va O‘zbekistondagi xususiy biznes vakillari bilan ikki tomonlama muzokaralar va uchrashuvlar o‘tkazish ko‘zda tutilgan.

Batafsil: https://mfa.uz/uz/press/news/2020/03/23638/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Rasman! Mirishkor tumani hokimi B.Radjabov egallab turgan lavozimidan ozod qilindi.

Uning o‘rniga Qarshi tumani hokimi lavozimida ishlab kelgan G‘.Begaliyev tayinlandi.

📷 M.Komilov.
Shu yerga 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAErE_-FM8b2HVcCM5g kiring va 👉ПОДПИСАТЬСЯ 👈 tugmasini bosing.
РАСМИЙ БИЛДИРИШ

Platforma.uz номли телеграм каналида "Ўзбеккино" ҳашар йўли билан ҳашаки кинолар ишлашдан қачон воз кечади?" номли танқидий мақола эълон қилинди.

Шуни айтиш лозимки, "101 аскар" ҳужжатли фильми "Uzbekistan film holding" компанияси томонидан суратга олинмоқда. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ушбу кинолойиҳада ҳамкор ташкилот ҳисобланади.

Айни вақтда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликовнинг топшириғига биноан мақолада келтириб ўтилган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланди.

Мақолада айтиб ўтилган ҳолатлар батафсил ўрганиб чиқилгач, ушбу масала юзасидан расмий баёнот берилишини маълум қиламиз.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати
Forwarded from Qashnews.uz
Қарши тумани ҳокими этиб шу вақтгача вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Махсуда Мустафаева тасдиқланди.
М.Мустафаева ҳокимият тизимига келгунига қадар Косон педагогика-иқтисодиёт коллежи директори бўлиб ишлаган.
Forwarded from Feruza Madrakhimova
ОТМлари аттестациясида фаолият қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

1. Ташкилий-бошқарув
фаолиятининг самарадорлиги бўйича (10 банддан иборат);

2. Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича
(7 банддан иборат);

3. Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган назорат ишлари натижалари бўйича;

4. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва уларнинг мутахассисликларини дарс бераётган фанларига мувофиқлиги бўйича
(7 банддан иборат);

5. Талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги бўйича (6 банддан иборат);

6. Моддий-техник таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси бўйича
(8 банддан иборат);

7. Электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши бўйича
(6 банддан иборат);

8. Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича
(5 банддан иборат);

9. Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича
(7 банддан иборат);

10. Маънавий-маърифий фаолияти бўйича (9 банддан иборат);

11. Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши бўйича (5 банддан иборат);

12. Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги бўйича (12 банддан иборат);

13. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича (2 банддан иборат);

14. Битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари бўйича (4 банддан иборат);

15. Иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати бўйича республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари.

Сўнгги мезон республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказиладиган миллий сўровнома натижалари таҳлили асосида баҳоланади. Сўровномада қатнашган иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати камида 55 фоиз бўлиши керак.

👉@fmadraximova👈
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС КАСБ - ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛИБ, ТЕГИШЛИ ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛДИ

👉 https://bit.ly/39nzPfh

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Forwarded from XORIJDA ISH
🎓 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўқишга таклиф этади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун ташкил этилган касбга йўналтириш марказларига ўқишга таклиф этади.

🏫Бухоро шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчаси 4-уйда жойлашган Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида сувоқчи, бўёқчи, ғишт терувчи, тикувчи, темир бетон ва пўлат конструкцияларни монтажлаш, бетончи, арматурачи йўналишларида;

🏫Жиззах шаҳридаги Жиззах архитектура ва қурилиш коллежида ғишт терувчи, керамик плиталар (кафель) териш, сув, газ, иссиқлик тизими ва канализация қувурларини монтаж қилиш (сантехника), темир бетон, кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси йўналишларида;

🏫Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Мустақиллик кўчаси 46-уйда жойлашган Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида электромонтёр ва тикувчилик йўналишларида;

🏫Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Файзулло Хўжаев кўчасида жойлашган Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида электр монтажчи, электроника ва тикувчилик йўналишларида касб-ҳунар ўргатилади.

🏫Йўналишлар бўйича ўқув-курслари 1 ойдан 3 ойгача давом этади ва якунида сертификатлар берилади.

Ўқув-курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқаролар ҳудудидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларидан ишсизлиги ҳақида маълумотнома олиб келган тақдирда, ҳар бир фуқаро учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

☎️Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам 59)
💻 Email: [email protected]

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДАГИ БАРЧА БОҒЧАЛАРДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

👉 https://bit.ly/2uVCHkw

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
#bojxonaPR

Кун фотоси: Божхоначилар қалбаки 60 минг АҚШ долларини фош этишди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd...
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Хушхабар #Адлия_хабари
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га қўшилди. Бу бизга нима беради?

Айни кунларда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландиянинг Гаага шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га аъзо бўлиши жараёнининг якунланиши ва ташкилотга тўлақонли расмий аъзо бўлишдан иборат.

4 март куни Ўзбекистон ушбу ташкилотга расман аъзо бўлди.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻

https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Hal%D2%9Baro-hususij-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9B-b%D1%9Ejicha-Gaaga-konferenciyasi-HH%D2%B2GKga-%D2%9B%D1%9Eshildi-Bu-bizga-nima-beradi-03-04
Audio
Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқаро кечирим сўради

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги “Рухсор” радиоканали ходими томонидан “Коронавирус касаллиги Фарғонага кириб келди”, деган мазмундаги аудио тарқатиб юборилган. Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шу жумладан, Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам ўткир респиратор инфекциялар, жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида қатъий назорат ўрнатилган.

Юқоридаги асосланмаган хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун узр суради. Раддияда кўпчиликни ваҳимага солган ёлғон хабарни у дўстларига ҳазил маъносида айтганини, аммо бу аудио маълумот дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилганини маълум қилиб, халқимиздан кечирим сўради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИСИНГ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ МАНЗУРА ХАСАНОВАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ!

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА:

Сўнгги вақтларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига оид турли ҳолатлар ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Қўмита ва унинг ҳузуридаги Агентлик билан Федерациянинг фаолиятида ўзаро алоқа борлиги ёки йўқлиги ҳамда аҳоли томонидан ўтказилаётган тўй ва маросимларда Федерациянинг фаолияти юзасига тушунтириш бериш боғлиқ бўлмоқда.
Ана шуларни инобатга олган ҳолда, сизга шуни маълум қиламизки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нодавлат, нотижорат ташкилот (ННТ) ҳисобланиб, ўз фаолияти ва таркибий тузилмаси бўйича Қўмита ва унинг ҳузуридаги Агентлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. ННТ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунлар билан назорат қилинади. ННТ фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат ва хўжалик юритувчи субъектлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасидаги давлат сиёсати Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. “Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари тўғрисида”г қонуннинг 5-моддасига биноан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ННТ фаолиятига аралашишга йўл қўймайди. Шу муносабат билан сизга эслатиб ўтамиз: Қўмита ва унинг ҳузуридаги Агентлик Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолияти учун жавобгар эмас!
Ўзбекистон РЕспубликасининг 2019 йил 11 сентябрдаги №ПҚ-5817-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институтционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – давлат сиёсатини амалга ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади.
Тўй ва бошқа оилавий тадбирлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори билан тартибга солинади ( 14.09.2019 й. № 2736–III/КҚ-592–III).

website | facebook | telegram | youtube
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-6 март кунлари Самарқандда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда «II Марказий Осиё судьялар мулоқоти» судьялар мулоқотини ўтказяпмиз.

Хорижлик экспертлар, ҳуқуқшунослар, судьялар, журналист ва блогерлар иштирок этадиган мулоқот Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлашда миллий суд тизимларининг ролини кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлади, деб ишонаман.

@allamjonov_ki