Forwarded from Edu.uz
#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси таъсис этилди
Тошкент давлат стоматология институтида талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида ректор стипендияси жорий қилинди. Стипендия эгаларини институт илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аниқлайди.
Бу ҳақда 2020 йил 31 январь куни институтда ректор ва талабаларнинг очиқ мулоқотида расман эълон қилинган.
Ректор стипендияси миқдори 500 минг сўм бўлиб, 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридан таъсис этилади ва бутун семестр давомида берилади.
Мазкур стипендияни қўлга киритиш учун талаба институтнинг барча фанларини чуқур ўзлаштириши, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари, танлов ҳамда фан олимпиадалари сертификатларига эга бўлган, спорт ва маънавий тадбирларда иштирок этиши, IELTS ва бошқа тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатларга эга бўлиши лозим.
Ректор стипендияси учун номзодлар деканат ва Ёшлар иттифоқи талабалар кенгаши тавсияномасига кўра, танлов асосида саралаб олинади.
Шунингдек, институтда изланувчан педагогларнинг “Скопус” тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 млн. сўм гонорар ҳам жорий қилинган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Қорақалпоғистонлик қизлар волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақалари ғолиби бўлди
Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-4 март кунлари олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида «кичик олимпиада» мақомини олган «Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг волейбол бўйича финал босқичи Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида Самарқанд ва Наманган терма жамоаси вакилларини тўлиқ устунлик билан мағлубиятга учратган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси финалда жиззахлик спортчилардан 25:20, 25:10 ва 25:14 ҳисобида устун келиб, ғолибликни қўлга киритишган бўлса, наманганлик қизларга иккинчи, учинчи ўрин эса жиззахлик талабаларга насиб қилди.
Қайд этиш лозим, волейбол бўйича «Универсиада-2020» спорт мусобақаларида 1-ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 2021 йил бўлиб ўтадиган жаҳон «Универсиада» ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Тошкент молия институтида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди
Тошкент молия институтининг веб сайтида жойлаштирилган Platonus электрон таълим дастури, институтнинг телеграм канали, институт факультетларининг телеграм каналлари, YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.
Тошкент молия институтининг 21 та таълим йўналиши ҳамда 12 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 224 та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Platonus электрон таълим дастурига жойлаштирилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда. Шунингдек тайёрланган видеодарслар YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилмоқда.
Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан Platonus электрон таълим тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.
Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиб, талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

Тошкент давлат юридик университетида масофавий таълим йўлга қўйилди
Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йили баҳорги семестр фанлари бўйича масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
Масофавий таълимни ташкил этишда университет телеграм тармоғидаги канали , кафедларнинг каналлари, YouTubeдаги расмий канал, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг dist.edu.uz ҳамда tube.edu.uz даги таълим платформаларидан самарали фойдаланилмоқда.
Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йили баҳорги семестр фанларини масофавий ўзлаштиришни методик жиҳатдан қўллаб-қуваватлаш учун https://moodle.tsul.uz/ масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
Таълимни ўзлаштиришни назорат қилиш SRS (Student Records System) электрон дастурий таъминот орқали амалга оширилмоқда.
ТДЮУнинг бакалавриат таълим йўналиши 5 та соҳа мутахассислиги ва 8 та магистратураси мутахассисликларида ҳозирда ўқитилаётган 44 та фандан видео ва аудио маърузалар, маъруза матнлари ва бошқа материаллар электрон таълим дастурларига жойлаштирилиб борилмоқда.
Университет профессор-ўқитувчилари ҳар бир фан бўйича талабалар билан телеграм гуруҳларини шакллантириб, ўзаро алоқада мавзуларни муҳокама қилиб келмоқда. Маърузачи ўқитувчилар Zoom дастурий воситаси орқали видеоконференция кўринишида маърузалар ўтишни бошлади.

Фарғона водийси талабалари учун Фарғона ТВ телеканалида видеодарслар эфирга узатилади
Қўқон давлат педагогика институти ва Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда теледарслар йўлга қўйилмоқда.
Теледарслар 2020 йилнинг 14 апрелидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 11:40да эфирга узатилади.
Ушбу телевизион дарсларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи талабалар кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади.