PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Пискент
#медиа_тур

🔹Пискент туманидаги Ҳ.Қодиров жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган “TURON BIZNESS LIMITED” МЧЖ корхонаси бугунги кунда 14,95 гектар ер майдонида заъфарон ўсимлигини етиштириш фаолиятини кенг йўлга қўйган.

🌐Лойиҳага кўра, 2019 йилда мазкур ўсимлик уруғи Афғонистон давлатидан тажриба тариқасида юртимиз ҳудудига олиб келиб экилган эди. Натижалар эса қисқа фурсатда бўй кўрсатиб, ҳудудда ўсимликнинг кўпайтирилишига эришилди.

💰Қўшни Афғонистон давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ҳисобига амалга оширилмоқда.

❇️Ҳар гектаридан 2 кг. (1 кг. – 8 минг АҚШ доллари баҳосида) ҳосил олиниб, тадбиркор томонидан Туркия ва Эронга экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган.

✳️Лойиҳанинг ишга туширилиши билан доимий 40 та иш ўрнидан ташқари мавсумий 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Медиа-тур 3-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз

Where is Piskent?

Мендан "Пискент нимаси билан машҳур?" деб сўрашса, доим "билимли ва салоҳиятли кадрларни билан машҳур" дердим. Бугун Пискентда ўтган Медиа турда қатнашиб, туманимнинг мен илгари пайқамаган янги қиррасини кашф этдим. Биз кўзимиз ўрганиб қолган манзаралардаги ўзгаришларни баъзан пайқамай ўтиб кетаверамиз. Ўзбекистоннинг ички бозорини забт этиб, энди хорижга чиқиб бораётган "Саховат -бройлер" корхонасига илгари сира кириб кўрмаган, эътибор бермаган эдим. Бугун Медиа тур доирасида “Саховат бройлер”да янги технологияда парранда етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларини кузатдик. Пискентда унумдорлиги паст, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга деярли яроқсиз 55 гектар тошлоқ ерга қурилган гигант корхона маҳсулоти хадемай қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинади.
Дастурга таклиф этилган 30 га яқин журналист ва блогерларни “Turon Biznes Limited” афғонистонликлар билан ҳамкорликда етиштирган Зафарон хайратда қолдирди. Энди мен фахр билан айтаман, янгиланаётган Ўзбекистоннинг кичик бўлаги Пискент катта салохиятга эга инвестицион муҳити, инвестицион жозибаси билан машҳур. Биз ўз брендимиз билан дунёни забт этамиз. Бутун дунёдаги инвесторлар яқинда оқиб келади, "Where is Piskent?" (Пискент қаерда?!)деб.
Кўзда қувонч, дилда ифтихор билан айтаманки, Пискент Тошкент денгизидан хов нарида, кетдик, олиб бораман, деб. Тадбирдан кўзланган мақсад туманимизнинг экспорт салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш эди ва бунга эришилди. Кўплаб хамкасбларим қатори мен ҳам Пискентни янгидан кашф этдим.
Ш.Умрзоқова

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈"SAXOVAT BROYLER" MЧЖ жорий йил январь-октябрь ойларида 44,4 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди. Корхонада йилига 11 минг тонна гўшт қайта ишланади.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискент туманида раҳбарлар учун экспресс тренинглар ўтказилмоқда

Янги амалиёт сифатида ўтказилаётган тренинглар корпоратив қадриятлар асосида иш олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, кутилмаган вазиятларда тезкор ва оқилона қарор қабул қила олиш борасидаги сифатларини ва “Soft skills” яъни юмшоқ кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

https://telegra.ph/Ra%D2%B3barlar-uchun-ehkspress-trening-11-09
#иқтибос

👉@haqiqatonline "Мутаассиблик айнан демократия даврида вужудга келади, яъни чексиз озодлик оқибатида энг шафқатсиз қуллик пайдо бўлади.”

ТУШУНИБ, ТУШУНМАЙ БЛОГЕР БЎЛИБ ОЛГАНЛАР УЧУН!⬇️

👉" Бироқ, “танқидчиларимиз” ўзлари қонунларга риоя қилмасдан тегишлича жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмаган ва зарур маълумотлар билан тасдиқланмаган ҳолатларни умумий сафсата кўринишдаги шахсий фикрлари билан изоҳлаб, кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом муҳит юзага келишига сабабчи бўлишмоқда."


Батафсил ўқиш учун "Тошкент ҳақиқати" газетасини электрон ҳолатда мазкур линкни босиб, юклаб олинг!
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноября примет участие в заседании Совета глав государств-членов ШОС, которое пройдет в формате видеоконференции.
Главы делегаций обсудят перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменяются мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_тасвир

⚡️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пойтахтга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар Янгийўлда ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/3oKRjdH


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#суд_ва_ёшлар

⚡️Мусиқа ва санъат мактабида Пискент тумани судьяларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов, маъмурий ишлар бўйича судья А.Қудратов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Пўлатов, етакчилар ва ёшлар иштирок этишди.

🔰"Суд ва ёшлар" учрашувида жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатнинг долзарб тамойилларидан бири эканлиги таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизимининг кеча ва бугуни тўғрисида ёшларга маълумотлар берилди.

🤝Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон
#қабул_кунлари

Пискент тумани ҳокими ва ўринбосарларининг фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул кунлари:

Рихсиев Раҳимжон Миркадирович - туман ҳокими.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 10:00 дан 13.00 гача фуқаролар мурожаатлари билан туман ҳокимлиги биносида;

Иномжонов Илёс Исроилович - туман ҳокимининг Молия иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича 1-ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Ҳамдамов Сарвар Ўктамович - туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 10:00 дан 12:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Исақулов Суннатилла Тўлаганович - туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Абдураҳмонов Мурод Абдунабиевич - туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.
Ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Раҳмонов Жамолиддин Муртазаевич - туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида;

Деҳқонов Абдулла Йўлдошевич - туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача туман ҳокимлиги биносида мурожаатлар қабул қилинади.

‼️Ҳурматли фуқаролар!
Қабулда иштирок этиш истагида бўлсангиз албатта карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар диққатига!

Бугун, 10 ноябрь куни Пискент туманида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун бизнес тренинг ўтказилади. Тренингда бизнесни бошлаш, истиқболли лойиҳалар танлаш, кредит олиш, бизнес бошқарув бўйича эксперт ўқитувчилар томонидан саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Тадбир вақти: соат 11:00
Манзил: 1-ИДУМ фаоллар зали


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Айни вақтда туманимиздаги 1-ИДУМда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар учун бизнес тренинг бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган маҳорат дарсларида 36 нафар ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Тренингда бизнесни бошлаш, истиқболли лойиҳалар танлаш, кредит олиш, бизнес бошқаруви бўйича экспертлар томонидан маълумот берилмоқда.

Шу билан бирга давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган фармонлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ масалаларда тўлиқ ва ишончли маълумотлар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

🎞Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Пискент туманида ташкил этилган экспресс тренинг ҳақида қисқача видеолавҳа

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти агентлиги мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт
#саломатлик

⚡️Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам!

🚶‍♂️Пиёда юриш инсон саломатлиги учун энг фойдали машғулотлардан бири саналади. Бу айниқса бугунги пандемия шароитида ниҳоятда муҳимдир. Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган "Саломатлик учун 5000 қадам" акцияси ушбу йўлда ҳаракатлантирувчи кучга айланди.

Эртага, 11 ноябрь куни "Саломатлик учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафонига старт берилади.

Марафон вақти: соат 7:00
📍Манзил: Ёшлар боғи

❗️Соғлом турмуш тарафдорларини мазкур марафонга таклиф этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi