PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.48K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#учрашув
#ҳарбий_ватанпарварлик

🇺🇿Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!

"Холиқберди" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир шундай номланди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Пискент тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга "Холиқберди", "Оқтом" МФЙ ёшлари иштирок этишди.

Тадбир давомида замонавий қурол-аслаҳалар кўриги, ҳарбий техникалар намойиши, аскарларнинг жанг санъати асосидаги кўргазмали чиқишлари ёшларда келажакда ҳарбий бўлишга ҳавас уйғотди.

🎺Шунингдек, Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамда туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

📌Таъкидлаш жоизки, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик туйғусини шакллантиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Пискент тумани пенсия жамғармаси ва банк ходими томонидан вафот этган фуқаролар номига пенсия пуллари ёзиб, ўзлаштирилгани ҳақидаги хабарлар тўғрисида расмий МУНОСАБАТ

Мазкур иш тўғрисида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пискент тумани бўлими томонидан 2020 йилнинг 27 февраль куни Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Пискент туман бўлимига мурожаат қилинган.

Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Пенсия жамғармаси ходими Ш.М. ҳамда "Халқ банки" филиали сайёр касса ходими У.Х. га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тафтиш жараёнида 144 нафар вафот этган фуқаро номига 86 млн 689 минг 266 сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланган. Ҳар икки ходимга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши очилган.

Айни вақтда жиноят иши маҳкамада кўриб чиқилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат солиқ қўмитаси вакили меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Табрик
#Тиббиёт_ходимлари_куни

📆Тошкент вилояти ҳокимлигида шифокорларнинг касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

⚡️Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш тўғрисида сўзлаб, бугунги долзарб паллада тиббиёт ходимларининг мардонавор хизматлари ва жасоратлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Жараёнда сектор раҳбарлари томонидан ҳам соҳа ходимларининг меҳнатлари эътироф этилди.

🤝Тадбирда тизимда самарали фаолият юритиб келаётган, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган бир гуруҳ фидойилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#медиа_тур

🔰Тошкент вилоятида экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти.

📌Мазкур ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун Пискент туманига медиа-тур ташкиллаштирилди.

❇️Дастлаб медиа-тур иштирокчилари учун мазкур мавзулар доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

🔹Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоятдаги 557 та экспортёр корхона томонидан 56 та давлатга саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

Медиа-тур 1-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#медиа_тур

Саховат: сифат ва барокат

📈"SAXOVAT BROYLER" MЧЖ жорий йил январь-октябрь ойларида 44,4 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди.

📌Мазкур корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда 1 миллион 200 минг товуқ боқиш қувватига эга. Айни вақтда 900 мингта парранда боқиляпти, ҳар куни 30 минг парранда сўйилиб, қайта ишланади. Корхона йилига 11 минг тонна гўштни қайта ишлайди.

❇️Корхонада жами 700 га яқин иш ўрни мавжуд.

- Корхонамизда инкубаторда жўжа очирилиб, боқилади, озуқа фабриканинг ем тайёрлаш корхонасида тайёрланади. Ҳозирда 50 гектар ерда озуқабоп экинлар етиштирилмоқда, -дейди корхонанинг ижрочи директори Николай Лопатинский.

💠Айни дамда маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Келгусида Европа бозорларига чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Медиа-тур 2-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram