PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#иқтибос

📝 "Эрим билан очдан ўламизми? Яхшиям давлатнинг миллиард сўмлик озиқ-овқатини еб қўймаганмиз?.."


Тошкент ҳақиқати" газетасида эълон қилинган "Тўқ замонда оч яшаш мумкинми?" сарлавҳали материалда айни шу хусусдаги мулоҳазаларни ўқийсиз.

Мақолани ўқиш

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#иқтибос

"Йиллаб репетиторга пул сарфлаб, юқори балл тўплаб ҳам талаба бўла олмаганларда имтиёз ва имтиёзлиларга нисбатан салбий фикр уйғонмоқда... "

ИМТИЁЗ имкониятми ёки...

Ўқиган чиқарсиз, ижтимоий тармоқларда кўплаб блогерлар ҳам бундай имтиёзга хайрихоҳ эмасликларини билдиришмоқда. Ҳатто, халқ орасида шу мавзуда "қасида"лар ҳам пайдо бўлди: "Орзуингдир минг имтиёз ичра гумдон, талаба,
Шунча балл олиб ҳамки, бюджет армон, талаба.
Воҳ, нечун отанг бўлмади аҳли орган, талаба..." Вилоятимизда ҳам имтиёз асосида талабаликка қабул қилинганлар кўп. Уларнинг оддий абитуриент билан “жой” талашиши қанчалик тўғри? Улар имтиёз олишга ҳақиқатан муносибмиди? Бу саволларга жавобни имтиёз билан ўқишга кирган талабаларнинг ўзидан эшитинг:

Батафсил "Тошкент ҳақиқати" газетасида ўқинг!

Газетани ПДФ ҳолатда юклаб олиш учун мазкур линкни босинг
#иқтибос

👉@haqiqatonline "Мутаассиблик айнан демократия даврида вужудга келади, яъни чексиз озодлик оқибатида энг шафқатсиз қуллик пайдо бўлади.”

ТУШУНИБ, ТУШУНМАЙ БЛОГЕР БЎЛИБ ОЛГАНЛАР УЧУН!⬇️

👉" Бироқ, “танқидчиларимиз” ўзлари қонунларга риоя қилмасдан тегишлича жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмаган ва зарур маълумотлар билан тасдиқланмаган ҳолатларни умумий сафсата кўринишдаги шахсий фикрлари билан изоҳлаб, кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом муҳит юзага келишига сабабчи бўлишмоқда."


Батафсил ўқиш учун "Тошкент ҳақиқати" газетасини электрон ҳолатда мазкур линкни босиб, юклаб олинг!
#иқтибос

Бу оламда йўқотишлар ичидаги энг оғир йўқотиш – инсоннинг ўзлигини йўқотишидир. Одамзод тафаккур ва эҳтирос, руҳият ва иймон дунёсида яшайди. У юрагидаги эътиқод билан, ишонч билан тирик ва бутун. Ўзликни йўқотмоқ ана шу оламдан жудо бўлмоқдир, инсон иморатидаги рукнларнинг – устунларнинг синмоғидир.


✍️ Эркин Воҳидов

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқтибос #расман

Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Янги тизимнинг аҳамияти ва эътиборли жиҳатларига тўхталар экан, Давлат раҳбари Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларини мисол тариқасида келтириб ўтди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#иқтибос
#LIVE

⚡️Зойир Мирзаев: От билан ошно бўлган одам қатъиятга ўрганади

От минган йигит шижоатли бўлади, олдига қўйган мақсадидан чекинмайдиган бўлади.

Вилоятимизда от спорти мажмуалари, от заводларимиз бор. Нега от минишга ишқибоз ёшларимизни бу ерга олиб келмаймиз?

Мен шароит қилиб беришга тайёрман. Ёшлар етакчилари таклиф берсин, масалан, 50 нафар от минишга иштиёқманд йигит-қизларни "Ўзбегим отлари" от заводига ёки бошқа от спорти мактабларимиз бор, шу ерларга галма гал олиб келиб, чавондозлик кўникмаларини ўргатайлик.

Йигитларимизни от билан тиллашишга ўргатайлик, от боқишга, отга меҳр қўйишга чоғлайлик. Ғурури баланд, ўктам, қатъиятли, бир сўзли, чинакам мард инсонларни тарбияламоқчи бўлсак, шундай қилайлик!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#иқтибос

‼️Ҳозирги вақтда матбуот нашрларининг обунаси билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлигини биламиз.

2022 йил 27 июндаги Президент қарорида бюджет ташкилотларига кутубхона фонди харажатлари орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади, деб кўрсатилган.

Демак, масаланинг аниқ ечими бор. Фақат буни амалга оширишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси.


@haqiqatonline_24