PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.81K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚽️ Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубогига старт берилмоқда

Эртадан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаларига старт берилади.

🥅 Мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар дастлаб маҳаллалар миқёсида баҳслашиб, сўнгра туман босқичи ўтказилади. Туман чемпиони бўлган жамоа вилоят босқичида иштирок этади. Вилоятнинг энг кучли жамоаси эса мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🗒Турнирда иштирок этиш истагидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган вилоят ёшлари ўз маҳалласидаги ёшлар етакчисига мурожат этишлари лозим. Маҳалла жамоалари ёшлар етакчилари томонидан шакллантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли тумандошлар!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ташкил этилган “Пешонага ёзганидан айрилмайди шоирлар...” деб номланган ижодий кечага таклиф этамиз.

Пискентлик журналист, ҳажвчи шоир, “Ўзбекистон” нашриёти муҳаррири Тўхтамурод Ҳасанбоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказиладиган шеърият, кулгу ва қўшиқ кечаси Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида 2022 йил 7 апрель куни соат 11:00да бошланади.

Кечага яқинларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!


Ташкилий қўмита.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Амфитеатрда гала концерт ўтказилади

12 май куни соат 15:00да туманимизнинг Бобур кўчасида жойлашган янги амфитеатрда гала концерт ва кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.

Тадбир меҳмонлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев, ўткир хазиллари билан эл ардоғидаги сўз устаси Аваз Охун, эстрада хонандаси Гулсанам Абдуллаева.

Тадбир ташкилотчиси: «Илҳом оҳанги» МЧЖ.
Билет нархи: 50 минг сўм

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон
#Сайёр_қабул

Туман ҳокими Аҳил маҳалласи фуқаролари билан учрашади

Бугун соат 11:00да Пискент тумани 22-мактабда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиевнинг Аҳил маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабули бўлиб ўтади.

Қабулда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, бандлик, коммунал соҳа ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, ташкилотлар вакилларининг иштироки таъминланади.

Фуқаролар ўзларини ўйлантирган саволлар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Тадбиркорлар диққатига!

Пискент тумани ҳокимлиги болалар спортини ривожлантириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш мақсадида Муротали, Гулистон, Мўминобод маҳаллаларидаги мини стадионларни фойдаланиш учун тадбиркорларга қуйидаги шартлар асосида ижарага беради:

1. Мини стадионда қурилиш реконструкция ишларини олиб бориш ва сақлаш;

2. Лойиҳа смета ҳужжатларини туман ҳокимлиги билан келишув асосида амалга ошириш;

3. Ҳар куни ёшларга спорт ўйинлари учун 3 соатга бепул фойдаланишга бериш (график асосида).

Талабгор тадбиркорлар туман ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият бўлими томонидан бугун Бобур кўчасида жойлашган амфитеатрда соат 18:00 да «Мунаввар оқшомлар» дастури доирасида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади.

Болажонларни тадбирга таклиф этамиз!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Пискент тумани электр таъминоти корхонаси хонадонингизда электр энергияси тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиб қолишини олдини олиш ҳамда ойлик электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумотлар олиш учун хонадон эгасининг паспорти, кадастр гувоҳномасининг нусхаларини ҳамда телефон рақами тўғрисидаги маълумотларни <<Электр ҳисоб>> дастуридаги ҳисоб рақамига бириктириш учун Пискент тумани электр таъминоти корхонасига тақдим этишингизни сўрайди.

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлар:
☎️+998705453-105
☎️
+998705453-098

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Азиз ёшлар!

Бугун, 29 июнь куни соат 19:00 да Бобур кўчасида жойлашган оромгоҳ (амфитеатр)да 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан катта байрам тадбири ва концерт дастури бўлиб ўтади.

Барчангизни ушбу байрам тадбирларига таклиф этамиз
!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

☝️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади. Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Эълон

‼️Аутсорсерларга танлов эълон қилинади!

📌Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Аутсорсинг хизматини кўрсатиш истагини билдирган корхоналарни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш учун танлов эълон қилинади.

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Эълон

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси сизларни Қурбон ҳайити байрами билан самимий қутлайди!
Корхона байрам муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида тижорат банкларининг ишламаслигини, фойдаланилган электр энергияси учун вужудга келган қарздорликлар натижасида электр энергияси таъминоти тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилишини инобатга олган ҳолда электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлашингизни сўрайди.

Электр энергияси учун тўловларни Apelsin, Paynet, Payme, Click ва бошқа электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширингиз мумкин.

Пискент тумани электр таьминоти корхонаси.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

⚡️ “Ташаббусли бюджет”: 15 июлдан 2022 йил иккинчи мавсумга старт берилади!

Ҳурматли Пискент тумани фуқаролари!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

📌 Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

🖊 Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

🌐 Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

📑 Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси, ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

👉 Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

🚰 Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

💡 Ёритиш тизимини яхшилаш;

🏘 Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;

🏫 Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

🏗 Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.


📝 Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

☝️ Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

♻️ Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг.

🔹 Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда!

Ташаббус кўрсатиш ва овоз бериш бўйича қўлланма
қуйидаги видеороликда. 👇👇👇

Пискент тумани ҳокимлиги Молия бўлими
#Эълон

Ота-оналар диққатига!

Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
23-мактабда 27 июль,
1-ИДУМда 28 июль,
2-мактабда 29 июль,
5-ИДУМда 30 июль куни тадбиркорлар томонидан мактаб формаси сотуви бўйича ярмарка ташкил этилади.

Ярмаркада иштирок этиб, эркин савдо асосидаги нархларда формаларни ҳарид қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар учун Пискент тумани “Сувти” маҳалласи  ҳудудида ташкил этилган Кичик саноат зонаси ҳудудида бўш турган ер майдонлари e-auksion платформасига чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари  бўш турган ер майдонлари савдога чиқарилишини маълум қиламиз.

КСЗ ҳудудида барча муҳандислик коммуникация (автомобиль йўли, табиий газ, ичимлик суви, оқава ҳамда электр) тармоқлари мавжуд.

📌 Қўшимча саволларингиз бўлса  қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
995127570; 997966061


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти фуқаро ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Пискент тумани, Ойбек МФЙ, 30-сонли болалар мусиқа мактаби биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Эълон

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мигрантлар билан онлайн мулоқот ўтказади.

🕓 Суҳбат бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

⭕️ Онлайн мулоқот Зойир Мирзаевнинг фейсбук, твиттер, телеграмдаги шахсий саҳифаларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ёшлар кундалиги» медиа лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

📌 Шунингдек, ZOOM платформаси орқали мулоқотда иштирок этиш имкони мавжуд.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐Website  🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Эълон #Объявление

UZ: Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev migrantlar bilan onlayn muloqot oʻtkazadi.

Suhbat bugun, Toshkent vaqti bilan soat 16:00 da boshlanadi.

Mazkur muloqot Zoyir Mirzayevning facebook, twitter, telegramdagi shaxsiy sahifalarida, shuningdek, Toshkent viloyati hokimligi hamda “Yoshlar kundaligi media loyihasining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida toʻgʻridan-toʻgʻri namoyish etiladi.

Suhbat ZOOM platformasi orqali amalga oshiriladi.

Join Zoom Meeting
https://us02web.zoom.us/j/83277058042?pwd=YU93OVM0UU9oOW8yQWJHemU5RHMvUT09

Meeting ID: 832 7705 8042
Passcode: 383649

Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

РУ: Хоким Ташкентской области Зойир Мирзаев проведет диалог в режиме онлайн с трудовыми мигрантами.

Прямая трансляция открытого диалога будет осуществляться на личных страницах Зойира Мирзаева в фейсбуке и канале Telegram, а также на официальных страницах хокимията Ташкентской области и медиапроекта «Ёшлар кундалиги» в социальных сетях.

Диалог начнется сегодня в 16.00 по ташкентскому времени на базе платформы ZOOM.

Join Zoom Meeting
https://us02web.zoom.us/j/83277058042?pwd=YU93OVM0UU9oOW8yQWJHemU5RHMvUT09

Meeting ID: 832 7705 8042
Passcode: 383649

Информационная служба хокимията Ташкентской области.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#E'lon

Bugun soat 15:30 da "Nurafshon"  telekanalida "Hududgaz Toshkent" korxonasi rahbari bilan jonli efirda ochiq muloqot o‘tkaziladi.  Muloqotda o‘zingizni qiziqtirgan savollar bilan ishtirok eting.

Telefonlar:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Эълон

Бугун соат 15:30 да "Нурафшон"  телеканалида "Ҳудудгаз Тошкент" корхонаси раҳбари билан жонли эфирда очиқ мулоқот ўтказилади.  Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этинг.

Телефонлар:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Объявление

Сегодня в 15:30 на телеканале "Нурафшон" состоится открытый диалог с руководителем предприятия "Худудгаз Ташкент". Просим жителей Ташкентской области принять активное участие в открытом диалоге и получить ответы на все интересующие и актуальные вопросы.

Телефоны:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#E'lon

Bugun soat 15:30 da "Nurafshon"  telekanalida Toshkent viloyati qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi boshqarmasi boshlig‘i bilan jonli efirda ochiq muloqot o‘tkaziladi.  Muloqotda o‘zingizni qiziqtirgan savollar bilan ishtirok eting.

Telefonlar:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Эълон

Бугун соат 15:30 да "Нурафшон"  телеканалида Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи билан жонли эфирда очиқ мулоқот ўтказилади.  Мулоқотда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этинг.

Телефонлар:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72
___
#Объявление

Сегодня в 15:30 на телеканале "Нурафшон" состоится открытый диалог с руководителем строительство и жилищно-коммунальное хозяйство. Просим жителей Ташкентской области принять активное участие в открытом диалоге и получить ответы на все интересующие и актуальные вопросы.

Телефоны:
+998 71 214 19 32;
+998 71 214 12 72

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter