Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
ССВ: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазири #Амрилло #Шодиевич #Иноятов бошчилигида танқидий ва таҳлилий руҳда кечган мазкур тадбирда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.

🏢 Маълумки, бугунги кунда ушбу соҳада юртимизда Республика перинатал маркази, Республика скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари ҳамда уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда.

📌 Вазир Амрилло Иноятов ўз маърузасида сўнгги пайтларда #ижтимоий #тармоқларда #айнан #туғуруқ #комплекслари #фаолияти #бўйича #кўплаб #салбий #фикрлар #тарқалаётганига #урғу #бериб, #интернет #тармоғи #фаолларининг #тизимдаги #оғир #нуқталарни #кўрсатиб #бераётгани #учун #уларга #миннатдорлик #билдирди.

— Давлатимиз томонидан дори-дармон ва сарфлов материаллари учун етарли миқдорда маблағ ажратилаётган бир пайтда нега ҳомиладорларга ёки унинг қариндошлари қўлига дори-дармон рўйхати ёзиб берилмоқда, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Туғуруқ комплекси раҳбарининг ўзи коррупциянинг тепасида бўлса, ҳаммани бир кўзда кўрмаса, таниш-билишчилик қилса, унда нима бўлади, муассасада носоғлом муҳит шаклланиб, жамоа парокандаликка учрайди. Аксарият муассасалар фаолияти юзасидан келиб чиққан шикоятларнинг негизида шу омилларни кўряпмиз, — деди вазир ўз нутқида.

⚡️Шунингдек, мулоқотда туғуруқларнинг аксарияти "кесарча кесиш" орқали амалга оширилаётгани, бу операцияларни айрим муассасаларда фақат бир мутахассис ўтказиб, бошқа ёш ва маҳоратли шифокорларга имконият берилмаслиги, бунга эса муассаса раҳбарининг аралашуви сабаб бўлаётгани кескин танқид қилинди.

❗️Онлайн йиғилишда Қашқадарё вилояти мисолида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш йўналиши бўйича ўтказилган ўрганиш хулосаси муҳокама қилиниб, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди.

🔎 Видеомулоқотда кўтарилган яна бир муҳим йўналиш — тиббиётнинг барча соҳалари ходимлари учун зарур бўлган этика-деонтология масалалари бўлди. Бемор мурожаат қилиб келганда “сени нотўғри даволабди, хато операция қилибди, энди мен тўғрилайман” деган носоғлом қараш билан курашиш зарурати ҳақида тўхталиб ўтилди.

♻️ Жумладан, беморлар ва уларнинг қариндошлари билан мулоқот қилишда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган “фронт-офис” тушунчаси ҳақида сўз юритилди.

🔹 Яъни, бунда муассасанинг регистратура ва қабул бўлимлари ходимлари учун коммуникатив стандартлар, бемор ҳолатининг ёмонлашуви ёки яқинларининг норозилигига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилишда амал қилиш лозим бўлган меъёрлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунида фаолияти бўйича кўп эътироз келиб тушаётган муассасалар раҳбарлари кескин танқид қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Иситиш #энергия #ресурсларини #тежаш #бўйича #тажрибани Қўқон шаҳар ҳокими Ҳурматли Маруфжон Усмонов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан эмас балки Германия республикасига бориб тажриба янгиликларни Қўқон шаҳрига қўлласа арзийди.

Чирчиқ шаҳрини яхши биламан, у ерда аҳвол яхши эмас.

Маслаҳатим Германия тажрибаси Ўзбекистонга кириши керак.

Ҳам Халқимизда энергия ресурсларини тежаш бўйича маданияти ҳам ошади.

Нима бўлганда ҳам ривожланмаган шаҳардан ривожланган Германия тажрибаси афзал.

Аслида Чирчиқдан Қўқон шаҳри ҳар томонлама ривожланган, файзли, инсонлари ўзини ўзи иш билан банд этган, тадбиркорларига эга шаҳар.

Шунингдек 30 йилдан ортиқ свет, газ қаттиқ муаммо бўлган Қўқон шаҳрида, лекин Қўқон Халқи тадбиркорлиги билан светни акамуляторлар, моторлар орқали уйларини ёритдилар.

Кўмирни майдаланганию, ёғочнинг унидан уйни иситиш учун маҳоратли тажрибаларни олиб бордилар, совуққа асло енгилмадилар.

Печкаларни турларини иҳтиро қилдилар.

Адашмасам Қўқон шаҳрида агар бу жой сотилиб кетмаган бўлса Қўқондан Данғарага ўтишда совет пайтида барпо бўлган иситиш корхонаси қурилган, ҳозир кўрсангиз қаровсизликдан ҳолига маймунлар йиғлайди.

Ҳали насиб қилса шу иситиш корхонасини бориб кўраман.

Имкон бўлса совет пайтида барпо қилинган иситиш корхонасини янгилаб ишга тушириш керак...

Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйларни қураётган тадбиркорлар ҳам ҳар бир уйга иситиш мосламаларини ўзлари ўрнатишлари шартлиги ҳақида огоҳ этилиши керак!

Ҳурматли Маруфжон Усмонов ман бу чиқишим билан сизни Чирчиқ шаҳрига борганингизни қораламайман, кўрганингиз яхши ўзимни юртимизда ҳам, энди чет элга бориб ҳам кўринг ва ҳар икки ҳолатни солиштиринг қай бири тежамкор бўлиши, Халққа фойдаси борлиги бўйича ҳам тажрибангиз янада ошади.

Аслида бир муаммони бартараф этишда бир эмас бир нечта муаммони ечимини ечиш илм, билим, тажрибаларни ўрганиш даркор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Пул #йиғиш, #Хиндистонга #жўнатиш #бўйича #ишламайман, лекин ижтимоий тармоқлар орқали раҳбарларни огоҳ этаман, балки кимдир, қайсидир инсонлар ёки раҳбарлар амалий ёрдам беради, деб, Ҳурматли Мурожаатчилар, Amrillo Inoyatov

Салом снглим соглигиз яхшими янги йилиз билан синглим безовта килган булсам узр махалада бита кизимизга ёрдамиз керак доктрлар блогр топиб чикаринглар бебди шунга ёрдам сураб келганидим

Дангара тумани бойбута м ф й тоглик кишлоги нишонова малохат 1982 йил учта вояга етмаган фарзанди бор касалиг жигар сероз дебди хиндистонга олиб бориш керак дебди шунга ёрдам килинг

Синглим телфон номери 976657882

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эрим #касал, #қамоқда #сақланмаслиги #бўйича қўлимизда қоғоз бор, аммо Сурхондарё вилояти прокуратураси бунга эътибор бермаяпти, эрим ўлиб қолса ҳечким бўйнига олмайди, деб, Сурхондарё вилоятидан +998915842545 бир ўқитувчи Аёл телефон қилмоқда O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi.

Юқорида қоғозларни илова қиламан👆

Қонуний ҳақ бўлса қамоқдаги инсонни озодликка чиқариб касаллигини даволаш шарт O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi.

Аёл ҳозирда Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурори қабулини кутиб ўтирибди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova