Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Иситиш #энергия #ресурсларини #тежаш #бўйича #тажрибани Қўқон шаҳар ҳокими Ҳурматли Маруфжон Усмонов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан эмас балки Германия республикасига бориб тажриба янгиликларни Қўқон шаҳрига қўлласа арзийди.

Чирчиқ шаҳрини яхши биламан, у ерда аҳвол яхши эмас.

Маслаҳатим Германия тажрибаси Ўзбекистонга кириши керак.

Ҳам Халқимизда энергия ресурсларини тежаш бўйича маданияти ҳам ошади.

Нима бўлганда ҳам ривожланмаган шаҳардан ривожланган Германия тажрибаси афзал.

Аслида Чирчиқдан Қўқон шаҳри ҳар томонлама ривожланган, файзли, инсонлари ўзини ўзи иш билан банд этган, тадбиркорларига эга шаҳар.

Шунингдек 30 йилдан ортиқ свет, газ қаттиқ муаммо бўлган Қўқон шаҳрида, лекин Қўқон Халқи тадбиркорлиги билан светни акамуляторлар, моторлар орқали уйларини ёритдилар.

Кўмирни майдаланганию, ёғочнинг унидан уйни иситиш учун маҳоратли тажрибаларни олиб бордилар, совуққа асло енгилмадилар.

Печкаларни турларини иҳтиро қилдилар.

Адашмасам Қўқон шаҳрида агар бу жой сотилиб кетмаган бўлса Қўқондан Данғарага ўтишда совет пайтида барпо бўлган иситиш корхонаси қурилган, ҳозир кўрсангиз қаровсизликдан ҳолига маймунлар йиғлайди.

Ҳали насиб қилса шу иситиш корхонасини бориб кўраман.

Имкон бўлса совет пайтида барпо қилинган иситиш корхонасини янгилаб ишга тушириш керак...

Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйларни қураётган тадбиркорлар ҳам ҳар бир уйга иситиш мосламаларини ўзлари ўрнатишлари шартлиги ҳақида огоҳ этилиши керак!

Ҳурматли Маруфжон Усмонов ман бу чиқишим билан сизни Чирчиқ шаҳрига борганингизни қораламайман, кўрганингиз яхши ўзимни юртимизда ҳам, энди чет элга бориб ҳам кўринг ва ҳар икки ҳолатни солиштиринг қай бири тежамкор бўлиши, Халққа фойдаси борлиги бўйича ҳам тажрибангиз янада ошади.

Аслида бир муаммони бартараф этишда бир эмас бир нечта муаммони ечимини ечиш илм, билим, тажрибаларни ўрганиш даркор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova