ССВ: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
✅ Соғлиқни сақлаш вазири #Амрилло #Шодиевич #Иноятов бошчилигида танқидий ва таҳлилий руҳда кечган мазкур тадбирда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.
🏢 Маълумки, бугунги кунда ушбу соҳада юртимизда Республика перинатал маркази, Республика скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари ҳамда уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда.
📌 Вазир Амрилло Иноятов ўз маърузасида сўнгги пайтларда #ижтимоий #тармоқларда #айнан #туғуруқ #комплекслари #фаолияти #бўйича #кўплаб #салбий #фикрлар #тарқалаётганига #урғу #бериб, #интернет #тармоғи #фаолларининг #тизимдаги #оғир #нуқталарни #кўрсатиб #бераётгани #учун #уларга #миннатдорлик #билдирди.
— Давлатимиз томонидан дори-дармон ва сарфлов материаллари учун етарли миқдорда маблағ ажратилаётган бир пайтда нега ҳомиладорларга ёки унинг қариндошлари қўлига дори-дармон рўйхати ёзиб берилмоқда, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Туғуруқ комплекси раҳбарининг ўзи коррупциянинг тепасида бўлса, ҳаммани бир кўзда кўрмаса, таниш-билишчилик қилса, унда нима бўлади, муассасада носоғлом муҳит шаклланиб, жамоа парокандаликка учрайди. Аксарият муассасалар фаолияти юзасидан келиб чиққан шикоятларнинг негизида шу омилларни кўряпмиз, — деди вазир ўз нутқида.
⚡️Шунингдек, мулоқотда туғуруқларнинг аксарияти "кесарча кесиш" орқали амалга оширилаётгани, бу операцияларни айрим муассасаларда фақат бир мутахассис ўтказиб, бошқа ёш ва маҳоратли шифокорларга имконият берилмаслиги, бунга эса муассаса раҳбарининг аралашуви сабаб бўлаётгани кескин танқид қилинди.
❗️Онлайн йиғилишда Қашқадарё вилояти мисолида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш йўналиши бўйича ўтказилган ўрганиш хулосаси муҳокама қилиниб, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди.
🔎 Видеомулоқотда кўтарилган яна бир муҳим йўналиш — тиббиётнинг барча соҳалари ходимлари учун зарур бўлган этика-деонтология масалалари бўлди. Бемор мурожаат қилиб келганда “сени нотўғри даволабди, хато операция қилибди, энди мен тўғрилайман” деган носоғлом қараш билан курашиш зарурати ҳақида тўхталиб ўтилди.
♻️ Жумладан, беморлар ва уларнинг қариндошлари билан мулоқот қилишда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган “фронт-офис” тушунчаси ҳақида сўз юритилди.
🔹 Яъни, бунда муассасанинг регистратура ва қабул бўлимлари ходимлари учун коммуникатив стандартлар, бемор ҳолатининг ёмонлашуви ёки яқинларининг норозилигига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилишда амал қилиш лозим бўлган меъёрлар ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш якунида фаолияти бўйича кўп эътироз келиб тушаётган муассасалар раҳбарлари кескин танқид қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
https://t.iss.one/Nigora_Alimova

Telegram
Нигора Алимова
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат
Мурожаат учун +998909009024
Инсон_жамият_давлат
Мурожаат учун +998909009024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SOS #Тез #ёрдам #фаолияти #ёрдамга #муҳтож... Амрилло Иноятов!
Қон босими ошган бир дўстим ушбу видеони манга кеча жўнатдилар, Нигора Алимова қаранг аҳволни, нимаси бу, Қўқон шаҳар тез ёрдамдаги тиббий жиҳоз ўта абгор ҳолдаку, деб.
Тўғриси видеодаги докторни айбламайман!
Айб тиббиёт бўйича республика масъулларида!
Ҳурматли Президент тиббиёт учун чексиз маблағ ажратмоқдалар.
Аммо ажратилган маблағлар жойларга сарф қилинмоқдами?!
Ушбу видео Ҳурматли Президентимизнинг тиббиёт бўйича ажратилган маблағлари қанчалик жойларга сарфланмаганлигини исботи.