Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
3.01K subscribers
3.89K photos
1.23K videos
2 files
2.28K links
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
#Изоҳ

ИИО ходимлари ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам хизмат вазифасини бажариб, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди

Айни дам ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида 9 гектарлик тайёр пишган қулупнай бузиб вайрон қилиб ташланди» номли сарлавҳа билан видео тарқалмоқда.

Ушбу видео юзасидан кўпчилик ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрлар қолдирмоқда.

Шуни қайд этиш керак, ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига Ички ишлар ходимлари алоқадор эмас.

Улар жараёнда фақатгина келиб чиққан жанжални тўхтатиш, жамоат тартибини сақлаш, хизмат бурчини бажаришмоқда.

Ҳосил билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда, сабаблари ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берилади демоқда туман ҳокимлиги.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

Мирсаид Ҳайдаровнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан

Бугун, 1 июль куни телеграмда Mufasa блогини юритувчиси фуқаро Мирсаид Ҳайдаров номаълум шахс томонидан калтаклаб кетилганлиги ҳақида пост қолдирди ва бу ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 1 июль куни соат тахминан 08:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБга шу туман Тинчлик МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган Мирсаид Ҳайдаров (блогер) ўзининг яшаш уйи олдида бир нафар номаълум шахс томонидан тан-жароҳати етказганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан М.Ҳайдаров билан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган.

Унга кўра, фуқаро М.Ҳайдаров бугун соат тахминан 07:45 ларда уйидан чиқиб, дарвоза олдида танишини кутиб турган. Шу вақтда унга нотаниш бўлган шахс ёнига келиб, ундан бу Хуршид исмли фуқаронинг уйими деб сўраган. Ҳайдаров эса унга Хуршид исмли фуқарони танимаслигини айтган вақтида, номаълум шахс Ҳайдаровни бўйин қисмига уриб, ерга йиқитганлигини, Ҳайдаров ҳушини йўқотганлигини ва қолган нарсаларни эслай олмаслигини ҳамда ушбу номаълум шахс воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат мурожаат вақтининг ўзида туман ИИБдан рўйхатдан ўтказилиб, қонуний чора кўриш учун ижрога қаратилган.

Шунингдек, М.Ҳайдаров олган тан-жароҳати оғир даражасини аниқлаш мақсадида, туман Судга оид тиббий экспертизага йўлланма берилган.

Ҳозирда номаълум шахсни аниқлаш мақсадида воқеа жойида дастлабки тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

❗️Бироз аввал ижтимоий тармоқларда "Бўстонлиқ тумани Чорбоғ ҳудудида ўғри болани ушлаб олишди" изоҳи билан видео хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат ҳақиқатдан ҳам бугун, 13 июль куни Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Ўғирликда гумонланган шахс шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ушланган ва воқеа жойига ИИБ ходимлари чақиртирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


@BB_Tulyaganov
#Муносабат

“Малибу” хизмат машинасининг тасдиғини топган жарималари қопланди, бошқаси қонунда белгиланган тартибда тугатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли “Малибу” русумли, давлат рақам белгиси 01 010 VSG бўлган хизмат транспорт воситаси ҳайдовчиси содир этган қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар юзасидан.

Хизмат транспорт воситаси ҳайдовчисининг қоидабузарлиги ўрганилганда, уларнинг 2 таси ўз тасдиғини топди ва шу вақтнинг ўзида белгиланган жарима қарздорлиги қопланди.

Қолган 9 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан белгилаб берилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 25-банди асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб содир этилганлиги маълум бўлди.

Мазкур маъмурий ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17 прим биринчи моддаси тартибида, ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ бекор қилинди.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

Ҳайвонга нисбатан шавқатсиз
муносабатда бўлган ҳайдовчининг иши судга юборилди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолат ўрганилиб, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Батафсил👉 https://bit.ly/3JCbHqy


@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот.


@BB_Tulyaganov
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда тарқалган икки хабар Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ўрганилиб, бошқа шахсга нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди ва ҳақиқатда қоидабузган шахсга қарор чиқарилди.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

Хотира бюсти устига чиқиб, ғайриижтимоий
ҳаракат қилган шахсларнинг иши судга юборилмоқда

Жорий йилнинг 2 март куни куни соат 19:00ларда, Тошкент вилояти, Чиноз туманида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб, у ерда қилган ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган 18-19 ёшлар орасидаги 5 нафар йигитларнинг шахси аниқланиб, туман ИИБга олиб келинди.

ИИБ ходими томонидан ўтказилган профилактик суҳбат давомида уларга ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик эканлиги, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимаслик, қолаверса ўз даврининг қаҳрамони, нафақат туман, балки Тошкент вилояти фахри бўлган бундай шахс хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.

Эътиборлиси уларнинг икки нафари нуфузли олий таълим муассасаси талабасидир. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун суд органига юборилмоқда.


@BB_Tulyaganov
#муносабат

‼️Олмалиқ шаҳрида сувга тушиб кетган "Дамас" бўйича маълумот

Жорий йилнинг 14 июн куни соат таҳминан 08:00 ларда ҳайдовчи 1993 йилда туғилган С.Ш бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситаси "Ибн Сино" кўчасидаги сув ҳавзаси олдида қаровсиз ҳолда қолдирилган.

Машинанинг қўл тормози кўтарилмаганлиги сабабли "Дамас" сув ҳавзасига тушиб кетган. Ушбу ҳолатда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.


@BB_Tulyaganov
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда “фуқаро Нексия автомашинасида итни судраб кетаётгани акс этган видео лавҳа” тарқалгани юзасидан

Ҳолат Янгийўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга юборилди.

Маълумотга кўра, Янгийўл туманида яшовчи 1983 й.т. фуқаро Н.А., Нексия транспорт воситасида қўшнисига тегишли бўлган итни (фарзандларини тишламоқчи бўлгани учун) яшаш манзилидан дала майдонига олиб кетаётган вақтида (итни арқон билан боғлаган ҳолда автотранспортда судраб) ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланган.

Ходимлар томонидан фуқаро Н.А. билан профилактик суҳбат ўтказилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 111 моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Янгийўл тумани судига юборилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

@BB_Tulyaganov
#муносабат

‼️ Бўстонлиқ туманида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган “Матиз” ҳайдовчиларига чора кўрилди.

🟢 Жорий йилнинг 25 июн куни Бўстонлиқ туманида бир неча “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни амалга оширишган. Шу куннинг ўзида Бўстонлиқ туманида хизмат олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига бўйсунувчи йўл патрул хизмати гуруҳи ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспекторлари томонидан ушбу ҳолат аниқланиб, “Матиз” автомобили ҳайдовчиларига МЖтКнинг 129-моддасига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга ва белгиланган талабларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.


@BB_Tulyaganov
#муносабат

Халқаро автомобил йўлида содир бўлган ЙТҲ юзасидан

Бугун, 5 февраль куни соат тахминан 09:00ларда Туркия фуқароси, 1974 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган хорижий МЧЖга тегишли Мерседес-Бенц юк автомашинаси (тиркамаси билан) М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 837 км да, ўзи билан бир йўналишда келаётган ҳайдовчи 2000 й.т. У.Ж. бошқарувида бўлган Нексия-3 автомашинасига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада тиркамадаги маҳсулотлар йўлга тўкилган ва йўлнинг маълум қисмини тўсиб қўйган.

ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Телеграм 📸 Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги автомобиль йўллари юзасидан нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳудудлар ички ишлар ҳодимлари томонидан тўлиқ назоратда олинган.


@BB_Tulyaganov