#Изоҳ
ИИО ходимлари ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам хизмат вазифасини бажариб, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди
Айни дам ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида 9 гектарлик тайёр пишган қулупнай бузиб вайрон қилиб ташланди» номли сарлавҳа билан видео тарқалмоқда.
Ушбу видео юзасидан кўпчилик ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрлар қолдирмоқда.
Шуни қайд этиш керак, ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига Ички ишлар ходимлари алоқадор эмас.
Улар жараёнда фақатгина келиб чиққан жанжални тўхтатиш, жамоат тартибини сақлаш, хизмат бурчини бажаришмоқда.
Ҳосил билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда, сабаблари ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берилади демоқда туман ҳокимлиги.
@BB_Tulyaganov

Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
Video
#изоҳ
Ангрен шаҳрида ўз жонига қасд қилган ППХ ходими билан боғлиқ вазият юзасидан “Bu Kun” информацион дастури ижодкорларига интервью берганимдан сўнг, интернетдаги айрим ахборот нашрларида ушбу изоҳ бир оз бошқачароқ талқин қилинганини кузатяпман.
Яъни, баъзи нашрлар ушбу хабарни «марҳум ППХ ходими, сафдор Бобомирзаевга фаолияти давомида "ҳеч қачон", ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган, бу ҳақида ИИББ Ахборот хизмати раҳбари маълум қилди» деб ёзишмоқда.
Мен аввало ИИББ томонидан берилаётган маълумотларни кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашаётган барча ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва шу ўринда юқоридаги мавзу бўйича берилган изоҳга қисқача ойдинлик киритиб ўтаман.
Чиндан ҳам Ангрен шаҳри ИИБ биносидаги хизмат хоналари аудио, видео кузатув мосламалари билан жиҳозланган ва марҳум ППХ ходими Бобомирзаев билан бўлиб ўтган суҳбат ҳам уларда муҳрланган. Мен кўриб гувоҳ бўлганим айни ушбу суҳбат давомида Бобомирзоевга ҳеч қандай қўполлик ёки тазйиқ ўтказилмаган.
“Bu Kun” кўрсатуви орқали берган интервьюда ҳам айни мана шу жараён ҳақида гапириб ўтганман. Бобомирзаевнинг хизмат фаолиятидаги ўтмиши, авваллари ҳақида эса вилоят прокуратураси томонидан ўтказилаётган суриштирувлар давомида ўрганилади. Натижаси ҳақида жамоатчиликка маълумот берилади.
Шу ўринда марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни, таъзиямни билдираман.

Telegram
Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари
Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
#изоҳ
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилояти ХУМСОНда жойлашган дўкондаги ҳолат» сарлавҳаси билан сурат тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга, ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.
Ҳозирда ушбу дўкондаги спиртли ичимликлар билан бир қаторга қўйилган Муқаддас Қуръон оятлари туширилган портретлар олиб ташланган ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан дўкон масъуллари билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Шу ўринда ҳолат юзасидан хабар берган, атрофдаги воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ватандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

❗️Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ туманида ИИБ ходимлари ва бир гуруҳ шахслар билан боғлиқ тарқалган ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган.
Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳар томонлама аниқлик киритилиб, батафсил ахборот берилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида зиддиятли вазият акс этган видео юзасидан
Жорий йилнинг 23 апрель куни соат тахминан 09:40 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри А.Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Матиз русумли транспорт воситасини текшириш учун тўхтатади.
Планшет ёрдамидаги текширув натижасида ушбу транспорт воситаси бегона шахсга тегишли эканлиги, (шахсни ушбу транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи) ишончнома ва ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланади.
Инспектор ҳайдовчига тегишли тартибда баённома тузишини маълум қилганда, 1998 й.т. С.Н. ЙПХ инспекторининг қонуний чора кўришига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Инспектор эса яқин атрофда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини ёрдамга чақиради.
Шундан сўнг, ўзини ҳайдовчининг акасиман деб таништирган 1991 й.т. Н.С. келиб, ходимлар хизматига халақит беради ва жараёнга аралашади. Жараёнда ходимлар вазиятни тушунтиришга уринишади аммо ака-укалар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсунмайди ва ходимларни турли номақбул сўзлар билан ҳақоратлайди.
Натижада қонуний талабга бўйсунмаган шахслар куч ишлатиш йўли билан ушланиб, қонуний чора кўриш учун Ангрен шаҳри ИИБга олиб борилади. Автоулов эса вақтинча жарима майдонига қўйилади.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚡️Олмалиқ деҳқон бозори ходими ва сотувчи ўртасидаги низоли ҳолат юзасидан
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, деҳқон бозори масъул ходими ва сотувчи ўртасидаги низоли ҳолат 25 июль куни Олмалиқ шаҳар “Ойдин” деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган бўлиб, бозор масъул ходими, 1981 йилда туғилган И.Қ. ва сотувчи 1971 йилда туғилган Ш.А. бозор патта тўлови устида ўзаро келишмай қолиб, оғзаки тортишув жанжалга айланган.
Жараёнда улар бир-бирини уятли сўзлар билан сўкиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган. Суд бугун ўтиши режалаштирилган.

#Тўлдириш
Олмалиқ деҳқон бозори ходими ва сотувчи ўртасидаги низоли ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтди
Суд қарорига кўра, фуқаро Қ.Икрамов (деҳқон бозор ходими) Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, фуқаро Ш.Ирсметова (сотувчи) Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантирилди.

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.
Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.
Ҳозирда хабарда кўрсатилган "аудио ёзув" аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, хабардаги ҳолат Прокуратура томонидан назоратга олинганлигини, тўлиқ ўрганилиб қонуний чора кўрилишини маълум қиламиз.

❗️Қонун ва қоидалар барчага баробар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пост-патруль хизматига тегишли (Д/Р 01 454 VSG) хизмат автомашинасининг давлат рақам белгиси беркитиб ҳаракатлангани акс этган сурат тарқатилди.
Мазкур ҳолат вилоят ИИББ масъуллари томонидан ўрганилди ва машина бошқарувида бўлган ходимга нисбатан (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 127-моддаси 2 қисмига кўра) қонуний чора кўрилди.
Шунингдек, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ушбу ходим ҳамда шахсий таркиб иштирокида қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий амал қилиш бўйича йиғилиш ўтказилиб, барчаси қатъий огоҳлантирилди.

Ижтимоий тармоқларда "Чинозда профилактика инспектори бошқа шахснинг автомашинасини бирор бир ҳужжатсиз миниб юрибди" мазмунида хабар тарқатилди.
Ҳолат ўрганилганда, хабарда айтилганидек профилактика инспектори иштирок этмаганлиги ва "Мардон" бу Мардонбек Боқиев бўлиб, Чиноз тумани ИИБ навбатчилик қисмида хизмат қилши аниқланди.
М. Боқиев "Кобалт" автомашинасини фуқаро Ж.А. дан ўзаро келишув асосида сотиб олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда шу ва хабарда келтирилган бошқа ҳолатлар Чиноз тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Жамоатчилик учун батафсил маълумот берилади.

Ижтимоий тармоқда "Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув бўлгани айтилмоқда" сарлавҳаси остида видео хабар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган.
Шунингдек, ҳолат бўйича судга оид экспертиза тайинланган ва ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Ангрен шаҳрида ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида рўй берган ҳолат юзасидан
Воқеа бугун 18 декабрь соат 12:00ларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳудудида содир бўлган.
Унга кўра, шу куни хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи 1988 й.т. С.Х. бошқарувидаги Нексия-2 автомашинаси қоида бузганлиги учун тўхтатилган.
Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш берилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида, ҳайдовчи ҳужжат беришдан бош тортиб воқеа жойидан кетиб юборган.
Шундан сўнг шаҳар деҳқон бозори ҳудудида 2 чи марта тўхтатилган фуқаро огоҳлантирилиб, қонуний талабга бўйсуниши сўралганида, у ЙПХ инспекторини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, қаршилик кўрсатишда давом этган.
Натижада инспектор Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга асосан, "электрошокер" қўллаган.
Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қўшимча ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқлаб кетилди» изоҳи билан хабарлар тарқалмоқда
Ҳолат тармоқларда бироз бошқачароқ талқин қилинмоқда. Аслида инспектор хизмат вақтида жароҳат олган.
Кеча 8 апрель соат 21:10ларда Тошкент тумани Қорасарой МФЙда яшовчи, 1968 й.т. фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётганлиги сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Халиқов, 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.
Натижада тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.