Zarnews.uz
15K subscribers
78.4K photos
9.94K videos
376 files
41.2K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Самарқандда ишга жойлаштириш ва сохта аттестатни тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик фаолиятини олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди.

👉 https://zarnews.uz/cq0

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Бажарилмади-ку!
"Кейинроқ қиламиз", деб қутулганди, аммо...

@zarafshonbotимизга келаётган мурожаатларга берилган жавоблардаги айрим ваъдалар бажарилмаяпти. Бу ҳақда таҳририятимизга жойлардан турли эътирозлар келиб тушяпти.

Шундай хатлардан бири Пайариқ туманидан бўлди. Унда ёзилишича, 2021 йил 2-чорагида бажаришга ваъда қилинган иш ҳалигача амалга оширилмаган.

Хусусан, фуқаролар "Фарзандларимиз хавфсизлиги учун пиёдалар йўлаги керак" деб мурожаат қилган эди.
Унда Сартовул ва Жавшар қишлоқларида яшовчи аҳоли фарзандларининг 5-мактабга бориб-келишлари учун пиёдалар йўлаги яроқсиз аҳволга келиб қолганини билдирган. Улар ушбу муаммога ечим топишнинг имкони бормикан, деб савол қўйишганди.

Мурожаатга Пайариқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Р.Примов "Пиёдалар йўлаги шу йил (2021 йил) апрель-июнь ойларида қурилади", деб жавоб берганди.

Жавоб хатига кўра, ушбу йўл корхона тасарруфида бўлиб, 1,5 километр пиёдалар йўлакчаси қуриб бериш 2021 йилнинг 2-чорагида жорий таъмирлаш режаси асосида амалга оширилиши белгиланган.

Афсуски, фуқаролар бу ваъда бажарилмаганини билдирмоқда.

@Zarnews_uz
Венгрия президенти этиб илк бор аёл сайланди.

У Орбан ҳукмрон партияси раҳбари ўринбосари, 44 ёшли Каталин Новак.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Абдуллажон"нинг онаси 86 ёшга кирди

Ўзбекистон халқ артисти, беқиёс маҳоратли актриса Тўти Юсупова 1936 йил 10 мартда Самарқанд туманида туғилган.

- Суюкли устозимиз, миллий театр дарғаларидан бири, эл севган актриса Тўтихоним ая «Келинлар қўзғолони» спектакли, «Абдуллажон» фильмидаги образлари билан элда ҳурмат, ном қозонган, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева. - 1957 йилдан ҳозирги ўзбек миллий академик драма театри актрисаси. Ҳафиза, Соня, Қорасоч, Ҳожар, Нури, Она, Хонзода, Шафақ, Раҳима, Сотти, Фотима, Зеби, Нодира, Мастура каби турли қаҳрамонлар образини яратган.

Тўти Юсуповага соғлиқ-саломатлик, яна юзлаб ажойиб ролларни халқимиз - кино ва театр санъатимиз ихлосмандларига туҳфа этишларини тилаймиз!

@Zarnews_uz
Тожикистонлик "наркокурьер" билан савдони йўлга қўйган шахслар қўлга олинди

👉 https://zarnews.uz/lvvy

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Расман: “Cotton Campaign” Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилди

“Cotton Campaign”нинг етакчи ҳамкори бўлган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” томонидан 2021 йилда пахта теримида ўтказилган мустақил мониторинг натижаларига асосан Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкот бекор қилинди.

Маълумот ўрнида, “Cotton Campaign” - инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси саналади. У ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.

@Zarnews_uz
Нурободдаги қуёш фотоэлектр станцияси апрель ойигача ишга тушади

Бугун, 10 март куни Энергетика вазирлиги томонидан Нуробод туманида умумий қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонига пресс-тур уюштирилди.

Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан 353 гектар майдонда барпо этилаётган станцияни жорий йилнинг апрель ойига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилгани қайд этилди.

Электр станция ишга тушгач, йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Яъни, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

@Zarnews_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анталияда Туркия, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари учрашувига келган журналистларнинг узун навбати саф тортди.

@Zarnews_uz
“12 йилдан ортиқ амал қилганди”: Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирилди

Президент ахборот хизмати мазкур воқеага ўз муносабатини билдирди.

"Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз.

12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.

Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди.

Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир",
дейилади Президент матбуот котиби хабарида.

@Zarnews_uz
📌 Барча давлат органларида раҳбарларнинг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади

✍️ Президент Фармони билан:

Хотин-қизлар масалалари бўйича республика комиссияси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури”ни тасдиқлайди ва ижрога қаратилишини таъминлайди:

➡️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

❗️2024 йил 1 январга қадар:

🔹 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизлар улушини камида 30 фоизга етказиш;

🔸 барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш.

❗️Бунда мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

@Zarnews_uz
🌤Эртага, 11 март куни Самарқандда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 16-21 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

@Zarnews_uz
#Ўқинг_қизиқ!
Жаноб Браунинг - тўппончалар қироли

Браунинг тўппончаси ҳақида кўпчилик эшитган. Аммо унинг ихтирочиси ким эканлигини ҳамма билмайди.

👉 https://zarnews.uz/ip9

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Хайрли тонг, азизлар!

Садақа балони даф қилади


Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.

Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва бағрикенглик.

Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради:
тавозеъ ва ҳожатмандлик.

Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.

@Zarnews_uz
📌 Ўзбекистонга январь ойида 39 та давлатдан қоғоз ва картон импорт қилинди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 39 та давлатдан қиймати 26,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 20,9 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган.

📊 Қоғоз ва картон импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,4 минг тоннага ошган.

🌎 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картон импорт қилган давлатлар:

Россия – 11 минг тонна

Хитой – 2,7 минг тонна

Финландия – 1,9 минг тонна

Беларусь – 1,5 минг тонна

Германия – 1,2 минг тонна

Украина – 1,1 минг тонна

Швеция – 391 тонна

Польша – 321,3 тонна

Туркия – 230 тонна

@Zarnews_uz
Паст Дарғом ва Ургут туманларидаги иккита аҳоли пунктига ичимлик сув тармоғи тортилди

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ томонидан Паст Дарғом тумани "Бахшибойи" маҳалласида 400 метрли ичимлик суви тармоғи тортилди. Натижада маҳалладаги 39 хонадонда истиқомат қилувчи 193 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

👉 https://zarnews.uz/z47k

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларни ободонлаштириш бўйича вилоят штаблари тузилди

@Zarnews_uz
«Хитой Тайваннинг мустақиллигига ҳеч қачон тоқат қилмайди» — Хитой мудофаа вазирлиги

Хитой Тайван билан тинч йўл орқали бирлашишга қатъий содиқ, бироқ Тайваннинг “мустақиллиги”га ҳеч қачон тоқат қилмайди, деди Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь.

👉 https://zarnews.uz/glm

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube