Zarnews.uz
14.4K subscribers
85.2K photos
11K videos
462 files
43.5K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
#Бажарилмади-ку!
"Кейинроқ қиламиз", деб қутулганди, аммо...

@zarafshonbotимизга келаётган мурожаатларга берилган жавоблардаги айрим ваъдалар бажарилмаяпти. Бу ҳақда таҳририятимизга жойлардан турли эътирозлар келиб тушяпти.

Шундай хатлардан бири Пайариқ туманидан бўлди. Унда ёзилишича, 2021 йил 2-чорагида бажаришга ваъда қилинган иш ҳалигача амалга оширилмаган.

Хусусан, фуқаролар "Фарзандларимиз хавфсизлиги учун пиёдалар йўлаги керак" деб мурожаат қилган эди.
Унда Сартовул ва Жавшар қишлоқларида яшовчи аҳоли фарзандларининг 5-мактабга бориб-келишлари учун пиёдалар йўлаги яроқсиз аҳволга келиб қолганини билдирган. Улар ушбу муаммога ечим топишнинг имкони бормикан, деб савол қўйишганди.

Мурожаатга Пайариқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Р.Примов "Пиёдалар йўлаги шу йил (2021 йил) апрель-июнь ойларида қурилади", деб жавоб берганди.

Жавоб хатига кўра, ушбу йўл корхона тасарруфида бўлиб, 1,5 километр пиёдалар йўлакчаси қуриб бериш 2021 йилнинг 2-чорагида жорий таъмирлаш режаси асосида амалга оширилиши белгиланган.

Афсуски, фуқаролар бу ваъда бажарилмаганини билдирмоқда.

@Zarnews_uz