Zarnews.uz
14.5K subscribers
84.6K photos
10.9K videos
453 files
43.3K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
🌤Эртага, 10 март куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 16-21 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.

@Zarnews_uz
#Ўқинг_қизиқ
Тўтиқушлар ёрдамида очилган жиноятлар

Одатда жиноятчиларни қидиришда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига махсус ўргатилган итлар ёрдам беради. Лекин оддий уй тўтиқуши туфайли адолат ғалаба қозонган ҳолатлар ҳам бор. Қуйида ушбу нозик ва садоқатли қушлар очиб берган жиноятлар тўғрисида сўз юритамиз.

👉 https://zarnews.uz/fux

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Тайинлов

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ибрагимов Исматжон Негматович Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

@Zarnews_uz
Хайрли тонг, азизлар!

Бошқалар нима деркин?

Ана шу сўз жамоатчилик фикрининг умумий меъёри.

Биринчи фикр билдирган одам шубҳасиз ё таҳсинга ёки нафратга дучор бўлади.

Кейинги фикр билдирувчилар эса бу борада биринчи одам текислаб кетган ўзларининг "тўғри йўл"ига тушиб йўрғалайдилар.

Ўткир ҲОШИМОВ.

@Zarnews_uz
📌 Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошди

✈️ Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари январь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган.

Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,1 фоизга қимматлашгани кузатилган.

@Zarnews_uz
Мексикалик аёллар 8 март куни яшаш ҳуқуқини талаб қилишди

8 март куни ўн минглаб аёллар Мехико кўчаларига чиқиб, аёллар ўлими ва оиладаги зўравонлик ҳолатлари рекорд даражада қайд этилган мамлакатда адолат ва яшаш ҳуқуқини талаб қилишди. Намойишни 3000 нафар полициячи қўриқлади.

👉 https://zarnews.uz/ik3

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
«Зарафшон» газетасининг 2022 йил 10 март кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- Чўпонота тепалигида бодом етиштирилади;
- Ишсиз фуқарога ер ажратиш: Кимга имтиёз, кимга имконият берилади?;
- Уч масъулдан уч хил жавоб;
- Кўп қаватли уйлар — жамоат мулки;
- Музейда "селфи" олиш мумкин эмас, аммо ўтмишдан ибрат, хулоса олиш мумкин.
- "Динамо"га "юлдуз"лар эмас, жонкуяр футболчилар жалб қилинган.

Шунингдек, унда “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.
Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Forwarded from Kontekst.uz
test.argos.uz — саволлардан намуна

Фуқаролар давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар қайси шаклда амалга оширилади?
Anonymous Quiz
37%
Ариза, таклиф ва шикоят
52%
Оғзаки, ёзма ва электрон
9%
Оғзаки ва ёзма
2%
Таклиф ва тавсия
Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида Юн Сок Ёл ғалаба қозонди

Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида “Халқ кучи” асосий мухолифат партиясидан номзод Юн Сок Ёл ғалаба қозонди.

Унинг рақиби мағлубиятини тан олди, деб хабар бермоқда «Yonhap» Жанубий Корея ахборот агентлиги.

@Zarnews_uz
Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 169-моддасига (ўғрилик) ўзгартиришлар киритилмоқда

Қонун лойиҳасига кўра, ахборот технологияларидан ёки электрон тўлов воситаси ёҳуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ахборот тизимига рухсатсиз кириб ёки электрон тўлов воситаси ёхуд масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб содир этилган ўғрилик жинояти учун жавобгарликни Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

Маълумот учун: 2021 йил давомида банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495 млн. сўм зарар етказилган.

@Zarnews_uz
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум қилинди

Чарм қўлқоп устаси Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказади.

Суперўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (8-1, 6КО) навбатдаги жангини 19 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказадиган бўлди.

10 раундга мўлжалланган жангда боксчимизга канадалик Дэвид Зегарра (34-7, 21КО) рақиблик қилади.

@Zarnews_uz
25 ёшли самарқандлик қизнинг онасини калтаклагани бўйича ИИБ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда “Қизи ўз онасини ураяпти" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

👉 https://zarnews.uz/5251

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Украинадаги зиддият: сўнгги воқеалар

▪️Украина манбаларига кўра, Мариуполдаги болалар шифохонаси ва туғруқхона жойлашган тиббиёт мажмуасига уюштирилган зарба оқибатида камида 17 киши жароҳатлангани маълум қилинди.

▪️Мариуполь ҳозир қамалда. Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шаҳарда оддий қулайликлар қолмаган.

▪️Британия парламентида Зеленскийнинг масофавий нутқини тинглаган Буюк Британия бош вазири Лондон Украинага “ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиш”да ёрдам беришини айтди.

▪️ Халқаро валюта жамғармаси Украинага фавқулодда ёрдам сифатида 1,4 миллиард доллар ажратади.

▪️ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбийларни Украинадаги урушда иштирок этиш фактларини тан олди.

▪️ БМТ маълумотлари: уруш бошланганидан бери 516 тинч аҳоли ҳалок бўлди, 908 нафари яраланди. Аслида, бу кўрсаткичлар юқорироқ, чунки жанг майдонларидан маълумотлар кечикиб келмоқда.

▪️ Sony компанияси россиялик фойдаланувчилар учун PlayStation Store фаолиятини тўхтатди. Nintendo Россияга ўйин консолларини етказиб беришни тўхтатди.

▪️ Европа Иттифоқи россиялик 146 сенатор ва 14 тадбиркорга қарши санкциялар киритди.

▪️ Amazon Россияга маҳсулот жўнатишни тўхтатди.

▪️ Мединский: Россия – Украина билан Брест вилоятидаги музокаралардан кутилган натижага эришилмади. Музокаралар яқин орада давом эттирилади.

▪️ АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Россиядан нефть ва энергетика ресурсларини олиб киришни тақиқловчи қонун лойиҳасига овоз берди.

▪️ Уч томонлама Туркия, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида учрашади.

▪️ Версалда 10-11 март кунлари бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида 27 аъзо давлат Украина, Грузия ва Молдованинг тезлаштирилган аъзолиги бўйича аризани муҳокама қилади.

@Zarnews_uz
Самарқанднинг Чўпонота тепалигида ёнғоқ, бодом етиштирилади. Аммо адирликда суғориш тизими қандай йўлга қўйилади?

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят бўйича 10 миллион 243 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Куз фаслида режадаги 6,2 миллион туп кўчат экилган. Баҳорда эса автомобиль йўллари ёқаси, фермер хўжаликлари майдонлари четлари, корхоналар, маҳаллалар, ободонлаштириш бошқармаларининг бўш ҳудудлари, ижтимоий соҳа объектларининг бўш қисмига 10,2 миллион туп кўчат экиш ишлари олиб бориляпти.

👉 https://zarnews.uz/lbl

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда чўчқа юраги трансплантацияси қилинган одам вафот этди

Дэвид Беннет – тарихда чўчқа юраги кўчириб ўтказилган биринчи одам эди. У гени ўзгартирилган ҳайвоннинг органи билан икки ой яшади.

👉 https://zarnews.uz/n45

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Краснодар ўлкасида маошсиз ва ҳужжатсиз қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига Краснодар ўлкасидаги иссиқхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз маошлари берилмаётгани ва фуқаролик паспортлари олиб қўйилгани юзасидан мурожаат қилган.

Ушбу юртдошларимиз муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ваколатхона томонидан Курганск тумани полиция бўлими билан ҳамкорликда вазият ўрганилди ва фуқароларимизнинг паспорт, патент, миграцион карталари иш берувчилардан олиб берилди.

@Zarnews_uz
Ишсиз фуқарога ер ажратиш: Кимга имтиёз, имконият берилади?

Ҳозирда юртимизда етиштирилган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дунёнинг 66 мамлакатига экспорт қилинади. Ўтган беш йилда мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотлар экспорти қарийб икки баробар кўпайди.

👉 https://zarnews.uz/wwk

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube