This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_куни
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 38-моддаси.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни
#3dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 декабр ҳалқаро ногиронларни химоя қилиш куни

📍Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир.

📌Жорий йилнинг октябр ойидан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартлар асосида, "ногирон" сўзи ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" атамасидан фойдаланиш жоиз деб топилди.

🔰Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги мутассаддилари, сектор раҳбарлари томонидан туманда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор инсонлардан ҳабар олишиб, совға саломлар улашишди.

Албатта, бундай чора-тадбирлар халқимиз орасида имконияти чекланган инсонларнинг ўз ҳаётидан рози ҳолда, фаровон турмуш кечиришларига замин яратмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Юқори Чирчиқ туман прокурор секторининг олис Жамбул ҳудудидаги 22 мактаб залида уюшмаган ёшлар ва аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

📌Учрашувда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Асқаров, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари Ш.Турсунбоев, прокурор ёрдамчиси У. Саидов, халқ таълими бўлими рахбари Г.Айтекова, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари ҳамда ҳудуддаги уюшмаган ёшлар иштирокида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

📕Мутасаддилар томонидан ёшларга замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаш, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида тушунтиришлар берилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#савобли_амаллар_кўпаяверсин

⚡️Ҳар йили "3 декабр Халқаро ногиронлар куни"ни нишонланишдан асосий мақсад, ногиронлиги бўлган шахсларни тенг ҳуқуқлилик асосида жамиятда иштирок этиши, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаш, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

📌Куни кеча сана маносабати билан туманимизнинг барча ҳудудларида саховатпеша инсонлар томонидан бир қатор савобли ишлар амалга оширилди.

📍Жумладан Юқори Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими мудираси Г.Айтекова ва ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров томонидан 3-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Эргашова Ойниса, 10-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Жўрабоев Умиджон ва шу сингари бир қатор уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан ҳабар олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Халқаро_кун

🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни

🏦
2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Пировард мақсад – 2021 йилга уч томонлама: Инновация вазирлиги, Фанлар академияси ва олийгоҳлар нима натижаларга эришади, деган саволга аниқ жавоб керак

Президент: Главный вопрос, требующий конкретного ответа: какой результат покажут Министерство инноваций, Академия наук и вузы в 2021 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади.
Янги корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади. Илгари бундай маҳсулотлар асосан четдан олиб келинарди. Шунингдек, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Мажмуада 700 га яқин киши иш билан таъминланади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии открытия Ташкентского металлургического завода в Янгихаётском районе.
Новое предприятие будет производить в год 500 тысяч т металлического листа с цинковым и полимерным покрытием. Сегодня потребность в этой продукции обеспечивается преимущественно за счет импорта. Ожидается, что предприятие будет экспортировать продукцию на 90 млн долларов в год. Комплекс обеспечит работой около 700 человек.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини қайд этди.
Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

В рамках мероприятий по открытию Ташкентского металлургического завода Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.
Глава нашего государства отметил, что реализованный проект является примером эффективной кооперации компаний и банков Узбекистана и России.
На встрече рассмотрен ход реализации приоритетных программ и проектов, обсуждены совместные планы по расширению практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#лицейларга_қабул_ДТМ_орқали_амалга_оширилади

🔰“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

📍Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади, зарурий шароитлар яратилади.

⚡️Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

📌Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти орқали амалга оширилади.

❇️Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Конститутция

📍Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

⚡️Жорий йил 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Шу сабабли кўпчиликда байрам арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши тўғрисида айрим саволлар юзага келмоқда. ЎзА ушбу саволларга жавоб тайёрлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Конституция қабул қилинган кун арафасида ходимларга қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

❇️Байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

🟢🔴 5 декабрь, шанба - ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔴 6 декабрь, якшанба - барчага дам олиш куни;

🟢 7 декабрь, душанба - барчага иш куни;

🔴 8 декабрь, сешанба - барчага дам олиш куни;

🟢 9 декабрь, чоршанба - барчага иш куни.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналша уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter