Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Туманимизда "Ёшлар дафтари" дастури ижроси доирасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йил 15 октябр куни Юқори Чирчиқ туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Н.Хожиев сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди.

📌Учрашувда туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Н.Хожиев ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тушунтиришлар ишлари олиб борди. Шунингдек, ёшлар билан ишлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва салбий иллатларнинг олдини олиш ва бу борадаги ишларни тизимли йулга қўйиш лозимлиги ҳақида алоҳида такидлаб ўтишди.

Суҳбат давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди. Учрашув самимий ва очиқ руҳда бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Юқори Чирчиқ туман прокурор секторининг олис Жамбул ҳудудидаги 22 мактаб залида уюшмаган ёшлар ва аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

📌Учрашувда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Асқаров, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари Ш.Турсунбоев, прокурор ёрдамчиси У. Саидов, халқ таълими бўлими рахбари Г.Айтекова, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари ҳамда ҳудуддаги уюшмаган ёшлар иштирокида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

📕Мутасаддилар томонидан ёшларга замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаш, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида тушунтиришлар берилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 9 декабр куни 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Ф.Ахмедов, вилоят прокурор сектор котиби М.Эгамбердиев ҳамда Юқори Чирчиқ туман прокурори Ғ.Абдусаламовлар иштирокида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

🔰Учрашувда туман прокурори Ғ.Абдусаламов сўз олиб, бугунги кунда ҳудудлардаги ёшлар муаммоларини бартараф этиш, ёшлар сиёсати юзасидан олиб борилаётган самарали ишлар хусусида тушунтиришлар берди.

📌Шунингдек, вилоят прокурори катта ёрдамчиси Ф.Ахмедов ва вилоят прокурори сектор котиби М.Эгамбердиевлар мамалакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган янгича тизим ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар хақида тўхталиб ўтди.

❇️Тадбир сўнгида иштирокчилар мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, ўз таклифларини ҳам билдиришди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Султонравот" махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 10 умумий ўрта таълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўткадилди.

📌Учрашувда туман прокурор сектор штаб котиби, халқ таълими бўлими, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, "Халқ банки" филиали ходимлари, иккинчи сектор штаб аъзолари иштирок этишди.

📍Ёшлар бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш мақсадида талаб ва таклифлар юзасидан юз нафар ёшлар билан суҳбатлашилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 4 март куни Юқори Чирчиқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов туман марказидан узоқда жойлашган Қўрсой МФЙда истиқомат қилаётган ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида ушбу ҳудуддаги 17-сонли мактабда бўлди.

📍Сектор раҳбари мулоқот аввалида, мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди ва бу борада ўз тавсияларини берди.

🔰Шундан сўнг, ҳудуд ёшлари билан самимий мулоқот ўтказилиб, унда 10 нафар ёшларнинг мурожаатини тингланди. Тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилиб, саволларга жавоблар олишди.

⚡️Ёшлар ушбу учрашувдан мамнун бўлишиб, келгусида шу каби учрашувларни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

📍Бугун Юқори Чирчиқ туман 2-сектор ҳудудида жойлашган Халқ таълими тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида "
Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

⚡️
Учрашувда туман прокурор ёрдамчиси У.Саидов, туман Мудофаа ишлари бўлими раҳбари А. Мусақулов ҳамда туманнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

📊Умумтаълим мактабининг битирувчи
ёшлари билан бўлган учрашув қизғин ва муросаларга бой, самимий тарзда ўтказилди.

🔰Раҳбар
ва ёшлар "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мастаҳкамлаш" йилида яратилаётган катта имтиёзлар, кичик тадбиркорлик йўналишларида, Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда яратилган имкониятлар хусусида батафсил суҳбатлашишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat