#лицейларга_қабул_ДТМ_орқали_амалга_оширилади

🔰“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори эълон қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

📍Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади, зарурий шароитлар яратилади.

⚡️Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

📌Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти орқали амалга оширилади.

❇️Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat