#кун_тартиби

⚡️Ҳар бир байрамнинг ўз моҳияти бор: Наврўз сайиллари ўзимизга хос ва мос қадриятларимиз, асрий анъаналаримиз тарғиботи билан уйғун бўлиши керак — Зойир Мирзаев

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

Бугун вилоятимиз ёшлари, хусусан, маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан овозли чатда мулоқот ўтказдик

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️Ҳар бир қурилиш инсон учундир, лойиҳаларда энг аввало мана шу ҳақиқат акс этиши керак. Зотан, қурилишлар қиймати ҳашамат билан белгиланмайди — Зойир Мирзаев

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жабҳалардаги жараёнларни кўздан кечирмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#эзгулик
#хирмонга_барака
#кун_тартиби

Бугун саховатли ёзнинг биринчи куни. Халқ таъбири билан айтганда, пишиқчилик, ғалвирни сувдан кўтарадиган, деҳқоннинг меҳнати тарозига қўйиладиган кунлар ҳам келди. Эл-юртимиз хирмони бунёдкорлари учун шарафли ва масъулиятли мавсум бошланмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вакиллари, тегишли мутасаддилар иштирокида табиий газ, электр энергияси таъминотини иқтисод қилиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Мулоқотда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газни иқтисод қилиш, ҳудудларга табиий газ етказиб беришни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсуми даврида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан фикр алмашдик.

Йиғилиш давомида мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида йирик истеъмолчи корхоналар ҳамда газ шохобчаларига етказиб берилиши режалаштирилган табиий газни 25-30 фоизгача иқтисод қилишни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлар таклифлари тингланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM