#хирмонга_барака

Жорий йилнинг сентябр ойидан далаларда пахта йиғим терими авжида. Ҳозирги кунда ҳар биримиз далалардаги ҳосилни увол қилмасдан йиғиш ишларида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз зарур.

❇️Туманимизда пахта тайёрлаш шарнома режасини бажараётган фермерлар сони кўпаймоқда. Жумладан, Туркистон ҳудудидаги "Тожиаҳмад" фермер хўжалиги 22.7 гектар майдондан 68.8 тонна пахта хом ашёсини давлат қабул пунктларига топширди.

✳️"Олға" ҳудудидаги Айдаров Азамад фермер хўжалиги 3 гектар майдондан 7.9 тонна пахта хом ашёсини йиғиштириб олиб, режани уддалашга эришди.

⚡️Юқори Чирчиқ туманининг барча фермер хўжаликлари хирмонларига барака тилаб қоламиз.

Юқори Чирчиқ туман Ахборот хизмати
#хирмонга_барака_юртим


Бугунги кунда хирмонларимиз оқ олтинга тўлиб, Юқори Чирчиқ тумани жорий йилги шартномавий пахта топшириш режасини бажарди. 19 октябр ҳолатига кўра 12 минг 843 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилиб, 101.45 % га бажарилди.

⚡️Айни вақтда вилоят кесимида Юқори Чирчиқ тумани шартномавий режани бажариш борасида учинчи ўринда кетмоқда. Туманимиз пахтакорлари йил бошидан давлатга 12 минг 660 тонна пахта топшириш режалаштилилган бўлиб, мавсум якунига қадар ҳосилдорликни 34-35 центнерга етказишни режалаштирган.

✳️Илғор теримчилар, отряд рахбарлари ва терим мавсумида катта жонбозлик кўрсатган фермер хўжаликларига туман хокими совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#эзгулик
#хирмонга_барака
#кун_тартиби

Бугун саховатли ёзнинг биринчи куни. Халқ таъбири билан айтганда, пишиқчилик, ғалвирни сувдан кўтарадиган, деҳқоннинг меҳнати тарозига қўйиладиган кунлар ҳам келди. Эл-юртимиз хирмони бунёдкорлари учун шарафли ва масъулиятли мавсум бошланмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#хирмонга_барака

Вилоятимиз пахтакорлари 2022 йил ҳосили учун етиштирилган қимматбаҳо саноат хомашёсини йиғиб олишга киришдилар

Бугун эрта тонгдан Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари, нуронийлар, жамоат ва давлат ташкилотлари мутасаддилари, туман ва шаҳар ҳокимлари, фермер ва кластерлар раҳбарлари,  қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари пахта мавсуми олдидан эзгу таомилга мувофиқ, Зангиота зиёратгоҳида йиғилдилар.

Дастлаб муаззам маскан зиёрат қилиниб,  ўтганлар руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.

Табаррук қадамжода жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди.

Баракали хирмонни тўплашда бел боғлаган бободеҳқонларнинг ишига унум, юртимизга  тинчлик, эл дастурхонига тўкинлик сўраб  хайрли дуолар қилинди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok