O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.71K subscribers
27.2K photos
3.27K videos
374 files
7.57K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқларда “Биз оилавий зўравонликка қаршимиз” мавзусида челленж ташкил этяпмиз. Ҳурматли ижодкорлар, сизда ушбу мавзуга оид шеър, ҳикоя, мақола, ролик, блогпост бўлса, Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига тақдим қилишингизни сўраймиз. Уларни саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Абдулла Орипов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

*  *  *
Кимдир - ўлди деймиз, ногоҳон,
Бунга албат сабаб бор бешак.
Ё қуюлган миясига қон,
Тўхтаб қолган ва ёки юрак.

У, шунчаки топмаску завол,
У, шунчаки ахир ўлмаган.
Сиз билмассиз балки, эҳтимол,
Рўзғорида тинчи бўлмаган.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

ЭРКАК БЎЛ

Эрмисан, эркак бўл, саналмас бутун
Бир аёлни бахтли қилмаган эркак.
Бошимда эрим бор, деган сўз учун
Аёлни бошингга қўймоғинг керак.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
​​#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

АЁЛНИ УРМАНГ!

Бу ерда чиройли сўзлар, ҳадислардан намуналар бўлиши мумкин эди. Мушоҳадага чорловчи сарлавҳа ҳам. Ундай қилмадим, чунки неча ойлардан бери “ёзмайман, бу мавзуга аралашмайман” деганим сари бу мавзу жуда ҳам кўп қаршимдан чиқяпти: калтакланаётган аёллар… (Бу ҳақда ёзиш бир неча йиллик руҳий жароҳатларимни тирнаши мумкинлиги учун ҳам ёзмай юргандим. Аммо ана шу оғриқлар ичра нимадир ёзмасам бўлмаслигини тушундим.)
Биз калтакланган, таҳқирланган, фарзандининг нажаси едирилган, зўрланган… ҳатто ўлдирилган, ҳа-ҳа, эри томонидан ўлдирилган аёллар ҳақида ҳам бемалол, бир тукимиз ўзгармай фикр айтиладиган, бу хўрлик ва ваҳшийликка аёлнинг қайси айби сабаб бўлгани муҳокама қилинадиган жамиятда яшаяпмиз. Биз “аёлни урмаслик керак” деган одамга душманона қараладиган, беномусдан олиб, феминистга солинадиган жамиятда яшаяпмиз.
Одамлар кимнидир муҳокама қилаётганда ўзини қандай ҳис қиларкин-а? Фаришта дебми, авлиё дебми? Бировларни худди ўзида заррача айб йўқдек муҳокама қилишади. “Аёл эрига гап қайтарса, уриш мумкин”, “Аёл қайнонадан алоҳида яшаймиз деса, қайнонанинг олдида таҳқирлаш мумкин”, “Аёл бефаросат бўлса, видеога олиб шарманда қилиш мумкин”, “Аёл хиёнат қилса, ўлдириш шарт!” Замондошларимизнинг фикри булар! Даҳшат! Хиёнат ҳақида ёзмоқчи эмасман. Барчасига кифоя қилувчи, ҳисоб-китобини тўғрилаб, ҳар ишнинг жазосини ҳам, мукофотини ҳам берувчи Зот бор.
Мен эркак томонидан калтакланаётган, қатл қилинаётган ожиза хилқатнинг тақдирини ўйлаяпман. Келажакни ўйлаб, қизимнинг, шу миллат қизларининг тақдирини ўйлаб ташвишга тушяпман. Жамиятда аёлни уриш мумкин деган фикр шаклланган. Ҳатто ўлдирилган аёлнинг ҳам нима учун эри ўлдирганини суриштиришади. Қани айтинг-чи, аёлни қайси айби учун ўлдириш керак? Умуман, банда банданинг жонини олиши қайси динда ва қайси миллатда, қайси урф-одатда мумкин? Кучлиларнинг ожизларга зулм қилиши қаерда ёқланади?
Сабаб муҳим эмас, муҳими натижа: аёл калтакланди ва ўлдирилди! Қайси жамиятда аёл калтакланса, у жамиятда ботир йигитлар, маъсума қизлар етишиб чиқмайди. Чунки аламзада аёл аламини ичига ютиб фарзандини қорнида кўтаради, аламини ичига ютиб, зўрға чидаб унга сут беради. Асаблар, аламлар, таҳқирларни ютган фарзандлар ким бўлиб етишади? Зўравон эркак, жаврақи аёл. Инсон тасаввурида эркак ва аёл модели дастлаб оилада ота-она мисолида шаклланиши кўплаб илмий китобларда тасдиқланган. Оилада онасининг таҳқирланганини, калтакланганини, юз-кўзи кўкарганини кўриб улғайган ўғил фарзанд онгида “аёлни уриш мумкин” деган фикр шаклланади ва келажакда у ҳам онасининг азобларини қайсидир шўринг қурғурга қайтаради. Бундай оилада катта бўлган қиз эса эркакларга нисбатан қўрқув, нафрат билан улғаяди. Эрта бир кун турмушга чиққанда ҳам эрига меҳр бера олмайди ва яна қарабсизки, калтак ейди…
Аёлни уриш мумкин, ўлдириш мумкин деган фикрни ўзгартирмасак, бизни жуда ҳам аянчли келажак кутиб олади. Аёли хўрланган жамият – тамом бўлган жамият. Унда муҳаббатга, гўзалликка, эзгуликка ўрин йўқ. Бу мақолани ўқияпсизми, демак, сизнинг ҳам опангиз, синглингиз, қизингиз бордир. Йўқ бўлса, онангиз бордир… Наҳотки, уларни уриш мумкин?!

Ситорабону Шомуродова,
ўқитувчи ва шоира

👇
@sitorabonu_audiolar
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоири

АЁЛГА БОШ УРИШ

Қадим ҳаёт йўлларида
Кўпдир зоти – аёл, бас.
Тўмариснинг қўлларидан
Туғ олмаган аёлмас.

Руҳим, юлдуз, кўкка боғлан,
Юлдуз – фақат хаёлмас.
Улуғбекдай битта ўғлон
Туғолмаган аёлмас.

Кўпни кўрган бу ер юзи,
Кумга сингган садо, сас,
Жалолилдин туғмай ўзи,
Мард кўринган аёлмас.

Навоийсиз-ку жаҳон йўқ,
Бор ҳайрат-ку ўшанга.
Онасидан бир нишон йўқ,
Тиз чўкинг йўқ нишонга.

Фидоликка кимдир қодир,
Кўқдами ё гўрдаги?
Барча тирик, ўлик ботир
Бўлса унинг гўдаги!

«Даҳо»ламай тек туринг, Сиз
К,олманг ранжу уволга.
Йўқ, аёлга бош уринг, Сиз,
Даҳо туққан аёлга.

1988 йил 12 июль

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқларда “Биз оилавий зўравонликка қаршимиз” мавзусида челленж ташкил этяпмиз. Ҳурматли ижодкорлар, сизда ушбу мавзуга оид шеър, ҳикоя, мақола, ролик, блогпост бўлса, Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига тақдим қилишингизни сўраймиз. Уларни саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Абдулла Орипов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

*  *  *
Кимдир - ўлди деймиз, ногоҳон,
Бунга албат сабаб бор бешак.
Ё қуюлган миясига қон,
Тўхтаб қолган ва ёки юрак.

У, шунчаки топмаску завол,
У, шунчаки ахир ўлмаган.
Сиз билмассиз балки, эҳтимол,
Рўзғорида тинчи бўлмаган.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Тинчликнинг энг лаззатли қўшиғи

Тонг...
Атроф уйғонар оҳиста...
Шу осуда борлиқ, хотиржам осмон
Бувамнинг кафтидек бошимда паноҳ.
Хотиржам ястанган шу сокин замин
Момомнинг бағридек беҳадик, бехавф...

Кундуз...
Бир интиқ ҳис билан оқа бошлайман,
Даврим шиддатига қўшилиб.
Юрагим гурсиллар, юрагим урар
Қадам товушидек отамнинг...

Шом...
Йўлларни чангитиб пода қайтади,
Димоқни қитиқлар пиёздоғ ҳиди...
Бу оқшом шу қадар майин чўкади,
Онамнинг нигоҳи сингари майин...

Оқшом...
Бундай елкаларга суянмоқ мумкин бемалол,
Жуфти ҳалолимнинг лутфлари сўнгсиз...
Қўлим кафтларида, кўзларида кўзим,
Бу бахтнинг сувратин чиза олгай ким.?

Шамшоддай қаддингдан айланай, ўғлим,
Қизим, кўзингдаги бахтга чўкайин!...
Кўксида асраган болаларимни,
Ватан, тупроғингни ҳар Тун ўпайин...

Саҳар...
Уйғонаман,
гудок чинқириғи
ва ё
соат зангиданмас,
Масъум набирамнинг жонбахш йиғисидан!...

Ассалом, янги Кун!
Ассалом, Ҳаёт!

Гавхар Ибадуллаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

“Уялинглар! аёллар билан
Баҳслашманглар, қилманглар пойга.
Лекин барча ғалабаларни
Ташланглар уларнинг пойига.
Аёлларга кетмон бермангиз,
Аёлларга берманг белкурак.
Аёлларга кўнгил беринглар,
Аёлларга беринглар юрак.
Маҳкум қилманг темир-терсакка
Ҳеч Моҳирўй, ҳеч Tурсунойин.
Аёллари эркакшода халқ
Хотинчалиш бўлади доим”

Матназар Абдулҳаким
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз
СИЗГА БАХТДАН ХАБАР ЭДИ

Қизғалдоқдай учради у йўлингизда,
Чироқ ёқди, олов ёқди кўнглингизга,
Зилол чашма бўлиб оқди дилингизга,
Эсиз, дарё бўлмадингиз , тўлмадингиз.

Ойдай тўлиб умрингизни ёритганин,
Наво бўлиб ғамингизни аритганин,
Ҳар тонг райҳон бўйидай ифор тутганин,
Сезмадингиз, сезиб қадр қилмадингиз.

Йўлингизга атиргулдай эгилди у,
Пойингизга япроқдайин тўкилди у,
Энг ҳокисор, энг қадрсиз гул бўлди у,
Билмадингиз, билмадингиз, билмадингиз...

Умрингизга бир мунаввар саҳар эди,
Юрагингиз кунжидаги гавҳар эди,
Аслида у Сизга бахтдан хабар эди,
Бой бердингиз, англадингиз...
Йиғладингиз, йиғладингиз, йиғладингиз

... Қизғалдоқдай учраганди йўлингизда...

Ҳаётхон Ортиқбоева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз
Бағрин тошга бермасин аёл..

Тош ҳам нола тортар ушбу дам,
Силолмасдан аёл бошини,
Жонсиз тошдан, тирик вужудга,
Не керагин англолмас асли.

Бошинг кўтар, сабрингни чархла,
Буколмасин сени минг тўфон,
Матонатинг олдида ҳатто,
Парчаланиб кетар тош, ишон.

Бағрингизга олинг аёлни,
Суянчиғи борин ҳис этсин.
Яшаш завқин беринг яна сиз,
Ҳарсангларга бермасин дилни.

Гулнисо Саидова
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

ЎЗБЕК АЁЛИ

Ким Сизни баҳорга, нурга ўхшатар,
Заминга, чаманга, ҳурга ўхшатар,
Қалбингиз гавҳарга, дурга ўхшатар,
Сиз ерда порлаган қуёшсиз асли,
Мунис, мукаррама ўзбек аёли!

Она Ватан, она халқ, она тили –
Энг улуғ сўзларга пайвастадилли,
Сиз бор олам турар толеи кулиб,
Қорачиқда ниҳон кўзёшсиз асли,
Мунис, мукаррама ўзбек аёли!

Оилани азиз, муқаддас этган,
Фарзанд бахти учун жонини тутган,
Сув келса симириб, тош-ғамни ютган,
Ўтдан омон чиққан бардошсиз асли,
Мунис, мукаррама ўзбек аёли!

Гоҳ сўздан тонсалар аҳди ёлғонлар,
Миннатга айланса ризқи ёвғонлар,
Тор келса замонлар, манзил-маконлар,
Тўмарис момога сафдошсиз асли,
Мунис, мукаррама ўзбек аёли!

Самода порлаган қуёшсиз асли,
Юракларда ёнган оташсиз асли,
Садоқат тимсоли, бардошсиз асли,
Момо Ҳавводек ҳур, нурпошсиз асли,
Мунис, мукаррама ўзбек аёли!

Хуршида Ваҳобжон қизи,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

ИЗҲОР

Рухсоринг дуогўй онамдек сокин,
Сoйлaринг кўрк oлгaн сулув қизингдaн.
Ҳар сўзинг умидвор кўнглимга таскин,
Юртим, ўргилaйин ойдек юзингдaн.

Бўлолдимми сенга муносиб фарзанд,
Бир бор ярадимми бирор корингга?
Ёвқур ўғлонларинг – жонингга пайванд,
Бугун айландилар ифтихорингга!

Аёлин бағрида асраган, юртим,
Бугун хижолатдан титрайди қалам:
Қачон қўлларига гулдаста тутдим,
Қачон дардларига қўёлдим малҳам?!

Она, сочингизни қоплади қиров,
Менинг юрагимда кўпайди доғлар.
Аламдан сочларин юлмасин биров –
Мен эдим кўнгилга солган фироқлар.

Онамдек бошимни силаган мунис,
Устоз, дард кўрмасин қадоқ қўлингиз.
Мен ҳам машаққатни, меҳнатни дедим,
Демак, менга тақдир Сизнинг йўлингиз.

Опа, шеър ўқисам, нега йиғлайсан?
Ўғлингдек суясан укаларингни.
Сен мени опичлаб катта қилгансан,
Кел, бир силаб қўяй елкаларингни.

Синглим, нега ёшдан қизарган кўзинг,
Оҳ, мушкул эканми умр савдоси?!
Қирққа кирибман-а, ортимда изим,
Гулдек юрагингнинг бўлмай адоси.

Китобга термулиб оттирасан тонг,
Қизим, не англадинг ёнишларимдан?
Сен – иффат, номуси хонадонимнинг,
Шу боис ранжима койишларимдан.

Гулим, ҳаёт асли дийдордек ширин,
Гарчи ташвишлардан лолу карахтмиз.
Бизга толе насиб этмоғи тайин –
Бирга ўсаётган бир жуфт дарахтмиз.

Энг гўзал туйғулар ҳамроҳдир Сизга,
Энг жўшқин тилаклар Сизга армуғон.
Она, опа, сингил, ёри азизга –
Тангрим, насиб айла умри жовидон!

Шодмон Сулаймон,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Бухоро вилояти бўлими раҳбари
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз
***
Ўзимнинг бош оғриқларим-ла,
Онажон, сени кўп ҳоритдим.
Сен мени улғайтдинг, мен эса
Жисмингни, жонингни қаритдим.

Қарайман, рўмолинг тагида,
Сочларинг-дардларим тинглаган.
Қарайман, қўлларинг дағали
Мен учун товонлар тўлаган.

Қарайман, чўккан бу елкалар,
Кўзимнинг олдидан кетмайди.
Фақат...бир мунг тўла кўзингга
Қарашга иродам етмайди...

Азиза Абдураҳмонова,
Сирдарё вилояти
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

ЁЛҒИЗ АЁЛГА

Аёл қадамида айланади ер,
Ҳаёт, севасанми гоҳо заволни.
Кифтига юк ортма, қўлига гул бер,
Оёғи толмасин ёлғиз аёлнинг.

Эҳтимол эшитмас ҳеч ким оҳини,
Кўзига ёш олар, қара, бирпасда.
Гўё безагандай севги боғини
Йўлда кетиб борар – ўзи гулдаста.

Қачон хайрлашди висоли билан –
Бахтнинг осмонидан ерларга тушди.
Шу ҳолда паришон хаёли билан
Эҳтимол, учмоққа шайланган қушдир.

Жони бахшидадир болажонларга,
Ёлғиз суянчиғи Худо – ёри бор.
Унинг парвозида полапонларга
Меҳр ташиётган қушнинг ҳоли бор.

Йўлида собитдир бу аёл, гарчи –
Қалбига чанг солган нобакор сайёд.
Унинг-ку бошини силамадинг кўп,
Энди оёғини оғритма, ҳаёт!

Шоди Отамурод
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Зўравонликка қарши 16 кун”

Жорий йилда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онггини ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч кимнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас“, деб қайд этиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги Қонуннинг мақсади ҳам хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Юртимизда ўтказилаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” тадбирлар ҳам ана шу эзгу амалларнинг намунасидир, дейиш мумкин. Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент давлат транспорт университети академик лицейида “Зўравонликсиз оила – фаровон ҳаёт сари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Шайхонтоҳур туманидаги Ички ишлар, суд-ҳуқуқ тизими, Маънавият-маърифат маркази, Хотин-қизлар туман бўлимлари вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
– Бугунги кунда атрофимизда учраб тураётган зўравонликлар энг долзарб муаммолардан биридир, - деди Маънавият ва маърифат маркази Шайхонтоҳур туман бўлими раҳбари Нилуфар Алибаева. – Айниқса, ижтимоий тармоқларда она ўз боласини аямасдан уриши, аёлларга аёвсиз куч ишлатиш ҳолатлари тасвирланган видеоларга тез-тез гувоҳ бўлмоқдамиз. Албатта, бу каби вазиятларни олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада оширишимиз ва зўравонликнинг салбий оқибатларини тушунтириб боришимиз лозим, деб ўйлайман.
Тадбирда зўравонлик тушунчаси ва унинг бир нечта турлари, бунга нисбатан маъмурий ва жиноят кодексида белгиланган жазо, жарималар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилганларга мавзу доирасида видеоролик намойиш этилди.
Учрашув зўравонликка қарши курашиш борасидаги ёшларнинг саволлари, фикр-мулоҳазалари билан қизғин давом этди.

Моҳимбегим Тешабоева