Хушхабар
"ЛЎЛИТОПМАСЛИК ЧОЛ" ТУРК ТИЛИДА ЧОП ЭТИЛДИ
“Ёшлик” журнали бош муҳаррири, ёзувчи Нурилла Чорининг “Лўлитопмаслик чол” ҳикояси Евросиё ёзарлар бирлиги нашри – “Қардош қаламлар” ("Kardeş kalemler") журналида чоп этилди.
Ҳикояни ўзбек адабиётининг Туркиядаги толмас тағриботчиси, Анқара Ҳожи Байрам Вали университети доценти Вали Саваш Елўқ (Veli Savaş Yelok) таржима қилган. У ўзбек адабий жамоатчилигига Эркин Воҳидов ижоди бўйича тадқиқотлари билан яхши таниш. Вали Саваш Шукур Холмирзаевнинг “От эгаси”, Қамчибек Кенжанинг “Ов”, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Дашту далаларда”, Тоғай Муроднинг “Эр-хотин”, Хайриддин Султоновнинг “Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт!”, Назар Эшонқулнинг "Баҳовиддиннинг ити", Луқмон Бўрихоннинг “Алдоқчи тунлар” каби ҳикояларини ҳам турк тилига таржима қилган.
“Қардош қаламлар” журналининг 2020 йил 9-сонида Нурилла Чорининг "Бўрон тинган кеча" деган яна бир ҳикояси ҳам чоп этилган эди.
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/ru/posts/lyubimye-molodezhyu-vechera-poezii_365182

Uza.uz
Любимые молодежью вечера поэзии
По инициативе Союза писателей Узбекистана на Аллее литераторов в столице состоялся вечер поэзии. Здесь собрались поэты
II Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида “Маоний аҳлининг соҳибқирони” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди
2022 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китобсиз келажак йўқ” шиори остида филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборовнинг “Маоний аҳлининг соҳибқирони” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур, филология фанлари доктори Мақсуд Асадов, тиббиёт фанлари доктори, профессор, шоир, адиб Жуманазар Бекназаров, филология фанлари номзоди, доцент Акромжон Деҳқонов, филология фанлари номзоди, доцент Олим Тошбоев сўзга чиқиб юртимизда буюк мутафаккир Алишер Навоий ижодига бўлган эътибор бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, Президентнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ана шу мақсадга қаратилгани жиҳатидан улкан тарихий аҳамиятга эгалигини эътироф этдилар.
Ушбу монография буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахс ва давлат арбоби сифатидаги фазилатлари, бунёдкорлик фаолияти янги талқинлар асосида ёритилган. Унда улуғ бобокалонимизнинг ирфоний ва адабий-эстетик олами билан боғлиқ ўзига хос илмий қарашлар илгари сурилган. Буюк бешлик – «Хамса»да ижодкор бадиий концепцияси, она оразининг поэтик талқини юзасидан илмий-назарий фикрлар билдирилган. Алишер Навоий ижодиётининг миллат адабий-эстетик тафаккури такомилга кўрсатган таъсири масалалари тадқиқ қилинган.
“Маоний аҳлининг соҳибқирони” асари 2021 йилда ўтказилган “Йилнинг энг яхши асари” танловида адабий танқид йўналиши бўйича мукофотга лойиқ, деб топилган эди.
Навоийни англаш, мутахассислигидан қатъий назар, барча учун сув ва ҳаводек зарурлиги боис, улуғ шоир асарларини фақат филология йўналишлари эмас, барча соҳаларда ўқитилиши кераклиги илгари сурилган.
Тадбирда сўнгида муаллиф Нурбой Жабборов сўзга чиқиб, монографиянинг ёзилиши жараёнлари, унда кўтарилган масалалар, ўрганилган жиҳатлар ҳақида гапириб берди ҳамда тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди.