Кузатув маросими
НОДИР ЖОНУЗОҚ ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, уюшма аъзоси, шоир Нодир Жонузоқ – Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бугун шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмасида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари ҳамда уюшма жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни уюшма раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид олиб борди. Қатнашчилар Нодир Жонузоққа ушбу масъулиятли вазифани виждонан ва ҳалол бажаришда муваффақиятлар тилади.
Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. У 2015-2018 йиллар “Ёшлик” журналида бош муҳаррир, 2018-2019 йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари, 2019-2022 йиллар уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

САНЪАТ ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ
2022 йил 18 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали очилди. Ҳафталик доирасида ҳайкалтарош ва график рассом Азамат Ҳотамовнинг шахсий кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда. Унда ижодкорнинг турли йиллардаги ишлари, яъни “Шеърхонлик”, “Мусиқачилар”, “Пари”, “Донишманд”, “От йили” сингари тасвирий ҳамда “Ботир Зокиров”, “Чингиз Аҳмаров” каби амалий санъат асарлари намойиш қилинди. “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурилла Чори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг матбуот котиби Фозил Фарҳод ижодкорни шахсий кўргазма билан муборакбод этди ва унга уюшманинг эсдалик совғаси – “Адиблар хиёбони” китоб-альбомини топширди.
Ҳафталикда пойтахтнинг барча туманларидаги санъатга ихтисослаштирилган мактаб, коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўз ишлари билан қатнашмоқда. Шунингдек, унда устоз ижодкорлар маҳорат дарсларини ҳам ўтяпти. Ҳафталик 22 апрелгача давом этади.
Мунира Рамазонова
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube